Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Биринчи қоида: одатда, талаб ижобий бўлиши, яъни мутлақо муайян 
хатти-ҳаракатни келтириб чиқариши, болаларнинг у ѐки бу ҳаракатларини 
шунчаки таъқиқламаслиги, тўхтатмаслиги лозим. 
Албатта, педагогнинг тақиқлашларидан айниқса болалар белгиланган 
ҳулқ-атвор қоидаларини ҳар хил тарзда бўлган холларда фойдаланилади. Бироқ 
педагоглар талабларининг асосий мазмунини таъқиқлашлар ташкил этмайди. 
Талаблардаги асосий нарса болалар ҳулқ-атвори ва фаолиятининг ижобий 
дастуридир. 
Иккинчи қоида: тўппа-тўғри талаб йўл-йуриқ тарзида, яъни бир хил 
маъноли, аниқ ва тушунарли, конкрет бўлиши лозим. Дастлабки пайтларда 
болаларнинг янги ҳаракатларини рағбатлантирганда талаб йўл-йуриқ бериш 
билан қўшилиб кетгандай бўлади, бу ҳаракатларни деталлаштириб, уларни 
аниқ таърифлаб беради. 
Учинчи қоида: педагогнинг ҳарқандай оқилона, аниқ ва тайѐрланган 
тўппа-тўғри талаби албатта бажарилиши, охирига етказилиши керак. 
Педагог одобининг моҳияти, асосий мазмуни педагогик фаолият учун 
муҳим бўлган ахлоқий сифатларда ифодаланади. Умуминсоний ва миллий – 
ахлоқий фазилатлар барчаси кишилар, ҳамма касб эгалари, жумладан, 


113 
педагог – тарбиячилар учун ҳам жуда зарурдир. 
Аҳлоқий фазилатлар меҳнат жараѐнида кишининг ҳулқи, феъл атворини 
тартибга солиб турувчи ахлоқий қоидалар, нормалар, талаблар, мезонлар 
шаклида ифодаланади. Ахлоқ нормалари давлатнинг турли қонунлари билан 
амалга ошириладиган ҳуқуқ нормаларидан фарқ қилиб, оммавий одат ва 
намуна кучи, жамоатчиликнинг фикри таъсирида юзага келади. Бошқача 
қилиб айтганда, ижтимоий воқелик шахс олдига маълум ахлоқий талаблар 
қўяди, бу талаблар ахлоқ нормаси, ахлоқий фазилатлар шаклида 
ифодаланади. Жамият ўз фаолияти ва истиқболи учун хизмат қиладиган 
ахлоқ нормалари, талаблари, мезонларини белгилайди. 
Педагог умуминсоний ва миллий –ахлқий фазилатларни ўзлаштириб олиши, 
тажрибада қўллаши, ўзининг дунѐқараши, мафкураси ва ахлоқий тажрибаси 
билан таққослаши лозим. Фикрлаш ва ҳис этиши, турмушда синаб кўриш 
натижасида умуминсоний ва миллий – ахлоқий сифатлар, қоидалар, 
нормалар педагог ўз ахлоқий фазилатига эътиқодига айланади. Булар 
муаллимнинг дунѐқараши, фикр ва мулоҳазалари билан қўшилиб, бозор 
иқтисодиѐтига асосланган жамият қуриш шароитида унинг ўрни ва ролини 
белгилайди. 
Педагог одобининг нормалари ҳар бир муаллифнинг шахсий фикрига, 
ахлоқий фазилати ва эътиқодига айланиши лозим. Ахлоқий эътиқод ва 
сифатлар педагогнинг дарс бериш жараѐнида, тарбиявий ишларида, 
педагоглар, ота-оналар ва бошқа кишилар билан муомала, муносабатларида 
кундалик турмушда ўзининг шахсий намунаси билан ахлоқий таъсир 
ўтказишида кўзга ташланади. Педагогик такт педагог ахлоқининг амалий 
кўринишларидан биридир. Муаллиф хулқининг натижалари унинг ѐшларга 
ахлоқий таъсирининг самарадорлигида, ахлоқий тарбия соҳасида эришган 
ютуқларда намоѐн бўлади.
Педагог одобининг асосий сифатлари умуминсоний ва миллий-ахлоқий 
фазилатлар тушунчаларига мос келади ва уларни педагогик фаолияти билан 
боғлиқ тарзда бир қадар ойдинлаштиради, аниқлайди. Инсонпарварлик, 
ватанпарварлик, миллий ғурур байналмилалчилик, адолат, яхшилик қилиш, 
бурч, қадр-қиммат, масъулият, виждон, ҳалоллик, ростгўйлик, поклик, 
талабчанлик каби ахлоқий фазилатлар педагог одобида педагоглик фаолияти 
билан боғлиқ равишда таҳлил қилинади. Болаларга яхшилик қилиш, 
педагоглик бурчи, педагоглик шаъни, кабилар педагог ахлоқининг муҳим 
фазилатлари ҳисобланади. Уларни чуқур ва пухта ўзлаштириш бўлажак 
педагог учун катта амалий аҳамият касб этади.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish