Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

Фанларо ва фан ичида боғлиқлик
:
Педагогик технологияларни 
ўзлаштириш, психология, педагогика, педагогик маҳорат ва чет тили ,акт ва 
мутахасислик фанларидан олинган билимларга асосланади.
Машғулот мазмуни 
Назарий қисм
 
Педагоглик касби ўз моҳиятига кўра ўта индивидуалдир.Ҳар бир 
педагогнинг муҳим ҳаѐтий ўрни ўз ишининг устаси бўлишдир.
Педагог маҳорати унинг фаолиятида кўринади. Педагог аввало педагогик 
жараѐннинг қонуниятлари ва механизмларини яхши эгаллаган бўлиши 
лозим. Шу маънода педагогнинг умумлашган малакалари, унинг педагогик 
техникаси катта аҳамиятга молик бўлади.
Маҳорат – бу алоҳида қудрат. Юқори ва кичик даражада Уста бўлиши 
мумкин эмас. Маҳоратга эришиш ҳам, эришмаслик ҳам мумкин. Ҳақиқий 
уста меҳнат фаолияти чоғидагина гўзалдир. 
Педагогик маҳоратга етишиш педагогнинг муайян шахсий сифатлари билан 
амалга ошади.
Педагогик маҳорат юксак даражадаги педагогик фаолиятнинг тараққий 
этишини, педагогик техникани эгаллашни, шунингдек, педагог шахси, унинг 
тажрибаси, фуқаролик ва касбий мавқеини ифодалайди. 
«Педагогик маҳорат» бир категория сифатида ўзининг илмий асосларига эга. 
1987-1997 йиллардаги илмий ѐндашувлар бу фавқулодда ҳодисага нисбатан 
қуйидагича хулоса қилишга имкон берди: 
Педагогик маҳорат касбий фаолиятдаги индивидуалликнинг ѐрқин кўриниши 
сифатида тушунилади.
Педагогик маҳорат категорияси касбий фаолият нуқтаи назардан 
кишининг индивидуаллигини характерлайди. 
Ҳозирги тадқиқотларда педагогик маҳоратнинг ўзига хослиги қуйидаги 
категорияларда жамланади: 
Педагогик маҳорат (А.С.Белкин, В.И.Загвязинский, Н.П.Лебедник, И.А. 
Зязюн, Т.Ф.Кузина, Н.В.Кухарев, С.Б.Елканов, А.К. Маркова); 
Педагогик ижод (В.В. Белич, В.И.Загвязинский, В.А. Кан-Калик, 
Н.Д.Никандров, А.К. Маркова, Т.В. Фролова, Т.Калошина, Г.Ф. Похмелкина, 
С.Ю. Степанов);Новаторлик (В.И.Загвязинский, А.К.Маркова); 
Касбий билимдонлик (И.А.Зязюн, Н.П.Лебедник, А.К.Маркова); 
Фаолият услуби (А.К.Маркова);Инновацион фаолият (Е.П.Морозов, П.И. 


87 
Пидкасистий, Н.В.Юсуфбекова);Педагогик технология (Н.Е. Шуркова, В.Ю. 
Питюков, 
Е.А.Осипова);Маҳорат 
(Н.В. 
Кузьмина, 
Т.В.Фролова, 
Т.Ю.Калошина, Г.Ф.Похмелкина, С.Ю.Степанова).Турли тадқиқотчилар 
ишларида айни бир ҳодисани тавсифлаш учун турлича тушунчалардан 
фойдаланиш бошқача маъно ва мазмун томонларига эга. 
Турли муаллиф асарларида педагогик маҳоратнинг ягона, тан олинган 
таърифининг йўқлиги уни тадқиқотнинг жонли жараѐни деб хулоса 
чиқаришга асос бўлади.
Тушунчалар, 
фикрларнинг 
турли-туманлиги 
бу 
ҳодисанинг 
мураккаблиги ва кўп қирралилигидан далолат беради. Барча таърифларда 
урғу шахсга берилади ва шу тариқа педагогик маҳоратнинг социал 
моҳиятини акс эттиради.
И.А.Зязюн ва Н.А.Лебедниклар шахснинг социал етуклиги ва касбий 
маҳоратининг ўзаро боғлиқлигини исботлаб бердилар. 
Маҳорат талабалар томонидан уларнинг социал етукликка эришиш 
даражасига 
қараб 
босқичма-босқич 
эгалланади. 
Социал 
етуклик 
компонентлари педагогик маҳорат компоненти билан қуйидаги нисбатда 
бўлади.
Бўлғуси педагогнинг социал етуклик компонентларига ушбулар киради: 

социал ўз-ўзини белгилаш - ўзининг педагогик қобилиятлари ва 
эътиқодини намоѐн қилиш; 

социал фаоллик – одамлар билан ишлай олиш ва бошқаларни 
тарбиялаш тажрибасини такомиллаштириш; 

социал масъулият - педагогнинг билимдонлигига айланадиган 
билимлар. 
Педагогик маҳорат компонентлари Н.В.Кузьмина, В.А.Сластенин, 
И.А.Зязюн, В.И.Загвязинский, Г.И.Хозяинов, Т.Ф.Кузина, А.И.Мяшенко, 
Н.П.Лебедник, Т.Нойнер, Ю.К.Бабанский, Н.В.Кухаревларнинг 
тадқиқотларида ўрганилган. Улар педагогик маҳоратнинг асосий 
йўналишларини муайян мантиқий изчилликда белгилаб бердилар.
3.Педагогик 
маҳорат асосларига: касбий педагогик билимлар, 
инсонпарварликка йўналганлик, педагогик техника, касбий педагогик 
фаолиятни амалга ошириш тажрибаси, педагог шахси тааллуқлидир. 
Маҳоратнинг шаклланиш босқичларига: репродуктивлик (бошланғич), 
ижодийлик, ижодий-новаторлик киради. 
Педагогик маҳорат даражалари педагог иш даражасининг давоми 
ҳисобланади: 

репродуктив (ўта паст); 

мослашувчан (паст); 

локал (чегараланган)- моделлаштириш (ўртача қониқарли). 
Бу даража талабалар билан бўладиган ўқув-тарбия ишларининг айрим 
йўналишларида юқори сифати билан характерланади: 


88 

изчил моделлаштириш (юқори). Бу босқичда, педагог фаолиятининг 
барча турларида юқори сифатга эришилади

изчил моделлаштириш (олий). Бунда, фаолиятнинг барча турларида 
ижодий муносабат намоѐн бўлади, ўқув-тарбия жараѐнининг 
самарадорлигини ошириш йўллари изланади. 
Педагогик маҳорат компонентлари касбий фаолиятга касбий вазифаларини 
бажариш учун зарур бўлган малака нуқтаи назардаги қарашларни акс 
эттиради. 
Тадқиқотчилар малака деганда хатти-ҳаракатлар тизимини уни амалга 
ошириш мақсади ва шарт-шароити билан мувофиқ равишда самарали 
бажариш имкониятини тушунадилар. 
Педагогик маҳорат компонентларини ҳосил қиладиган қуйидаги малака 
гуруҳлари фарқланади: 

лойиҳалаш; 

конструкциялаш; 

ташкилотчилик; 

мулоқот; 

билиш ва рефлективлик. 
Кейинги йилларда педагогик маҳорат категориясига нисбатан янгича 
қарашлар пайдо бўлди. Педагогик маҳоратнинг анъанавий изоҳларидан 
бир қадар чекиниш ҳам юз берди (И.А.Зязюн, Н.В.Кузьмина, 
В.А.Сластенин). 
Педагог тадқиқотчиларнинг Санкт-Петербург мактаби педагогик 
маҳоратни кишининг алоҳида ҳолати – яъни унинг касбий машғулоти кенг 
маънода кишилар билан ишлашнинг ўзига хос соҳаси бўлган педагогика 
ҳисобланади, деб тавсифлайди. 
Педагогик маҳоратнинг асоси педагогик билимдонликдир. 
Педагогик билимдонлик деганда конкрет тарихий даврда қабул 
қилинган меъѐрлар (нормалар), стандартлар ва талабларга мувофиқ 
педагогик вазифани бажаришга қобиллик ва тайѐрлик билан белгиланадиган 
интеграл касбий-шахсий тавсифнома тушунилади. 
Педагогик билимдонлик педагогик соҳада маҳорат билан ишлаѐтган 
кишининг таълим ва тарбия ишида инсоният тўплаган барча тажрибалардан 
рационал фойдаланиш қобилиятини кўзда тутар экан, демак, у етарли 
даражада педагогик фаолият ва муносабатларнинг мақсадга мувофиқ 
усуллари ва шаклларини эгаллаши лозим бўлади. 
Касбий-педагогик билимдонликнинг бош кўрсаткичи бу инсонга, шахсга 
йўналганликдир. 
Касбий-педагогик билимдонлик педагогик воқеликни изчил идрок эта 
билиш ва унда изчил ҳаракат қила олиш малакасини қамраб олади. Бу хислат 
педагогик жараѐн мантиғининг яхлитлигича ва бутун тузилмаси билан 
биргаликда кўра олиш, педагогик тизимнинг ривожланиш қонуниятлари ва 
йўналишларини тушуниш имкониятини таъминлайди, мақсадга мувофиқ 
фаолиятни конструкциялашни осонлаштиради. 


89 
Билимдонлик педагог учун ўта муҳим бўлган учта ҳолат билан 
боғланган замонавий педагогик технологияларни эгаллашни тақозо этади: 

одамлар билан ўзаро алоқада бўлишда, маданий мулоқотда бўлиш; 

фани соҳаси бўйича ахборотларни қабул қила билиш ва уни ўқитиш 
мазмунига мослаб қайта ишлаш ва ундан мустақил таҳсил олишда фойдалана 
олиш; 

ўқув ахборотларини бошқаларга бера олиш. 
Касбий-педагогик билимдонлик асосан тўртта компоненти билан 
характерланади: 

шахсга, инсонга йўналганлик; 

педагогик воқеликни изчил идрок этиш; 

фан соҳасига йўналганлик; 

педагогик технологияларни эгаллаш. 
Ҳозирги таълим шароитида касбий-педагогик билимдонлик яна уч 
компонент билан тўлдирилади: 

билимдонлик, умуман, ўз фаолиятини жаҳон педагогик маданияти 
даражасида ишлаб чиқилган тажрибалар асосида ташкил этиш қобилияти, 
унга ва ватанимиздаги педагогикага интеграциялаша олиш; 

ўз сафдоши тажрибаси ва инновацион тажрибалар билан ўзаро 
самарали муносабат ўрнатиш қобилияти; 

ўз тажрибаларини умумлаштириш ва бошқаларга бера олиш 
малакасида намоѐн бўлади. 
Педагогнинг касбий билимдонлиги креативлик билан характерланади. 
Креативлик – бу касбий ҳаѐт усули, кўп қиррали таълим жараѐни ва 
тизимининг мақсадлари, мазмуни, технологиялари сатҳида янги педагогик 
воқеликни яратиш истаги ва малакасидир. Креативлик педагогга инновацион 
ўзгаришлар оқимига мослашиб олишига ѐрдам беради. 
Ҳар қандай даражадаги касбий билимдон педагогик рефлексияга 
қодирдир. 
Рефлексия – фикрлашнинг махсус усули бўлиб, педагогик воқеликка, 
тарихий-педагогик тажрибага, муайян касбий мавқенинг ташувчиси бўлган 
ўз шахсиятига қайта назар ташлашдир. 
Юқоридаги касбий-педагогик билимдонликни ташкил этувчи барча 
компонентлар мураккаб тузилмани ҳосил қилиб, мутахассиснинг «идеал 
модели»ни шакллантира боради ва пировард натижада зич бирлашиб кетади 
ҳамда педагог шахси фаолияти тавсифини белгилайди. 
Билимдонлик фақат фаолият жараѐнида ва фақат конкрет касб 
доирасида намоѐн бўлади ва баҳоланади. 
Педагогик муҳитда педагог фаолиятини баҳолашда, одатда, «педагогик 
маданият» термини қўлланади. 
Педагогик маданият касбий фаолиятнинг индивидуал мазмуни билан 
боғланади. 
Педагогик билимдонлик педагогнинг юксак натижаларга эришишини 
таъминлайди. 


90 
Педагогик маданият фаолият ва муносабатларга эстетик шакл беради. 
Педагогик фаолият педагогик маданият тушунчаси таҳлили омили бўлиб 
хизмат қилади. 
Педагогик маданият умуман маданиятнинг намоѐн бўлишидир. 
Маданият фаолият жараѐни ва натижаси ўлароқ субъектнинг дунѐ 
объектларини ўзлаштира боришдаги барча хатти-ҳаракатларини қамраб 
олувчи социал ҳодисани билдиради. Маданият инсон яратган, шунингдек, 
қандай восита ва метод билан яратган барча ҳодисаларни ўзида 
бирлаштиради. 
Педагогик маданиятда, умуман маданиятда бўлганидек, предмет-ҳосила 
ва техник-технологик жиҳатлар мавжуд.Педагогик маданият бир қатор тизим 
ҳосил қилувчи унсурларга эга. Уларга қуйидагилар киради:Педагогик 
лойиҳалаш маданияти. У объектив имкониятлар билан талаб ва истакларни 
ўзаро нисбатлаган ҳолда мақсадни тўғри танлай олиш, вазифаларни белгилаб 
олиш, уларнинг ечилиш босқичларини режалаштириш, зарур қуролларни 
танлаб олиш малакасидир. Лойиҳалаш маданиятини намойиш қилиш бу 
ижодга, яъни фавқулодда янгини яратиш, ўрнатилган меъѐрлар ва намуналар 
чегарасидан чиқиб кета олиш қобилияти ҳамдир. 
Билимлилик маданияти. У педагогик билимларнинг турли-туманлиги ва 
педагог томонидан бу билимларни эгаллашини билдиради. 
Дунѐқараш маданияти. Унинг даражасини аксарият ҳолларда педагог ва 
педагогнинг ўзаро муносабатлари жараѐни ва натижалари белгилайди. 
Турли намунадаги дунѐқарашнинг мавжудлиги, хусусан, стихияли, 
мунтазам, илмий ва мистик, иррационал, оптимистик ва пессимистик, 
догматик ва танқидий, диний, атеистик, рационал ва педагогик фаолият 
субъектининг ҳам бир неча намунаси борлигини тақозо қилади. 
Дунѐқараш маданияти фан, фалсафа, дин каби маънавий маданият 
унсурлари билан танишиш чоғида шаклланади.Педагогик маданиятнинг бир 
унсури фикрлаш маданиятидир.Фикрлаш маданияти ҳам кундалик ҳаѐт 
жараѐнида одатдаги воситалар, ҳам махсус воситалар (унинг таркибига 
формал мантиқни ўрганиш ҳам киради) да вужудга келади.Ҳис этиш 
маданияти. У инсонлар олий кечинмаларининг кенг уйғунлиги ҳосиласи 
бўлиб, уларсиз педагогик жараѐнда мулоқотнинг бўлиши мумкин эмас. 
Баҳолаш маданияти у ѐки бу сабаб ва ҳодисалар бўйича ахлоқий, эстетик, 
сиѐсий, ҳуқуқий, диний ѐки фалсафий характердаги малакали ҳукм чиқариш 
қобилиятидир.Мулоқот маданияти педагогик маданиятнинг энг муҳим 
компоненти бўлиб, у педагогнинг талабалар, ота-оналар ҳамда раҳбарият ѐки 
қуйи вазифа эгалловчи шахслар, шунингдек, педагогик иш доирасидан 
ташқаридаги барча инсонлар билан мулоқот қилиш маданиятларини қамраб 
олади.Ташкилий маданият ҳам педагогик маданият тизимига киради ва у 
ўқитиш ҳамда тарбия жараѐнини педагогик доиранинг турли даражаларида 
(жамиятда, ўқув юртларида, болалар гуруҳларида) ташкил этиш 
имкониятини беради. 
2.Шундай қилиб, педагогик маҳоратнинг таркибий қисмларига 
қуйидагилар киради: 


91 

ҳар бир талаба учун долзарб бўлган ҳаѐтий мазмун ривожланишини, 
талабанинг шу ривожланиш кесмасида, ҳаракат қила олишида, унинг ҳаѐт 
мазмунининг очилиши ва амалга ошишида педагог қандай билим билан унга 
ѐрдам кўрсата олишини «кўра олиш» қобилияти; 

айрим педагоглар ривожланиш мазмуни ва кесмаси интеграцияси 
ҳисобланган ҳамда жонли организм сифатида талабалар (синф ва б.) 
гуруҳини унинг ривожланиш ва мазмун касб эта бориш жараѐнида «кўра 
олиш» қобилияти; 

синфнинг интеграл мазмуни ва интеграл ривожланиш кесмасини 
«кўриш» ва идрок этиш малакаси; 

ўзининг организмини юксак даражада англаш. Синф, талаба ўз 
истаклари, мотивлари, афзал кўриши жиҳатидан улар учун зарур бўлган 
ҳақиқий ахборотларни ажрата олиш малакаси; 

шахсий хусусиятлар оқибати сифатида вужудга келадиган турли 
бузилиш вазиятларидан идрокни чалғитиш; 

ўз сезгиларининг нозик фарқланиш имкониятлари воситасида юқори 
ҳис билан бошқариш; 

кенг бошқарув репертуари, бошқаришнинг хилма-хил услублари, 
ахборотларни узатиш «қуроллари»: овоз, хатти-ҳаракат, мимика ва 
бошқаларни эгаллаш; 

касбий усуллар ва методларнинг кенг жамғармаси; 

методологияни эгаллаш. 
4.Педагогик компетентлик.


92 
Инглизча ―competence‖ тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита ―қобилият‖ 
маъносини ифодалайди. Мазмунан эса ―фаолиятда назарий билимлардан 
самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва 
иқтидорни намоѐн эта олиш‖ни ѐритишга хизмат қилади ―Компетентлик‖ 
тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар натижасида кириб 
келган. Шу сабабли компетентлик ―ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган 
ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, 
рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни 
бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил 
ривожланиб борувчи ва мураккаб жараѐнларда ҳаракатланиш режасига 
эгалик‖ни англатади. Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий 
фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва 
малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай 
олиниши Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, 
малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича 
интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. 
Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб 
боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни 
англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз 
фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. Касбий компетентлик қуйидаги 
ҳолатларда яққол намоѐн бўлади:
- мураккаб жараѐнларда; ноаниқ вазифаларни бажаришда; бир-бирига зид 
маълумотлардан фойдаланишда; кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга 
бўла олишда ; 
Касбий компетенцияга эга мутахассис: ўз билимларини изчил бойитиб 
боради; янги ахборотларни ўзлаштиради; давр талабларини чуқур англайди; 
янги билимларни излаб топади; уларни қайта ишлайди ва ўз амалий 
фаолиятида самарали қўллайди
Касбий компетентлик сифатлари. Касбий компетентлик негизида қуйидаги 
сифатлар акс этади
Сифатлар
Ижтимоий компетентлик
Шахсий компетентлик
Технологик компетентлик
Махсус (ѐки касбий) компетентлик
1) психологик компетентлик – педагогик жараѐнда соғлом психологик 
муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараѐнининг бошқа 
иштирокчилари билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий 
психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш;
2) методик компетентлик – педагогик жараѐнни методик жиҳатдан оқилона 
ташкил этиш, таълим ѐки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, 
метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, методларни самарали 
қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш;


93 
3) информацион компетентлик – ахборот муҳитида зарур, муҳим, керакли, 
фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан 
мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш;
4) креатив компетентлик – педагогик фаолиятга танқидий, ижодий ѐндашиш, 
ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш;
5) инновацион компетентлик – педагогик жараѐнни такомиллаштириш, 
таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараѐнининг самарадорлигини оширишга 
доир янги ғояларни илгари суриш, уларни амалиѐтга самарали татбиқ этиш;
6) коммуникатив компетентлик – таълим жараѐнининг барча иштирокчилари, 
жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш, уларни тинглай 
билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш.
3. Шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака 
даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини 
намоѐн қилиш.
4. Технологик компетентлик – касбий-педагогик БКМни бойитадиган илғор 
технологияларни 
ўзлаштириш, 
замонавий 
восита, 
техника 
ва 
технологиялардан фойдалана олиш.
5. Эктремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, 
технологик жараѐн ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда 
оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish