Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Адабиётларда келтирилган маълумотлар бўйича қисқача хулоса



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

8.3.1. Адабиётларда келтирилган маълумотлар бўйича қисқача хулоса 
Биз тизимли шархлашга асосланган учта клиник қўлланмани топдик [267, 269, 
270], мос равишда тадқиқотлар санаси 2009 йил декабр, 2012 йил март ва 2013 йил апрел 
ойи. 2010 йил январидан 2017 йил мартигача киритилган структуравий қидирувда биз 
1108 та нашрни топдик, улардан 46 таси тўлиқ матнни таҳлил қилиш учун танланган, 6 
таси таҳлилга киритилган [269-274]. Бундан ташқари, саналари бўйича қидирувга 
киритилмаган юқори сифатли РКТлар шуни кўрсатдики, ципрофлоксациннинг 10 кунлик 
курси 40 ёшдан ошган эркакларда клиник самаралиги кўрсаткичлари (80% ва 60%) бўйича 
пивампициллиндан устунроқ бўлган [275]. Катта ҳажмдаги қиёсий ҳолатлар сериясидан 
олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ёш ва жинсий алоқалар анамнези ЖЙЮКга 
нисбатан ўткир эпидидимитни даволаш учун тегишли антибиотикларни тайинлаш учун 
етарлича прогнозловчи қийматга эга эмас [273]. 
Қуйида ишчи гуруҳ консенсусига эришилган тавсияларда кўрсатилган эмпирик 
антибактериал даволаш режимлари келтирилган [265, 267, 268]: 
1.
Ўткир эпидидимит ва гонорея хавфи паст бўлган (ажралма мавжуд эмас) эркаклар 
учун 
Chlamydia trachomatis
ва 
Enterobacteriaceae
ни йўқ қилиш учун етарли 
даражадаги дозада ва қабул қилиш давомийлик билан битта ёки иккита 
препаратнинг комбинацияси тавсия этилади. Мумкин бўлган вариантларга 
қуйидагилар киради: 
a.
Chlamydia trachomatis
га қарши фаол бўлган фторхинолонлар кунига 1 марта 
10-14 кун давомида ичилади*. 
b.
Доксициклин, биринчи дозаси 200 мг, сўнгра кунига икки марта 100 мгдан 
10-14 кун давомида 
Enterobacteriaceae
** га қарши фаол антибиотик билан 
бирга 10-14 кун давомида ичилади*. 


129 
2.
Гонореяли ўткир эпидидимит гумон қилинган эркаклар учун гонококклар ва 
Chlamydia trachomatis
га қарши фаол дориларнинг комбинацияси тавсия этилади, 
масалан:
a.
Цефтриаксон 500 мг доксициклин билан биргаликда бир марта м/о 
юборилади, биринчи доза 200 мг, сўнгра кунига 100 мгдан кунига 2 марта 
10-14 кун давомида ичилади.* 
3.
Ўткир эпидидимит билан касалланган жинсий фаол бўлмаган эркакларга 
Enterobacteriaceae
ни йўқ қилиш учун етарли дозада ва давомийликда битта дорини 
тайинлаш тавсия этилади. Қўллаш мумкин бўлган вариантлар кунига бир марта 10-
14 кун давомида перорал фторхинолонни ўз ичига олади*. 
* Аниқланган қўзғатувчи ва клиник жавобга кўра. 
** Касалхонага ётқизилиши талаб қилинадиган оғир кўринишдаги инфекцияларда 
парентерал даволаш ўтказилади. 
Абсцессни дренажлаш ёки некротик тўқималарни йўқ қилиш учун жарроҳлик йўли 
билан даволаш зарур бўлиши мумкин. Когорт қиёсий тадқиқотлар без ва моякни алоҳида 
пальпациялашнинг иложи йўқлигини ва ультратовуш текширувида абсцесс борлиги 
антибактериал даволаш бошлангандан кейин жарроҳлик аралашуви учун прогнозловчи 
омиллар эканлигини кўрсатди [269]. 
Когорт тадқиқотда муваффақиятли даволашдан сўнг тикланадиган эпидидимит 
фонида эякулят параметрларининг ўзгариши аниқланган [272]. Когорт қиёсий 
тадқиқотлар натижалари, эпидидимитни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник 
кўрсатмаларга, айниқса урологлар томонидан андрологларга [270] ва бирламчи тиббиёт 
врачларига қараганда [271] қониқарли тарзда риоя қилинмаганлигини кўрсатган. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish