Далилларнинг қисқача хулосаси ва сепсис ва анурияни даволаш бўйича тавсиялар Далилларнинг қисқача хулосаси ИД КЖСнинг декомпрессияси учун сийдик найи стенти ва нефростома бир хил
самарали
1b
Тавсиялар ТД Тош обструкцияси фонида сепсис қайд этилган ҳолларда КЖСнинг шошилинч
декомпрессиясини ТОН ёки сийдик найи стенти ёрдамида амалга ошириш
тавсия этилади.
Кучли
Тошларни олиб ташлашга қаратилган якуний даволаш фақат сепсис йўқ
қилингандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Кучли
Декомпрессиядан кейин экма учун сийдик олиниши тавсия этилади.
Кучли
Шундан сўнг антибактериал терапияни дарҳол бошлаш керак (агар керак бўлса,
қўшимча равишда интенсив терапия ўтказилади).
Кучли
Экма натижалари олингандан сўнг даволаш схемасини коррекция қилиш зарур. Кучли
3.3. Литокинетик терапия Литокинетик терапия (ЛКТ) фақат фаол равишда тошни олиб ташлашга
кўрсатмалар бўлмагандагина тайинланиши керак. Асоратлар юзага келган ҳолатда
(инфекция, енгиллаштириб бўлмайдиган оғриқ ва буйрак функцияси бузилиши) ЛКТни
тўхтатиш керак. α-блокаторларнинг ножўя таъсирларга ретроград эякуляция ва артериал
гипотензия киради [35].
Мета-таҳлил шуни кўрсатдики, α-блокаторлар, кальций каналлари ингибиторлари
(нифедипин) ва 5-тип фосфодиэстераза ингибиторлари (тадалафил) қабул қилган, сийдик
найида тошлари бўлган беморларда бундай даволаш ўтказилмаган беморларга қараганда
тошларнинг чиқиши эҳтимоли кўпроқ ва буйрак санчиғи частотаси камроқ даражада
кузатилган. Кам сонли беморлар билан олиб борилган тадқиқотлар асосида [36-39] 5-тип
фосфодиэстераза ингибиторлари ёки α-блокаторлар билан биргаликда кортикостероид-
ларни ишлатиш учун тавсиялар бериб бўлмайди.
Мета-таҳлилда α-блокаторларнинг синфий таъсири кўрсатилган [39, 40]. Бунда,
ушбу тадқиқотлар натижалари ва сийдик найининг дистал бўлимларидаги 5 мм дан катта
ўлчамли тошлар учун баъзи бир афзалликларидан ташқари α-блокаторлар самарадорлиги
йўқлиги ёки чекланганлиги кўрсатилган, бир нечта яхши ишлаб чиқилган кўп марказли
икки баробар яширин рандомизацияланган плацебо назоратли тадқиқотлар ўртасида
зиддиятлар мавжуд. 2015-йил 1-июлгача ўтказилган 55 та тадқиқотларни ўз ичига олган
мета-таҳлил таркибига тошнинг чиқиши асосий кўрсаткич сифатида баҳоланган
юқоридаги нашрлар ҳам киритилган [30]. Яхши режалаштирилган сезгирлик таҳлили
натижаларига кўра α-блокаторлар тошларнинг жойлашувидан қатъий назар, сийдик
найидаги катта тошларнинг ўз-ўзидан тушишига ёрдам беради.
Ишчи гуруҳ ЛКТ консерватив усулда даволаш мумкин бўлган, сийдик найи
тошлари бўлган беморларда самарали деган хулосага келди. У сийдик найида (дистал
бўлимида) 5 мм дан катта тошлар мавжуд бўлганда энг самарали ҳисобланади [41].