238
Интракаверноз инъекциялар.
Алпростадил.
Алпростадил (Каверджект, Эдекс/Виридал) – бу ЭДни
интракаверноз даволаш учун тасдиқланган биринчи ва ягона восита ҳисобланади [183,
217]. У монотерапия сифатида интракаверноз киритиш учун 5-40 мкг дозаларда энг
самарали ҳисобланади. Эрекция 5-15 дақиқадан сўнг пайдо бўлади ва қабул қилинган
дозага кўра давом этади. Препаратни қандай қилиб тўғри киритишни ўрганиш учун
беморга ўқитиш дастури керак бўлади. Керакли кўникмалар бўлмаса, эркак беморнинг
шериги ушбу техникага ўргатилиши мумкин. Препаратни киритиш техникасини махсус
автомат ручка соддалаштиради, у игнани ёпади ва жинсий олатни тешиб қўйиш
қўрқувидан халос қилади.
Апростадилни интракаверноз киритиш самарадорлиги
частотаси ЭД мавжуд бўлган беморларнинг умумий сони орасида, шунингдек кичик
гуруҳларда (масалан, диабет ёки юрак-қон томир касалликларида) 70% ни ташкил этди.
Инъекциядан кейин жинсий алоқани беморларнинг 94 фоизи амалга оширган, қониқиш
даражаси беморларнинг ўзларида 87-93,5%, шерикларида эса 86-90,3% ни ташкил этган
[183, 217]. Алпростадилнинг интракаверноз инъекцияларида юзага келадиган асоратларга
жинсий олат оғриғи (11% инъекция қилинганидан кейин беморларнинг 50%да), жуда узоқ
давом этган эрекция (5%), приапизм (1%) ва фиброз (2%) киради [183, 217, 218]. Оғриқ
одатда узоқ муддат қўлланилганда ўз-ўзидан тўхтайди. Уни натрий гидрокарбонат ёки
локал оғриқ қолдириш воситаси ёрдамида тўхтатиш мумкин [183, 217, 219]. Каверноз
фиброзда (кичик гематомалар билан боғлиқ) қўллашни бир неча ойга тўхтатиш керак.
Оқсил парда фибрози Пейрони касаллигининг эрта бошланишида дарак бериши мумкин
ва терапиядан воз кечишни талаб қилиши мумкин. Тизимли ножўя таъсирлар кам
учрайди. Гипотензия анча кўп учрайди, айниқса юқори дозалар қабул қилинганда. Агар
анамнезда алпростадилга юқори таъсирчанлик, приапизм ва қон ивиш хавфи мавжуд
бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат фойдасига ушбу маълумотларга
қарамай, интракаверноз фармакотерапия қўллашнинг юқори тўхтатиш частотаси ва
чекланган комплаентлилик билан боғлиқ. Препаратни қўллашни бекор қилиш
кўрсаткичлари 41-68%ни ташкил этди [183, 217, 220, 221], беморларнинг кўпи биринчи 2-
3 ой ичида тўхтатганлар. Қиёсий текширувлар давомида алпростадил билан
ўтказиладиган монотерапия бошқа дори бирикмаларига (37,6%) нисбатан қўллашдан воз
кечиш кўрсаткичлари бўйича анча паст даражага (27,5%) эга бўлган, бунда даволашнинг
биринчи ойларидан кейин препаратларни қўллаш частотаси йилига 10% га камайган.
Тўхтатиш сабаблари – бу беморнинг доимо бир турдаги даволаш усулини қўллаш истаги
(29%), муносиб шерикнинг йўқлиги (26%), паст самарадорлик (23%) (айниқса, қўллашни
тўхтатганлар орасида), игнадан қўрқиш (23%), асоратлардан қўрқиш (22%) ва
спонтанликнинг етишмаслигидир (21%). Шифокор хонасида ўқитиш пайтида беморларга
батафсил маслаҳат бериш, шунингдек, синчковлик билан кузатиб бориш интракаверноз
инъекциялаш техникасининг тўхтатилишини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга [222].
Do'stlaringiz bilan baham: