Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Фанларо ва фан ичида боғлиқлик
:
Педагогик технологияларни 
ўзлаштириш, психология, педагогика, педагогик маҳорат ва чет тили ,акт ва 
мутахасислик фанларидан олинган билимларга асосланади.
Машғулот мазмуни 
Назарий қисм
Республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳасида ўртага қўяѐтган 
вазифларни бажариш кўп жиҳатдан педагогга боғлиқ. Янги иқтсодий 
сиѐсатга ўтиш шароитида таълим - тарбиядан кўзда тутилаѐтган мақсадларга 
эришиш, талабаларнинг хилма - хил фаолиятини уюштириш, уларни
билимли, одобли, эътиқотли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш 
педагог зиммасига юклатилган. 
Ўзининг фидокорона меҳнати билан ѐш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш 
сифатини оширишга катта ҳисса қўшаѐтган ижодкор педагоглар сони йил 
сайин ортиб бормоқда. ҳар йили энг яхши педагогни аниқлаш учун 


99 
ўтказилаѐтган мактаб, туман, вилоят, Республика кўрик танловлари ана шу 
ютуқларга омил бўлмоқда. Мактабларда "Ўзбекистон қаҳрамони», «методист 
педагог", "катта педагог", "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган педагог", 
"Ўзбекистан ҳалқ педагогси" унвонларига сазовор бўлган педагоглар сони 
тобора кўпаймоқда. 
Халқимизнинг келажаги, мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп 
жиҳатдан педагогга, унинг савиясига, тайѐргарлиги, фидоийлигига, ѐш
авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ. 
Сўнгги йилларда педагогика институтларида, университетларида, 
касб - ҳунар коллежларида педагоглар тайѐрлашни яхшилашга қаратилган 
кўпгина ишлар амалга оширилди. Бўлажак педагогларнинг касбий 
тайѐргарлигини кучайтириш, ихтисосига доир фанларни чуқур ўрганиш ва 
педагогик маҳоратни эгаллаш, назарий билимларни амалиѐтда қўллашга 
ўргатиш масалаларига эътибор кучайди. Бўлажак педагогларга педагогика, 
руҳшунослик, методикага доир фанларни ўргатиш кўлами янада кенгайди.
Таълимнинг бакалавр ҳамда магистр соҳалари жорий этилди. 
Педагогик, педагоглик фаолиятини, ѐшларни ўқитиш ва тарбиялаш 
ишини самарали бажариш, ота - оналар ва болаларнинг иззат - ҳурматига 
сазовор бўлиш учун ҳам кишида бу ишга лаѐқат, қобилият, қизиқиш бўлмоғи 
лозим. Бошқа касблар каби педагоглик касбига ҳам ѐшлар орасида педагогик 
фаолиятга лаѐқатли, болалар билан тил топиб муомала қила оладиган, илмли 
кишиларни танлаб олиш керак. 
Педагоглик касбини танлаган киши аввало соғлом бўлиши, сўзларни 
тўғри ва яхши талаффуз қила олиши, асаблари жойида, вазмин бўлиши 
даркор. Шунингдек, болаларни ѐқтириши, улар билан ишлашга майли, 
бошқалар билан мулоқат қила олиши, хушмомилалигига, кузатувчанлиги, 
кенг фикрлай олиши, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлиги ҳам 
кишининг педагогик ишга яроқлигини кўрсатади. Бу сифатлар кишида бор- 
йўқлигини тиббиѐт ходимлари, руҳшунос, педагоглар оғзаки ва ѐзма савол - 
жавоблар ѐрдамида аниқлай олади. 
Педагогик фаолият ѐш авлодни ҳаѐтга, меҳнатга тайѐрлаш учун халқ 
олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим - тарбия беришга 
махсус 
тайѐрланган 
одамларнинг 
меҳнат 
фаолиятидир. 
Мактаб 
педагогларининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қаратилган. 
Педагоглик 
ихтисосининг 
бу 
хусусиятлари 
унинг 
профессиограммасида ифодаланади. 
Профессиограмма қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) Педагог шахсининг хусусиятлари; 
2) Педагогнинг руҳий – педагогик тайѐргарлигига қўйиладиган 
талаблар; 


100 
3) Махсус тайѐргарликнинг ҳажми ва мазмуни; 
4) Ихтисосга оид усулий тайѐргарликнинг мазмуни. 
- Педагог шахсининг хусусиятлари. 
¢оявий соҳада: илмий дунѐқараш ва эътиқод; ижтимоий эҳтиѐж ва 
ахлоқий заруриятларни чуқур тушуниш; ижтимоий ва гражданлик бурчини 
англаш; ижтимоий - сиѐсий фаоллик. 
Педагогик касби соҳасида: болаларни севиш ва улар билан ишлашга 
қизиқиш, педагогик ишни севиш; руҳий - педагогик зийраклик ва 
кузатувчанлик, педагогик такт, педагогик тасаввур; ташкилотчилик
қобилияти; ҳаққонийлик; дилкашлик; ўзини тута билиш касбий 
лаѐқатлилик. 
Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир педагог педагогик маҳоратга эга 
бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб, катта 
натижага эришади. Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори бўлади. Педагогик 
ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик маҳорат бўлиши 
мумкин.
Педагогнинг ўткир қобилият эгаси бўлиши ҳақида халқимиз томонидан 
ажойиб ривоятлар яратилганки булар ҳали - ҳануз таълим – тарбия ишида 
катта аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.
«Бир вақтлар Мавлоно Танбурий деган устод машшоқ ўтган экан. У 
киши тамбур, дутор, най, чангни шундай маҳорат билан чалар эканки, 
эшитган киши эриб, сел бўлиб кетаркан. Устод кўплаб шогирдлар ҳам 
тайѐрлаган экан. Аммо шогирд танлашда қизиқ бир одатлари бўлиб ким 
шогирд бўламан деса, қўлига чўп ѐ хассаларини тутқазар эканлар. Бир бой 
«қобилияти зўр, музикачи бўлади», деб устоз Танбурийга фарзандини 
кўрсатибди. Танбурий берган ҳассани бола бир қарич-икки қарич деб 
ўлчаѐтганини кўрган устоз: «Йўқ болангиздан машшоқ эмас, бозингар - 
савдогар чиқади» дебди. Яна бир кишининг боласи берилган ѐғочни кеса 
бошлаганини кўрган устоз ундан мусиқачи эмас, дурадгор уста чиқажагини 
айтибди. 
Шундай қилиб, устоз, шогирд бўламан деб келган бола синаш учун 
берилган чўпни ерга тиқса боғбон, «қилич» қилса сарбоз бўлади, деб 
жўнатиб юбораверибди. Кейин болаларни йиғиб. қўлларига чўп бериб 
пойлаб ўтирибди. Улардан бири яна қилич қилиб ўйнабди, иккинчиси от 
қилиб минибди... Фақат бир усти юпун бола чўпни найга ўхшатиб чала 
бошлабди. Буни кўриб Танбурий бағоят хурсанд бўлибди-да, болани ўзига 
шогирд ҳам ўғил қилиб олиб, унга бор ҳунарини қунт, сабр, матонат билан 
ўргата бошлабди. Кечани-кеча, ѐзни-ѐз, қишни-қиш демай таълим берибди. 
Бола ҳам зеҳнли экан, устознинг айтганларини дарров англаб олиб, қайта- 
қайта такрорлаб кейинчалик машҳур найчи бўлиб этишибди. 


101 
Қаранг-а устоднинг топқирлиги, билими, донолиги, устозлик меҳри 
туфайли оддий бир деҳқон боласи халқ орасида машҳур найчи бўлиб 
етишибди» қобилият, фаолият жараѐнида пайдо бўлади ва ривожланади. 
Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун педагогда қобилиятнинг 
қуйидаги турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб етиштирилмоғи лозим: 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish