Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

ФДЭ-5 ингибиторлари 
Топик терапия/интрауретрал алпростадил 
Вакуум қурилмалар 
Паст интенсив зарб-тўлқинли терапия 

Даволаш усулларининг адекват 
қўлланилганлигини баҳолаш

Беморга янги ахборот ва маслаҳат бериш 

Қайта текширувлардан ўтказиш 

Алтернатив ёки комбинацияланган 
терапияни кўриб чиқиш 
Даволаш самарадорлигини 
баҳолаш: 

Бемор томонидан сезилган 
даволаш инвазивлиги 

Даволаш фонидан эректил 
функциянинг яхшиланиши 

Ножўя таъсирлар 
Даволашнинг кам самарадорлилиги
Интракаверноз инъекциялар 
Даволашнинг кам самарадорлилиги
Пенил протезлар имплантацияси 
Даволаш самарадорлигини 
баҳолаш: 

Ножўя таъсирлар 

Даволашдан қониқиш 



227 
РПЭдан кейин ЭДни даволаш ФДЭ-5 ингибиторлари киритилганидан сўнг 
сезиларли даражада ўзгарди. Улар тасдиқланган самарадорлик, фойдаланиш учун 
қулайлик, яхши толерантлик, хавфсизликнинг аъло профили ва ҳаёт сифатига ижобий 
таъсирига эга. Айтиб ўтиш жоизки, РПЭдан сўнг ЭДли беморларда ФДЭ-5 
ингибиторларига одатда паст даражали жавоб кузатилади. Шунга қарамасдан ФДЭ-5 
ингибиторлари операция типидан қатъий назар нерв-сақловчи РПЭдан кейин ЭДни 
даволаш учун перорал терапиянинг биринчи қатор дори воситаси ҳисобланади [67, 68]. 
Тадқиқотларда бир қатор клиник белгилар РПЭ сўнг эректил функция учун прогностик 
омиллар бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Беморнинг ёши ва нерв-сақлаш техникаси 
сифати эректил функцияни сақлаш учун ўта муҳим омиллар ҳисобланади [44, 45, 48, 96]. 
Нерв-сақловчи РПЭдан сўнг беморларнинг силденафилга ижобий жавоб частотаси турли 
тадқиқотларда 35 дан 75% гача ва нерв-сақлаш бажарилмаган РПЭдан кейин бўлса, 0 дан 
15% гачани ташкил қилган [44, 97]. РПЭдан кейин эрта даврда силденафилни юқори 
дозаларда қўллаш каверноз таналарда силлиқ мушакларнинг сақланиб қолишига олиб 
келади [98]. Операциядан олгин нормал эректил функцияли беморларда икки томонлама 
қон томир-нерв толаларининг сақлаш билан бажарилган РПЭдан сўнг ҳар куни қабул 
қилиш учун силденафилни буюриш плацебога нисбатан нормал эректил функциянинг 
мустақил тикланиши кўрсаткичларини ошириш имконини беради [99]. Аксинча, яқинда 
ўтказилган уйқудан олдин жинсий олат реабилитацияси учун қабул қилинган силденафил 
цитратнинг таъсирини тунгги ригидликни баҳолаш ва ЭФХИ-5 кўрсаткичлари билан 
бирга ўрганувчи проспектив рандомизацияланган плацебо-назоратли тадқиқотда РПЭдан 
сўнг эректил функциянинг тикланишида «талаб биноан» қабул қилишга нисбатан фарқ 
аниқланмаган [100].
Бир қатор тадқиқотларда РПЭдан сўнг ЭДда тадалафил ва варденафилни «талабга 
биноан» қабул қилиш самарадорлиги баҳоланган. Тадалафилни икки томонлама нерв-
сақловчи РПЭдан сўнг қўллаш Европа ва АҚШда ўтказилган, йирик, кўп марказли 
тадқиқотларда ўрганилган. Эректил функция 20 мг тадалафил қабул қилган 71% 
беморларда яхшиланган, 24% плацебо қабул қилган беморларга нисбатан. Шу билан бирга 
мувафаққиятли жинсий алоқалар частотаси 20 мг тадалафил терапиясида 52%ни, плацебо 
гуруҳида бўлса, 26% ни ташкил қилган [101]. Аналогик равишда кўп марказли, 
рандомизацияланган, проспектив, плацебо-назоратли, Шимолий Америкада ўтказилган 
тадқиқотда бир ёки икки томонлама нерв-сақловчи РПЭдан сўнг ЭДли беморларда 
верденафилни қўллаш ўрганилган [102]. Икки томонлама нерв-сақлаш билан бажарилган 
операциядан сўнг 10 мг ва 20 мг варденафил қабул қилишда эректил функциянинг мос 
равишда 71% ва 60% ҳолатларда яхшиланиши кузатилган. Нерв-сақлаш бажарилган 
беморларда кенгайтирилган таҳлил ўтказишда варденафилнинг плацебога нисбатан 
жинсий алоқадан қониқиш, эрекция қаттиқлиги, оргазм функцияси, жинсий 
муносабатлардан умумий қониқиш даражаси жиҳатидан устунлиги аниқланган [103]. 
Бундан ташқари 9 та Европа давлатида ва Канададаги 50 та марказда дастлабки эректил 
функцияси нормал бўлган, нерв-сақлаш билан РПЭ бажарилган, 68 ёшдан катта 
эркакларни ўз ичига олган, рандомизацияланган, икки баробар яширилган, икки баробар 
плацебо-назоратли тадқиқот ўтказилган. Ушбу тадқиқотда кунига бир махал тадалафил 
қабул қилиш ва плацебо солиштирилган [104]. Тадалафил РПЭдан сўнг дори воситаси 
орқали эректил функциянинг тикланишида кўпроқ самарадор бўлган, олинган натижалар 
унинг операциядан кейинги эрта даврда эректил функциянинг тикланиши ва жинсий олат 


228 
узунлигини сақлаш учун хизмат қилиши мумкинлигидан дарак беради. 9 ойдан сўнг 
терапияни тўхтатишдан кейин спонтан эрекция сифати камаймаган [104]. Бундан ташқари 
тадалафилни ҳар куни қабул қилиш нерв-сақлаш билан ўтказилган РПЭдан сўнг эректил 
функциянинг тикланиш даврини 9 ойи давомида плацебога нисбатан қисқартириш 
имконини беради. Бу тадалафилни «талабга биноан» қабул қилишга таълуқли эмас [105]. 
Тадалафилни ҳар куни қабул қилишда икки баробар яширин фаза даврида ҳам, очиқ қабул 
даврида ҳам ҳаёт сифати яхшиланган [106].
 
Европа, Канада, Жанубий Африка ва Қўшма Штатлардаги 87 та марказларда 
ўтказилган рандомизацияланган, икки баробар яширилган, паралелл гуруҳли, кўп 
марказли, икки баробар плацебо-назоратли тадқиқотда икки томонлама нерв-сақловчи 
РПЭдан сўнг ЭДли эркакларда варденафилни «талабга биноан» қабул қилиш ёки 
ухлашдан олдин қабул қилиш солиштирилган [107]. Эректил функциянинг дастлабки 
кўрсаткичи ЭФХИ бўйига 26 балга тенг бўлганда валденафил «талабга биноан» 
қўлланилганда самарали бўлган, бу эса РПЭ дан кейин ЭД мавжудлигида ФДЭ-5 
ингибиторларини қўллашни «талабга биноан» амалга ошириш томон фикрларнинг аста-
секин ўзгарганлигини кўрсатади [107]. Икки баробар яширилган, плацебо-назоратли, 
паралелл гуруҳли тадқиқотда икки томонлама нерв-сақлаш билан бажарилган РПЭдан 
сўнг ЭДли 298 та бемор 12 ҳафта давомида қабул қилинувчи аванафилнинг 100 мг, 200 мг 
ёки плацебо (жинсий алоқадан 30 дақиқа олдин қабул қилиш) гуруҳларига рандомизация 
қилинган. Натижалар 100 мг ва 200 мг аванафил гуруҳида плацебо гуруҳига нисбатан 
SEP2 (жинсий муносабатлар кундалиги) ва SEP3 кўрсаткичларининг статистик жиҳатдан 
сезиларли ошиши ҳамда ЭФХИ шкаласининг эректил функция домени ўрта 
кўрсаткичининг ўзгаришини кўрсатди (p < 0,01) [84]. 
Аванафилни қабул қилгандан 15 дақиқадан сўнг 36,4% (77 тадан 22 тасида) 
ҳолатларда жинсий алоқа мувафаққиятли бўлган (SEP3), плацебода ушбу кўрсаткич 4,5% 
(44 тадан 2 та) ташкил этган (p < 0,01) [108]. Яқинда ўтказилган метаанализда 
аванафилнинг силденафил, варденафил ва тадалафил билан солиштирма самарадорлиги 
тасдиқланган [109]. Бир қатор муаллифлар 5 мг тадалафилни ҳар куни қабул қилиш ва 
силденафилни «талабга биноан» қабул қилишда эректил функциянинг яхшиланишини 
тавсифлаган бўлишларига қарамай [110], ушбу терапияни тавсия этиш учун кўпроқ 
хавфсизлиликни баҳолаган таҳлиллар зарур.
Анъанавий равишда РПЭдан сўнг ЭДни даволаш усулларига интракаверноз 
инъекциялар [111], уретрага микросуппозиториялар [44, 112], вакуум терапия [44, 95, 113, 
114] ва пенил протезлар [44, 115, 116] киради. Интракаверноз инъекциялар ва пенил 
протезлар имплантацияси перорал препаратларнинг самарасизлигида ёки қарши 
кўрсатмалар мавжудлигида, иккиламчи ва учламчи қатор даволаш усули сифатида тавсия 
этилади [117]. Яқинда РПЭдан сўнг ЭДли беморларда липосакциядан сўнг ажратиб 
олинган аутологик ёғ тўқиманинг регенератив ҳужайралари инъекциясининг I фазаси 
тадқиқоти ўтказилди. Муаллифлар ножўя таъсирларнинг енгил даражаси билан нормал 
эректил функцияни тикланиши натижаларини олишди [118].

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish