101
Эркаклар жинсий функцияси соҳаси
Саволлар
Баллар тебраниши
Максимал балл
Сизнинг баҳоингиз
Эректил
функция
1-5 и 15
0-5
30
Оргазмик
функция
9-10
0-5
10
Жинсий майл
11-12
1-5
10
Жинсий алоқадан қониқиш
6-8
0-5
15
Умумий жинсий қониқиш
13-14
1-5
10
Умумий балл:
Натижаларни баҳолаш:
1-10
балл – оғир даражали эректил дисфункция
11-16
балл – ўрта даражали эректил дисфункция
17-21
балл – ўрта-енгил даражали эректил дисфункция
22-25
балл – енгил даражали эректил дисфункция
26-30
балл – эректил дисфункция
мавжуд эма
ЭФХИ сўровномасини клиник қўллаш бўйича тавсиялар.
15 та саволдан иборат эректил функциянинг халқаро индекси (ЭФХИ) сўровномаси клиник тадқиқотларда эректил дисфункцияни ва даволаш натижаларини клиник баҳолаш
учун фойдали деб тан олинган, тасдиқланган, кўп ўлчовли, мустақил текширув усули ҳисобланади. 0 дан 5 гача баҳо эркаклар жинсий функциясининг тўртта асосий
соҳаларини – эректил функция, оргазмик функция, жинсий майл ва жинсий алоқадан қониқишни текширувчи 15 та саволнинг ҳар бирига қўйилади.
Клиник
қўллаш.
ЭФХИ сўровномаси эркакларнинг жинсий дисфункциясида муҳим омил бўлган психосексуал фон ва шериклик муносабатларини юзаки баҳолайди. Шу сабабли сўровномани
таҳлил қилганда олинган маълумотларни тўлиқ жинсий анамнез ва текширувлар ўрнини босмай, қўшимча сифатида қабул қилиш керак. Қуйидаги тамойилларга асосланиш
керак:
1. ЭФХИнинг «Эректил функция» соҳасида паст баллари (< 14) мавжуд беморларга қарши кўрсатмалар бўлмаса, силденафил билан синов курс белгиланиши мумкин.
Мувафаққиятсиз бўлса, мутаҳассисга йўллантириш керак.
2. Бирламчи оргазмик дисфункция ёки эякулятор дисфункцияси мавжуд беморлар ихтисослаштирилган текширувга йўллантирилиши керак.
3. Жинсий майли паст беморларда қонда андрогенлар ва пролактин миқдорини текшириш зарур.
4. «Жинсий алоқадан қониқиш» ва «Умумий жинсий қониқиш» соҳаларида паст баллари мавжуд ва «Эректил функция» соҳасида нисбатан паст баллари (14 дан 25 гача)
мавжуд беморларда психосексуал маслаҳат хақида ўйлаш зарур.
102
4.2
. Барвақт эякуляцияни ташхислаш воситаси
(Premature Ejaculation Diagnostic Tool) - PEDT
Беморнинг Ф.И.Ш.: ___________________________________________ Туғилган санаси: _________й. Касаллик тарихи №: __________. Текширув санаси: _________й.
Ушбу сўровнома жинсий фаолиятда тез эякуляция билан боғлиқ муаммолари мавжуд эркакларни аниқлашга ёрдам беради. Сизда муаммо мавжуд бўлмаса ҳам, қуйидаги
саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
Қуйида келтирилган саволлар орасидан сизниг жавобингизга мосини айлана чизиб белгиланг.
Ҳар бир саволга фақат битта жавоб белгиланг.
Ушбу саволларга тўғри ёки нотўғри жавоблар мавжуд эмаслигини ёдда тутинг.
Сизнинг ички кечинмаларингиз/ҳиссиётларингиз вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигини хисобга олиб, умумий кечинмалар/ҳиссиётлар ҳақида хабар беринг.
Эякуляция деганда бу ерда жинсий олатни қинга киритганда содир бўлувчи уруғ суюқлиги чиқарилиши тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: