Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги


VIII боб. Кранларни эксплуатация қилиш



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/50
Sana21.04.2022
Hajmi2,55 Mb.
#569201
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
Правила кранов - узбекча

VIII боб. Кранларни эксплуатация қилиш 


65 
 
§1. Рўйхатга олиш 
322.
Қуйидаги кранлар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида 
рўйхатга олинмайди:
а) қўл узатмали механизмли барча турдаги кранлар, шунингдек қўл 
узатмали силжиш механизмларида кўтариш механизми сифатида пневматик 
ёки гидравлик цилиндр қўлланиладиган кранлар; 
б) юк кўтариш қобилияти 10 t гача бўлган кўприксимон турдаги 
кранлар ва кўчма ёки айланма консолли кранлар, кранга илиб қўйилган 
тугмачали 
аппарат 
ёрдамида 
полдан, 
ёки 
стационар 
пультдан 
бошқариладиган; 
в) юк кўтариш қобилияти 1 t гача бўлган стрелали кранлар; 
г) доимий қулочли ёки бурилиш механизми билан таъминланмаган 
стрелали турдаги краналар; 
д) монтаж қилинадиган қурилмада ўрнатиладиган мачталар, 
миноралар, трубаларни монтаж қилиш учун ўрни алмаштириладиган 
кранлар; 
е) ўқув мақсадида касб-хунар колледжлари ва техник курслар 
полигонларида ўрнатилган кўприксимон в минорали кранлар; 
ж) экскаваторларда майдалаш-юклаш агрегатларида,ағдаргичлар ва 
бошқа технологик кранларда, фақат шу кранларни таъмирлаш учун 
ўрнатилган кранлар; 
з) электр таллар. 
323.
Кранларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси рўйхатга олиш 
кран эгасининг ёзма аризаси ва юк кўтариш машинасининг паспорти бўйича 
бажарилади.
Кўприксимон кранни рўйхатга олишда унинг паспортига кран 
қурилмасининг чизмаси илова қилинади, кранга кириш учун майдончанинг 
жойлашганлигини кўрсатган холда. Чизмада аслидаги ўлчовлар кўрсатилади. 
Ер усти рельс йўлларидан ҳаракатланувчи кранларни рўйхатга олишда, 
кран йўли ушбу кран ишига белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома 
тақдим этилади. Ер усти йўлининг ўрнатилган кран юкланишларига 
мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотномани лойиҳа ташкилоти томонидан
ёки кран эгаси томонидан лойиҳага ҳавола қилган холда берилади.


66 
Агар минорали ва портал кранлар учун посанги ва балласт плиталари 
кран эгалари томонидан тайёрланган бўлса, унда плиталарнинг аслида 
массаси кўрсатилган қабул қилиш далолатномаси тақдим этилиши керак.
Причалларда ўрнатиладиган кранлар учун, уларда кранларни ўрнатиш 
мумкинлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилади. 
324.
Кранлар қуйидаги холларда қайта ҳисобга олинади: 
а) реконструкциядан кейин; 
б) таъмирдан кейин, агар машинага янги паспорт тузилган бўлса; 
в) машинани бошқа эгасига берилганда; 
г) кўприксимон кран янги жойга қўйилганда. 
325.
Кран қуйидаги холатларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 
рўйхатидан чиқарилади: 
а) кран корхона рўйхатидан чиқарилганда; 
б) бошқа кран эгасига топширилганда; 
в) ҳисобга олинмайдиган разрядга ўтказилганда;
Юк кўтариш машинасини рўйхатдан чиқариш Саноат хавфсизлиги 
давлат қўмитасида кран эгасининг ёзма аризаси бўйича, рўйхатдан чиқариш 
сабаблари кран паспортида қайд этилиши билан бажарилади. 
326.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рўйхатга олинмайдиган 
кранлар, шунингдек олинадиган юк кўтариш мосламаларига шахсий рақам 
берилади ва шу рақам билан эгаси томонидан юк кўтариш кранлари ва 
олинадиган юк кўтариш мосламалари ҳисоб журналида ҳисоб олиб борилади 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish