Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


ПРОСТАТА БЕЗИ ХАВФСИЗ ГИПЕРПЛАЗИЯСИДА КАТТА ЁШДАГИ



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

ПРОСТАТА БЕЗИ ХАВФСИЗ ГИПЕРПЛАЗИЯСИДА КАТТА ЁШДАГИ 
БЕМОРЛАРГА ИХТИСОСЛАШГАН ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ 
СИФАТИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ 
№ 
Сифат мезони 
Бажаришни 
баҳолаш 
1. 
Қoлдиқ сийдик ҳажмини аниқлаш билан қовуқнинг ультратовуш 
текшируви ва простата бези трансректал УТТ ўтказилди 
Ҳа/Йўқ 
2. 
Қондаги умумий простатспецифик антиген даражасини аниқлаш
текшируви ўтказилди
Ҳа/Йўқ 
3. 
Урофлоуметрия бажарилди 
Ҳа/Йўқ 
4. 
Тиббий кўрсатмалар мавжудлигида ва қарши кўрсатмалар йуқлигида 
жарроҳлик аралашуви амалга оширилди
Ҳа/Йўқ 
5. 
Олиб ташалган тўқималарнинг морфологик (гистологик) текшируви 
ўтказилди 
Ҳа/Йўқ 
6. 
Касалхонада ётиш даврида йирингли-септик асоратларнинг мавжуд 
эмаслиги
Ҳа/Йўқ 
7. 
Ўткир сийдик тутилишининг йўқлиги
Ҳа/Йўқ 
8. 
Касалхонада ётиш даврида тромбоэмболик асоратларнинг мавжуд 
эмаслиги 
Ҳа/Йўқ 


208 
БЕМОР УЧУН МАЪЛУМОТ 
Простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) нима? 
Простата безининг хавфсиз гиперплазияси – бу безнинг эпителиал ва стромал 
таркибий қисмларининг қўшни тўқималарга зарар етказиш ёки метастаз бериш 
тенденциясиз ўсишидир. Касалликнинг яна бир номи – простата аденомаси. Патология 50 
ёшдан ошган эркакларда дизурик ва жинсий касалликларнинг асосий сабабларидан бири 
сифатида тан олинган. 
Аввал простата безида бир ёки бир нечта тугунлар ҳосил бўлиб, улар аста-секин 
ўсиб боради. Безнинг ҳажми ошади, тузилишини ўзгаради ва секретор функцияси 
бузилади. Простата бези уретранинг юқори бўлимида, қовуқ бўйинчасига яқин 
жойлашган. Унинг катталашиши уретрал стенозни ва сийдик пассажининг бузилишини 
келтириб чиқаради. 
Дастлаб, ҳолат сийдикни кучли қисқаришлар орқали итариб чиқарувчи 
детрузорнинг (қовуқнинг мушак қатлами) фаол иши билан компенсацияланади. 
Касалликнинг ривожланиши билан мушаклар заифлашади, деворларда фиброз толалари 
ҳосил бўлади. Қовуқ қобиқлари аста-секин чўзилиб, кейин эластиклигини йўқотади. 
Қовуқ дивертикуллари пайдо бўлиши мумкин. 
Сийдикнинг сурункали тутулиши инфекцияларнинг қўшилиши ва цистит 
ривожланиши учун қулай шароитдир. Қовуқ ичи босимининг доимий ошиб бориши 
сийдик найларининг кенгайишига, сийдикнинг рефлюксига ва пиелонефрит, гидронефроз, 
сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келади. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish