Қовуқ девори/детрузорнинг қалинлиги ва қовуқ
оғирлигини УТТ бўйича
аниқлаш.
Қовуқ деворининг қалинлигини аниқлаш учун шиллиқ қават ва адвентиция
орасидаги масофа ўлчанади. Детрузорнинг қалинлигини аниқлаш учун фақат шиллиқ
қават ва адвентиция орасида жойлашган детрузорни ўлчаш керак.
Қовуқ деворининг қалинлиги ва «босим/оқим» текшируви параметрлари
ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тавсифланган [12]. Қовуқ 150 млга тўлдирилганда (уретрал
катетер орқали) унинг олд девори учун 5 ммли чегаравий қиймат ИВО мавжуд бўлган ва
бўлмаган беморларни аниқ дифференциаллашга имкон беради [13]. Қовуқнинг олд
қисмидаги детрузор қалинлиги унинг ≥ 250 млга тўлдирилганда (ИВО учун чегаравий
қиймат > 2 мм) 94% ижобий прогнозлаш қийматига, 95% спецификликка ва 89%
«босим/оқим» текширув билан келишувга эга. ПСЙС мавжуд бўлган беморларда 2,0; 2,5
ва 2,9 мм бўлган детрузор қалинлигининг чегаравий қиймати мос равишда 81, 89 ва 100%
ҳолларда ИВОни ташхислашга имкон беради [14].
Тавсиялар
ТД
Ҳозирги вақтда ПСЙС мавжуд бўлган эркакларда ИВОни ноинвазив
ташхислаш усулларининг ҳеч бири «босим/оқим» текширувларига альтернатив
усул сифатида тавсия этилиши мумкин эмас.
Кучсиз
176
2.4.
ПБХГ бўлган беморларни ташхислаш алгоритми.
ПБХГ мавжуд бўлган беморларни юритишни тавсифловчи алгоритм диагностик
текширувларни тавсия этилган ва қўшимча текширувларга ажратади. «Тавсия этилган
текширувлар» дастлабки ташриф пайтида беморларни текширувдан ўтказишда
бажарилиши керак, «қўшимча текширувлар» ташхисни аниқлаштириш зарур бўлганда
алоҳида беморларни текширишда тасдиқланган қийматли тадқиқотлардир.
Дастлабки ташрифда фақат простата безининг унча катта бўлмаган даражада
катталашиши бўлган ёки бўлмаган ПСЙС аниқланганда, агар симптомлар безовталик
туғдирмаса ёки бемор даволанишни истамаса, қўшимча тадқиқот ўтказиш тавсия
этилмайди. Ушбу тавсия енгил ПСЙС мавжуд бўлган беморлар келажакда ПБХГ билан
боғлиқ соғлиқ муаммоларини бошдан кечириши эҳтимоли йўқлигига асосланади.
Аҳамиятли ПСЙСнинг сабаби алоҳида патология ёки уларнинг бирлашмаси
бўлиши мумкин. Айниқса муҳимлари қаторига – ПБХПО, гиперактив қовуқ ва никтурия
киради. Шифокор дастлабки текширув асосида бемор билан даволашнинг альтернатив
усулларини, қўшимча текширувлар ўтказмасдан, муҳокама қилиши мумкин (иловаларга
қаранг). Ҳар бир тавсия этилган даволашнинг альтернатив усули (масалан, динамик
кузатув, медикаментоз, жарроҳлик йўли билан ёки минимал инвазив жарроҳлик) билан
боғлиқ бўлган афзалликлар ва хавфларни муҳокама қилиш керак. Кейин даволаш усулини
танлаш шифокор ва бемор ўртасида биргаликда қарор қабул қилиш жараёнида амалга
оширилади.
Агар беморда аҳамиятли даражадаги никтурия устунлик қилса ва тунда икки ёки
ундан ортиқ марта уйғонса, унда беморга сийиш кундалигини тўлдириш тавсия этилади.
Сийиш кундалиги 24 соатлик полиурияни тунги полиуриядан (ноктурия) фарқлашга
ёрдам беради. 24 соатлик полиурия – бу кунига 3 литрдан ортиқ сийдик ажралиб
чиқишидир. Бир кунлик сийдик чиқаришнинг 33 фоизидан кўпроғи тунги соатларда содир
бўлса, у ҳолда тунги полиурия ташхисланади. Ноктурия қайд этилган беморларни юритиш
алгоритмда тавсифланган (иловаларга қаранг), бунда суюқлик истеъмолини камайтириш
керак; десмопрессин буюриши каби бошқа даволаш усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Агар беморда полиурия бўлмаса ва номедикаментоз даволаш мўлжалланган бўлса,
шифокор биринчи навбатда ёндош дори воситалар, суюқликни истеъмол қилишни
коррекциялаш (айниқса кечқурун), турмуш тарзи (жисмоний фаолликни ошириш) ва
пархез (алкогол ва қўзғатувчи маҳсулотлардан меъёрдан ортиқ истеъмол қилмаслик) каби
ўзгартирилувчи омилларга эътиборни қаратиш билан терапияни бошлаши мумкин. Агар
фармакологик даволаш зарур бўлса, бемор даволаш самарадорлигини ва юзага келиши
мумкин бўлган нохуш ҳолатларни кузатиб бориши тавсия этилади. Терапияни бошлашдан
даволашни баҳолашгача бўлган вақт тайинланган фармакологик воситасига қараб ўзгариб
туради. Альфа-адреноблокаторлар учун иккидан тўрт ҳафтагача, 5-альфа редуктаза
ингибиторлари учун эса камида уч ой вақт оралиғи тавсия этилади.
Агар даволаш самарали бўлса ва беморни қониқтирса, кейинги текширув дастлабки
баҳолашни такрорлаш билан йилига бир марта ўтказилиши керак. Кейинги кузатув
стратегияси шифокорга ҳар қандай ўзгаришларни, хусусан, симптомлар ривожланган ёки
безовта қиладиган бўлса ёки жарроҳлик аралашувни талаб қиладиган асорат юзага келса,
аниқлашга имкон беради.
177
Do'stlaringiz bilan baham: |