Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet308/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Комбинацияланган терапия.
Комбинацияланган терапия беморга дориларнинг 
турли хил таъсир усулларидан фойдаланишга, шунингдек ҳар бир дори дозасини 
камайтириш орқали ножўя таъсирини камайтиришга имкон беради.
 

Папаверин (20-80 мкг) интракаверноз инъекция учун ишлатиладиган биринчи дори 
бўлган. Ҳозирги вақтда монотерапияда ножўя таъсирининг юқори частотаси 
туфайли фақат комбинацияланган терапияда қўлланилади. Папаверин ЭДни 
даволаш учун руйхатдан ўтказилмаган.


239 

Фентоламин самарадорликни ошириш учун комбинацияланган даволашда 
қўлланилади. Монотерапияда ЭДни даволашда унинг самарадорлиги паст. 

Илмий адабиётларда одатда асосий дорилар билан биргаликда қўлланилувчи 
вазоактив инстестинал пептидлар, NO донаторлари (лензидомин), форсколин, 
калий каналлари фаоллаштирувчилари, моксикилит ёки калцитонин гени билан 
боғлиқ пептид каби бошқа дориларни қўллашни қўллаб-қувватловчи далиллар 
чекланган [223, 224]. Кўпгина комбинациялар стандартлаштирилмаган ва баъзи 
дорилар дунёнинг кўплаб мамлакатларида чекланган. 

Папаверин (7,5–45 мг) фентоламин (0,25–1,5 мг) билан биргаликда ва папаверин 
(8–16 мг) фентоламин (0,2–0,4 мг) плюс алпростадил (10–20 мкг) билан биргаликда 
кенг қўлланилади ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ошиб бормоқда, гарчи 
улар ЭДни даволаш учун лицензияланмаган дорилар бўлса ҳам [225, 226]. 
Папаверин, фентоламин ва алпростадилнинг уч карра бирикмаси энг юқори 
самарадорлик кўрсаткичига эга бўлиб, 92% га етади. Ушбу бирикма алпростадил 
монотерапияси билан бир хил ножўя таъсирга эга бўлади, аммо иккинчисининг 
паст дозалари туфайли жинсий олатни оғриши частотаси камайади. Лекин 
папаверин билан солиштирганда кўп ҳолларда фиброз ривожланган (5–10%) (тўлиқ 
дозанинг ҳажмига кўра).

Вазоактив интестинал пептид (25 мкг) + фентоламин мезилат (1–2 мг) (Invicorp, 
ҳозирда Скандинавияда рўйхатдан ўтказилган) бир бирини тўлдирувчи таъсир 
механизмига эга иккита фаол компонент комбинациясидир. Клиник тадқиқотларда
ЭДли эркакларда, жумладан бошқа дори воситалари ёрдам бермайдиган 
беморларда интракаверноз инъекция учун ушбу комбинация самарадор эканлиги 
кўрсатилган. Бошқа интракаверноз терапия вариантларидан фарқли ўлароқ ушбу 
комбинацияда жинсий олатдаги оғриқ частотаси паст ва приапизм ривожланиш 
хавфи деярли нолга тенг [227].
Юқори 
самарадорликка 
қарамай, 
беморларнинг 
5-10% 
интракаверноз 
инъекцияларнинг комбинациясига жавоб бермайдилар. Силденафилни уч марталик 
схеманинг интракаверноз инъекцияси билан комбинацияси фақат уч марталик схемага 
жавоб бера олмаган беморларнинг камида 31 %да самарали бўлиши мумкин [228]. Шу 
билан бирга, комбинацияланган терапия беморларнинг 33 %да ножўя таъсирлар, шу 
жумладан беморларнинг 20 %да бош айланиши билан боғлиқ. Ушбу тактикадан фақат 
синчковлик билан ажратиб олинган беморларда жинсий олатни протезлашдан олдин
фойдаланиш керак. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish