Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

1. Билиш қобилияти - фаннинг тегишли соҳаларига оид 
(математика, физика, биология, адабиѐт ва ҳоказоларга доир) қобилиятдир. 
Бундай қобилиятга эга бўлган педагог фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, 
балки анча кенг ва чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиѐтларни
ҳамиша кузатиб боради, материални ипидан игнасигача билади, унга 
ниҳоятда қизиқади, оддий тадқиқот ишларини ҳам бажаради. 
2. Тушунтира олиш қобилияти- ўқув материалини талабаларга 
тушунарли қилиб баѐн эта олиш, талабаларда мустақил равишда фаол 
фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. Педагог зарур ҳолларда ўқув 
материалини ўзгартира олиши,қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, 
ноаниқ нарсани тушунарли қилиб талабаларга етказа олиши даркор. 
3. Кузатувчанлик қобилияти - талабанинг. тарбияланувчининг 
ички дунѐсига кира олиш қобилияти, талаба шахсини ва унинг 
вақтинчалик руҳий ҳолатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ 
бўлган психологик кузатувчанликдир. Бундай педагог талабанинг 
руҳиятидаги кўз илғамас ўзгаришларни ҳам тез фаҳмлаб олади. Талабалар 
бундай педагог ҳақида: "қарамаѐтганга ўхшайди - ю, ҳамма нарсани кўриб 
туради!", "Талабанинг хафа бўлганлигини ѐки дарс тайѐрламаѐтганлигини 
кўзидан билади!", - дейдилар. 
4. Нутқ қобилияти – нутқ ѐрдамида, шунингдек, имо - ишора 
воситасида ўз фикр - туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилияти. Бу 
педагоглик касби учун жуда муҳимдир. Педагогнинг нутқи дарсда ҳамиша 
талабаларга қаратилган бўлади. Педагог янги сабоқни тушунтираѐтган, 
талабанинг жавобини таҳлил қилаѐтган ѐки танқид қилаѐтган бўлса ҳам, 
унинг нутқи ҳамиша ўзининг ички кучи, ишончи, ўзи гапираѐтган нарсага 
қизиққанлиги билан ажралиб туради. Фикрнинг ифодаси талабалар учун 
аниқ, содда, тушунарли бўлади. 
Педагогнинг баѐни талабалар фикри ва диққатини максимал даражада 
фаолаштиришга қаратилади: педагог талабалар олдида саволлар қўйиб, 
уларни аста – секин тўғри жавоб беришга ундайди, талабанинг диққатини 
кучайтиради ҳамда фикрини фаоллаштиради ("Мана бу ерга алоҳида эътибор 
беринг!", "ўйлаб кўринг!" каби). Шунингдек, ўринли қочириқ, ҳазил, 
енгилгина истеҳзо нутқни жонлантириб юборади ва уни талабалар тез 
ўзлаштиради. 
Педагогнинг нутқи аниқ, жонли, образли, талаффузи жиҳатдан 


102 
ѐрқин, ифодали, ҳис - ҳаяжонли бўлиб, унда стилистик грамматик, фонетик 
нуқсонлар учрасмалиги лозим. Бир хилдаги чўзиқ, зериктирадиган нутқ 
талабаларни жуда тез чарчатади, уларни лоқайд қилиб қўяди. Айрим 
талабалар тез гапиришга, бошқаларини секин гапиришга мойил бўладилар. 
5.Ташкилотчилик қобилияти - биринчидан, талабалар жамоасини 
уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифаларни ҳал этишга руҳлантиришни, 
иккинчидан, ўз ишини тўғри уюштиришни назарда тутади. 
6. Обрў орттира олиш қобилияти - талабаларга бевосита 
эмоционал - иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда обрў қозона олишдир. 
Обрў фақат шу асосдагина эмас, балки педагогнинг фанни яхши билиши, 
меҳрибонлиги, назокатлиги ва ҳоказолар асосида ҳам қозонилади. Бу 
қобилият педагог шахсий сифатларининг бутун бир йиғиндисига, чунончи,
унинг иродавий сифатларига, шунингдек, талабаларга таълим ҳамда тарбия 
бериш масъулиятини ҳис этишга, ўзининг ҳақ эканлигига ишонишга, бу 
ишончни талабаларга етказа олиш кабиларга ҳам боғиқ

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish