C-Co – модда концентрациясининг қаватнинг қалинлигига нисбатан ўзгариши.
С – эритма концентрацияси
Со – юзадаги концентрация
(-) – адсорбция жараёнида диффузия тезлиги тобора камайиб бораётганини кўрсатади.
Диффузияни тормозловчи факторлардан бири бу ташқи диффузия, моддани ташқи муҳитдаги негизига киришиш дейилади. Агар сорбент ғовакларига шимувчи модда, ион ва малекулар киришса, (яъни диффузияни секинлаштирувчи фактор), ички диффузия пайдо бўлади. Сарфланган модда сорбентнинг актив жойларига жуда мураккаб капилляр ва ғаваклар системаси орқали боради ва диффузия секин бўлади ва кўп вақтни талаб этади.
4 - Маъруза
Моддаларни хроматография усуллари ёрдамида ажралиш жараёнларининг физик-кимёвий асослари
Маъруза вақти- 2 соат
Ўқитиш мақсади: Талабаларни хроматография усулида ажратилган модда билан сорбент ва эритувчи ўртасида содир бўладиган таъсир кучлари билан таништириш.
Маъруза режаси: а) текширилувчи модда билан сорбент ва қўзғалувчи фаза ўртасида содир бўладиган таъсир кучлари, ўзаро ионли кучлар, кординацион кучлар, дипол таъсири, водород боғланиш, хелат компелексларни ҳосил бўлиши, дисперсс кучлар. б) хроматографик жараённи танлаш.
в) сорбентларни танлаш. г) эритувчилар системасини танлаш.
Адабиётлар:
1. ГФ - Х-Хl. 1968-1990 г.
2. А.Ф.Ибодов - Фармацевтик кимё. Тошкент. 1996 й.
3. М.Шаршунова, В.Шварц, Ч.Михалец - Тонкослойная хрома тография в фармации и клинической биохимии, 1,2. часть.Изд." "Мир". М.1980г.
4. А.А.Лурье - Хроматографические материалы. М."Химия", 1978 г.
5. Б.В.Айвазов - Практическое руководство по хроматографии. Изд."Вышсая школа" 1983г.
6. Б.В.Айвазов - Введение в хроматографии. М."Высшая школа",
1983 г.
7. Ф.В.Бабилов, Т.В.Трапицына - Газожидкостная хроматография в фармацевтическом анализе. Изд. "Штиинца",Кишинев. 1978 г.
Хроматографик ажратиш жараёнининг
физик-кимёвий асослари
Хроматография қилинаётган моддага сорбент ёки эритувчи-
лар аралашмаси томонидан битта ёки бир неча куч таъсир қилиш мумкин.
1. Ионли кучларнинг ўзаро самарали таъсири.
Бундай кучлар кучли нордон ёки кучли асосли ёки ион алмашувчи сорбентлар билан хроматография қилинаётганда ўз таъсирини кўрсатади. Бундай ўзаро таъсир бирикмаларни анион ёки катион шаклида - органик кислоталарни ишқорий Al2O3 да ёки органик асосларни силикагелда хроматография қилинганда кузатилади. Ионли кучлар таъсирини камайтириш учун юқори диэлектрик ўтказувчан катта дипол холатли (сув, поляр органик эритувчи), молекулалари ионларини зарядини камайтириб ионларни қўзғалувчанлигини оширувчи эритув -чилар аралашмасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу аралаш маларни камчиликлари уларни юқори хроматографик фаол -лиги ва ушбу вазият таъсирида молукулада поляр группалари активлиги сабабли моддалар яхши аралашмаслигидадир. Шу боисдан кўп холларда ионлар ҳосил бўлишини камайтирадиган сорбент ва эритувчилар аралашмаси қўлланади.
2.Координацион кучлар таъсири.
Ўзаро координацион кучлар, электрон зарядли атоми бўлган (Al, Si, Ca, Mq, Fe ва бошқалар) сорбент ва бўлинмаган электрон жуфтли функционал группа ёки атомлар (галогенлар,
-0-, -N-, -S-, С=С) орасида кузатилади. Координацион кучлар таъсири хроматография қилинаётган модда адсорбент юзаси билан боғланган эритувчи молекуласини сиқиб чиқаришга қодир бўлганда юзага келади. Функционал группаларнинг координацион кучлари таъсири қуйидаги қатордаги тартибда камайиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |