16-17 – Маъруза.
Ядро магнит резонанси (ЯМР) – назарий асослари ва усулни дори моддалар тахлилида қўлланилиши.
Маъруза вақти – 4 соат
Ўқитиш максади – Талабаларни ядро магнит резонансининг асосий омиллари билан таништириш.
Маъруза режаси:
1. Ядроларнинг магнит хоссалари ва ядро резонанси асослари.
2. Сигналлар холатлари, кимёвий силжиш
3. Сигналлар сони
4. Сигналлар интенсивлги .
5. Спин-спин бирлиги ва сигналларни сўниши.
6. ЯМР спектирлари интерпретацияси.
Адабиётлар:
1. Б.И.Ионин, Б.А.Ершов – ЯМР – спектроскопия в органической химии, “Химия”, 1969 г.
2. Дж.Эмели, Финней, Л.Сатклиф- спектроскопия ЯМР высокого разрешения М, “Мир” 1969 г.
3. Р.Байбл- Интерпрепация спектров ядерного магнитного резонанса, М, “Атомиздат”, 1969 г.
4. Казицина, Куплетская – Применение УФ, ИК и ЯМР - спектроскопии в органической химии, М, “Высшая школа” 1971 г.
Илмий текшириш амалиётида моддалар тузилишини ва текширилувчи намуна тозалигини аниқлашда замонавий спектроскопик усуллар кенг қўлланилади. Бундай янги усулларга ядро- магнит резонанс спектроскопиясини ҳам киритиш мумкин.
Дори моддаларини ҳамда органик бирикмаларнинг тозалиги ва тузилишини ўрганишда провизор мутахассислигини эгаллаган шахс спектроскопик усуллар ва спектрлар таҳлилидан бошланғич маълумотларга эга бўлишни талаб қилинади.
Ядро магнит резонанси – спектроскопик таҳлилни қўлланилиши.
Спектроскопик усулда электромагнит тўлқинларни қўлланиш шароитларига кўра икки катта бўлимдан иборат:
1. Оптик спектроскопия – ультра бинафша (УБ), кўринадиган рангли ва инфрақизил (ИК) нурланишни аниқлашга асосланган.
2. Радиоспектроскопия – моддаларни радио тўлқинлар қабул қилишига асосланган усул.
Радиоспектроскопия усул икки турдан иборат ядро магнит резонанси (ЯМР) ва электрон парамагнит резонанси (ЭПР).
Электромагнит тўлқини спектрлари.
Замонавий маълумотларга асосан, нур корпускуляр (квант) ҳамда тўлқинли характерга эга. Тўлқин узунликлари (), баландлиги эса (амплитуда) (А), ҳамда тарқалиш тезликлари (С) билан характерланади.
Белгиланган нуқтадан 1 секунда вақт ичида ўтадиган тўлқин сони (частота) деб номланади. Секунддаги бир тебраниш герц (частота бирлиги) билан белгиланади.
ЯМР спектрларини қўзғатувчи манба сифатида тўлқин узунли ги 5м бўлган радиотўлқинлар қўлланилди.
С 300000м/е
= -------= --------------- =60000000С-1(гц)
λ 5м
ёки 60000000 герц – 60 мега герц (мгц).
Электромагнит тулкининг хар бир кисми маълум энергия билан характерланади ва Планк тенгламаси билан қуйидагича ифодаланади.
Е=h
Do'stlaringiz bilan baham: |