Қоғоз хроматографик таҳлил.
Қоғоз хроматографиясининг назарий асослари.
Қоғоз хроматографияси усулида хроматографик жараёнга бир қанча холатлар таъсирида намоён бўлади. Улар қоғоз толаларининг жойлашиши, абсорция жараёни, ион алмашув процесслари.
Дори воситаларини хроматографик тахлил қилишда моддани икки фаза орасида тақсимланиши назарда тутилади. 1944 йил А.Мартин, Р.Конден ва А.Гордонлар томонидан колонкали хроматографияда тақсимланиш назарияларини қоғоз хроматографиясига татбиқ этдилар.
Колонкали тақсимланиш хроматографиясида моддани икки фаза орасидаги тақсимланиши қуйидаги формула билан исботланади:
Сn
КД = ----
Сн
Сn - қўзғалмас фазадаги модда концентрацияси.
Сн - қўзғалувчи фазадаги модда концентрацияси.
Кд - тақсимланиш коэффицент.
Қоғоз хроматографиясида моддани қўзғалувчи ва қўзғалмас фазалар орасидаги миқдорий пропорция билан аниқлаш катта хатоликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун Rf қиймати асосида хисоблаб топиш мумкин.
стартдан модда доғигача масофа
Rf = ---------------------------------------------------------
стартдан фронтгача масофа
Формулани қуйидагича талқин қилинса:
R.Aн Aн
Rf = ------ = ---------------------
Aп Aп+Kд .Aн
Ан 1
бундан: Кд =----------(-----1)
Ар Rf
Ап - қўзғалувчи фаза хажми
Ан - қўзғалмас фаза хажми.
Қоғоз хроматографиясида дори воситаларини аниқлашда қуйидаги формулани қўллаш мумкин:
l
Rf = ----
L
l - моддани харакатланган масофаси
L - эритувчи харакатланган масофа.
Rf - қийматнинг доимийлиги Ап/Ан нисбатдаги қийматни доимийлигига боғлиқ. Бу доимийликни ўзгариши қўзғалмас ва қўзғалувчи фазалар орасидаги адсорбцион ва ион алмашув жараёнларини ўзгаришига боғлиқ бўлади.
Rf - қиймат қоғоз хроматографиясида қўзғалмас фаза таркибига, тажриба олиб бориш техникасига, хароратга ва босим каби омилларга боғлиқ. Лекин модда концентрациясига боғлиқ эмас.
Тақсимловчи хроматографик жараённи қоғоз вариантини амалда қўллашда энг асосий талаб хроматографик қоғознинг сифати бўлиб, у ўзида қўзғалмас фаза сифатида қоғозда сақланувчи сув миқдори назарда тутилади.
Қўзғалмас фазани ушловчи қоғозга қуйидаги талаблар қўйилади:
қоғоз кулсиз ва органик чиқиндилардан холи бўлиши;
қоғознинг қалинлиги бутун сатх бўйлаб бир хиллиги;
қўзғалувчи фаза ва аниқланувчи модда билан реакцияга киришмаслиги;
стандарт эритмани аниқ ва тўлиқ ажратиб бериши;
қўзғалувчи фазани бир хил тезликда харакатланишини таъминлаши.
Бундай хроматографик қоғозлар юқори сифатли пахта толаларидан махсус тайёрланади. Улар N1, 2, 3, 4 рақамлари билан ва М, Б ва "Ватман" белгилари билан чиқарилиб, секин ва тез хроматографик жараёнлар ўтказишда қўлланилади. Қоғоз қанча зич бўлса, (Б) қўзғалувчи фаза харакати шунчалик секин бўлади.
Махсус хроматографик қоғоз бўлмаган холларда оддий фильтр қоғоз тасмаси олиниб, уни 0,1н натрий ишқорий спиртли эритмаси билан сўнг 2% хлорид кислота эритмаси билан ювиб қуритилгач, хроматографик жараён учун қўллаш мумкин.
Қоғоз хроматографияси хам, газ-суюқлик хроматографияси каби, тақсимловчи хроматография ҳисобланади, чунки ҳар иккала холатда хам моддалар аралашмаси қўзғалмас ва қўзғалувчи фазалар орасида қайта тақсимланади. Газ-суюқлик хроматографиясида ўтказувчи ўовак материал (шихта) бўлса, қоғоз хроматографиясида бундай вазифани қоғоз толалари, яъни целлюлоза бажаради ёки қоғоз хроматографияси юза қатлам хроматографиясидир.
Хроматографик қоғоз ёт моддалар сақламаслиги, айниқса оғир металл тузлари-технологик жараёнлар ҳисобига шимилиб қолиши мумкин бўлган темир ва мис сақламаслиги зарур. Қоғоз тайёрлашда ишлатиладиган сув (деионланган) ионлардан тозаланган бўлиши шарт. Хатто олинган қоғоз варақлари ишлатишдан аввал қўшимча суюлтирилган кислота эритмаси хамда сув билан ювиб ёт моддалар қолдиқларидан тозаланиши талаб қилинади.
Ҳозирги кунда, қоғоз хроматографиясининг турли варианла ри қўлланилади. Улардан қўллашга қулай усулларни тушунтира миз.
Do'stlaringiz bilan baham: |