МАВЗУ: Суд-кимёси экспертизаси, бюроси ходимлари. Суд кимёгарлари, уларнинг вазифалари. Кимё токсикологик экспертизасини олиб бориш. Суд кимёси текширув акти. Суд кимё амалиётида қўлланиладиган реактивлар ва уларга қўйиладиган талаблар.
Тошкент – 2020
Маъруза вақти - 2 соат.
Ўқитиш мақсади – талабаларни суд-кимёси экспертизаси ва бюроси тузилиши билан таништириш. Суд кимёгарлари, уларнинг вазифалари ҳақида маълумот бериш. Кимё токсикологик экспертизасини олиб бориш тартиби билан таништириш ва суд кимёси текширув акти ёзишни ўргатиш.
Маъруза режаси:
Суд-кимёси экспертизаси, бюроси.
Суд кимёгарлари, уларнинг вазифалари.
Кимё токсикологик экспертизасини олиб бориш.
Суд кимёси текширув акти
Адабиётлар:
1. Л.Т.Икромов ва бошқалар - “Токсикологик кимё". Тошкент, 2011й.
Суд-тиббий ва суд-кимё экспертизаларининг тузилиши ЎзР жиноий процессуал кодексида кўрсатилган. Бундан ташқари, суд-тиббий экспертизаси ва унинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кейинги йилларда чиқарган буйруқларида кўрсатиб берилган.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида суд-тиббий экспертиза ўтказиш ҳақида”ги йўриқнома ва суд-тиббий хизматнинг иш тартибини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш ва жорий қилиш тўғрисида”ги ЎзР ССВ 1992 йил 21 октябрдаги 551-сонли буйруқда ҳам юқорида келтирилган масалалар ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош суд-тиббий эксперти