Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Далилларнинг қисқача хулосаси ва ЛКТ бўйича тавсиялар



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Далилларнинг қисқача хулосаси ва ЛКТ бўйича тавсиялар 
 
Далилларнинг қисқача хулосаси 
ИД 
ЛКТ консерватив усулда даволаш мумкин бўлган, сийдик найи тошлари бўлган 
беморларда самарали. У сийдик найида (дистал бўлимида) 5 мм дан катта 
тошлар мавжуд бўлганда энг самарали ҳисобланади. 
1а 
Тош тушишини яхшилаш учун монотерапия билан таққосланганда 5-тип 
фосфодиэстераза ингибиторлари ёки кортикостероидларнинг α-блокаторлар 
билан комбинациясининг юқори самарадорлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. 
2а 
α-блокаторлар сийдик найида (дистал бўлимида) 5 мм дан катта тошларнинг
ўз-ўзидан тушиши эҳтимолини оширади. 
1а 
α-блокаторлар ЛКТ сифатида синфий таъсирга эга 
1а 
Тавсиялар 
ТД 
α-блокаторлар сийдик найида (дистал бўлимида) 5 мм дан катта тошлар мавжуд 
бўлганда ЛКТ вариантларидан бири сифатида тавсия этилади. 
Кучли 
3.4. 
Хемолиз 
Тери орқали ирригацион хемолиз. 
Ҳозирги вақтда тери орқали хемолиз амалий 
сабабларга кўра камдан кам қўлланилади. У инфекцион тошларда ва назарий жиҳатдан 
урат тошларида бажарилиши мумкин. Струвит тошларини эритиш учун Суби G (Suby’s G) 
(10% гемацидрин, рН 3,5-4) ишлатилади. Усул адабиётлар шарҳига киритилган ҳолат 
серияси тадқиқотларида тавсифланган [42-44]. 
Перорал хемолиз.
Перорал хемолиз фақат сийдик кислота тошларида самарали, 
уни натрий ёки аммоний урат тошлари учун қўллаш бефойда. Олдин бажарилган таҳлил 
тошнинг таркиби тўғрисида маълумот бериши мумкин. Бундан ташқари, тошнинг турини 
сийдик рН қиймати ва умумий урографияга қараб тахмин қилиш мумкин.
Даволаш цитрат аралашмалари ёки натрий бикарбонат ёрдамида сийдикни 
ишқорийлаштиришга асосланган. Хемолизни ўтказишда рН қиймати 7,0-7,2 гача 
созланиши керак. Хемолиз рНнинг юқори қийматида самаралироқ, аммо бу кальций 
фосфат тошлари ҳосил бўлиш хавфини оширади. Беморларга сийдик рН қийматини 
мустақил баҳолаш асосида ишқорийлаштирувчи дорилар дозасини коррекция қилиш 
керак. Гарчи бу терапия бир неча ўн йиллар давомида қўлланилаётган бўлса ҳам, бугунги 
кунга қадар унинг самарадорлиги тўғрисида рандомизацияланган тадқиқотлар натижалари 
нашр этилмаган. Rodman ва ҳаммуаллифлар [45] принципларни таҳлил қилиб чиқдилар ва 
клиник қўлланиши бўйича ва тавсияларни тақдим этдилар, тавсиялар 2007-йилда Becker 
ва ҳаммуаллифлар томонидан тўлдирилган [46]. Рентген-негатив тошлар хемолизининг 
динамикасини баҳолаш учун УТТ ишлатилади, аммо баъзи ҳолларда контрастсиз КТни 
такрорлаш керак бўлади. Сийдик кислотали тош билан сийдик чиқариш йўлларининг 
обструкцияси ҳолатида сийдик чиқариш йўлларининг дренажланиши билан биргаликда 
оғиз орқали хемолиз ўтказиш тавсия қилинади. Рандомизацияланган тадқиқотлар 
маълумотларига кўра, ишқорийлаштириш ва тамсулозинни қабул қилишни биргаликда 
олиб бориш сийдик найининг дистал бўлимидаги 5 мм дан катта тошларни чиқариб 
ташлашнинг максимал частотасига эришиш имконини беради. 


33 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish