Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Педагогик технологиялар ва педагогик


Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадлари тоифаларига мос



Download 2,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/107
Sana24.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#225165
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   107
Bog'liq
2 5204201130849996241

 
Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадлари тоифаларига мос 
келувчи феъллар намуналари
№ 
Ўқув мақ-
садлари 
Феъллар 
1.
Билиш 
Қайтариб айтиш
Қайд қилиш 
Хабар бериш
Номламоқ, атамоқ 
Ёзмоқ 
ифодалаш 
фарқлаш 
таниб олиш 
айтиб бериш 
такрорлаш 
2.
Тушуниш 
Далиллар келтирмоқ 
Алмаштирмоқ 
Аниқламоқ, белгиламоқ 
ўтказиШ, айлантириш 
ўзгартириб бериш 
сурат билан кўрсатиш 


18 
Тушунтирмоқ 
изоҳ бериш, очиб ташлаш. 
3.
Қўллаш 
Тадбиқ этиш 
Ҳисоблаб чиқариш 
Намойиш этиш 
Фойдаланиш, ўрганиш. 
аниқлаш 
бажариш 
ҳисоблаш 
амалга ошириш, ечиш 
4.
Анализ 
Келтириб чиқариш 
Ажратиб кўрсатиш 
Дифференциялаш 
Таснифлаш 
Таклиф этиш 
олдиндан айтиш 
қисмларга ажратиш 
тақсимлаш 
текшириш 
гуруҳлаш 
5.
Синтез 
Кашф этиш 
Умумийлаштириш 
Режалаштириш 
Ишлаб чиқиш 
тизимга солиш, қўшиш 
уламоқ 
тузиш 
лойиҳалаш 
6.
Баҳолаш 
Диагностикалаш 
Исботлаш 
Асослаш 
Ўлчаш 
Маъқуллаш 
баҳолаш, текшириш 
назорат қилиш, 
таққослаш,
солиштириш, 
қиѐслаш 
Ўқув фани бўйича ўқув мақсадларни аниқлаштириш бу таксономия 
асосида уч босқичда ўтказиш тавсия этилади: 
Биринчи босқичда ҳар бир мавзу бўйича таянч ибораларни аниқлаш 
лозим. Одатда бу 3…5 таянч иборалар ѐки атамадан иборат. Таянч 
иборалар, атамалар, тушунчалар йиғиндичи мавзунинг асосий мазмунини, 
унинг моҳиятини белгилайди. Бир фан бўйича таянч иборалар, атамалар, 
тушунчаларнинг умумий сони бир неча ўнликдан, бир неча юзтагача 
бўлиши мумкин. 
Иккинчи босқичда фан, бўлим, мавзу бўйича ўқув мақсадлар 
тоифасини аниқлаш лозим. 
Ўқув мақсадларнинг бундай бўлиниши, ишлаб чиқаришда 
технологик жараѐнни босқичма-босқич, операцияларга, бўлинмаларга 
бўлиб бажарилишига ўхшайди. 
Ўқув мақсадларини аниқлаштириш табиийлиги, ўқув мақсадларнинг 
мажмуаси «ўқув мақсадлар дарахтини» шакллантириш билан белгиланади. 
1. Дарахтнинг асосий туби 
фаннинг ўқув мақсади; 
2. Шохлари 
– 
бўлим 
(модул)ларнинг ўқув мақсади; 
3. Шохчалари – мавзулар 
ўқув мақсади; 
4. Барглари – таянч ибора-
ларнинг ўқув мақсади. 






19 
Ўқув мақсадлар «Дарахти». 
Ўқув мақсадлар тоифалари ўқув материалининг ўзлаштирилши 
даражасини белгилайди. Масалан: баъзи таянч тушунчаларни (усул, 
тамойил, кўрсаткич, коеффициент, атама, таъриф, қонун, теорема) талаба 
билиши даражасида (материални эсда тутиш) ўзлаштириш кифоя, 
бошқарини қўллаш – даражасида (ўқув материалини муайян вазиятда 
қўллаш малакаси), учинчиларини баҳолаш – даражасида (ўқув материали 
аҳамиятини муайян мақсадлар учун баҳолаш, хулосалаш малакаси) ва 
бошқалар. 
Учинчи босқич ўқув мақсадларга эришилиш мезонларини белгилаш 
лозим, яъни мақсадни шундай ифодалаш керакки, унга эришилганлигини 
адашмасдан аниқлаш мумкин бўлсин. Бу қайси соҳада (ўқув жараѐнида ѐки 
ишлаб чиқаришда) қўлланилишидан қатъий назар, «технология» 
атамасининг мазмунидан келиб чиқадиган асосий талаблардан биридир. 
Бундай аниқ таснифлаш ўқув жараѐнини мақбул режалаштириш ва 
режалаштирилган ўқув натижасига эришишни таъминлайди. 
Режалаштирилган натижага эришганликни, яъни ўқув мақсадини 
амалга оширишни фақат ташқи кўринишларга қараб баҳолаш мумкин – 
саволларга жавоб, масалаларни ечиш ва бошқалар, шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки ташқи белгиларга кўра баҳолашда талабанинг ички 
ҳолатидаги ўзгаришлар унинг интелектуал ривожланиши ҳисобга 
олинмайди. Бу эса ўқитиш мақсадларидан биридир. 

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish