ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ ҚАБУЛ БЎЛИМЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
3.1. Шифохоналарда бирламчи эпидемияга қарши тўсиқ - қабул бўлимлари ҳисобланади.
3.2.Қабул бўлимларини эпидемиологик вазифалари- шифохонани барча турдаги бўлимларининг палаталарига юқумли касалликларга хос белгилари мавжуд бўлган беморларни ётқизмаслик. Бу мақсадда тери қопламлари, танглай кўрилади, тана ҳарорати ўлчанади, педикулёзга кўрилиб, касаллик тарихига ёзилади, эпидемиологик анамнез ва эмлаш анамнези (кўрсатма бўйича) йиғилади. Ҳар қандай беморларни қабул қилиш тизимларида қабул бўлимининг вазифалари ўзгармайди ва аниқ белгиланган кетма-кетлик асосида бажарилади. Шундан келиб чиқиб,қабул бўлимининг 3 қисмга ажратиш мақсадга мувофиқ: умумий, даволаш - диагностика, санитар тозалов ўтказиш қисми.
3.3.Қабул бўлимида беморларни қабул қилиш учун алоҳида кириш жойи бўлади. Қабул бўлими орқали ДПМнинг бошқа хизмат биноларига ўтиш учун қулай йўлаклар, шунингдек бошқа хоналардан алоҳидалаш имконияти ҳам мавжуд бўлиши талаб этилади. Қабул бўлимларини лойиҳалашда беморларнинг “ҳаракатланиш оқими” кўзда тутилиши, яъни санитария тозаловидан ўтган бемор янги келган бемор билан мулоқотда бўлмаслиги лозим.
3.4. Ҳар бир ёткизилаётган беморга қабул бўлимида шифохонадаги беморнинг картаси(Ф-003/У) юритилади – бу шифохонада ётиб чиққан беморнинг асосий ҳужжати ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида маълумотлар қабул дафтарига ҳам қайд этилади.
3.5.Қабул бўлимида қуйидагилар бўлиши шарт:
-беморнинг уй кийимларини жойлаштириш учун тоза қоплар заҳираси;
-стационар даволанаётган беморлар учун тоза кийимлар, чойшаблар тўплами ва уларни сақлаш учун алоҳида шкаф;
- етарли миқдорда фойдаланиш учун бўлаклаб, қадоқланган совун, ювиниш учун шахсий мочалкалар, уларнинг сони қабул қилинадиган беморларга етарли бўлиши керак (совун, мочалкаларни беморларўзлари билан олиб келишлари ёки бемор яқинлари томонидан олиб келинганларидан фойдаланишга рухсат этилади);
- тоза мочалкаларни сақлаш учун фойдаланишга кўра “тоза” деб ёзиб қўйилган идиш. Фойдаланилган мочалкалар маиший чиқиндиларга утилизация қилинади ёки беморларники бўлса шахсий буюмлари билан олиб кетади.
- ваннани ювиш учун фойдаланишига кўра белгиланган латталар, шёткалар ёки мочалкалар;
-ҳар бир хонаучун алоҳида тозалов ўтказиш жиҳозлари –“хожатхона учун”,“беморларни санитария тозаловидан ўтказиш хонаси” учун дебфойдаланишига кўра белгиланади.Тозалов анжомлари сақланадиган хонага алоҳидалаб тозалов анжомлари, ювувчи, дезинфекция ва дезинсекция воситалари сарамжон холатда қўйилади;
- клизма қилиш учун учликлар (наконечник) ва уларнинг идишларидаставвал зарарсизлантирилиб сўнг стелизаторга солиб 20 дақиқа қайнатилади.
3.6. Қабул бўлимига келадиган беморлар сонига қараб етарли миқдорда шпателлар ҳамда термометрлар билан таъминланиши лозим. Беморни қабул қилишда ўтказиладиганбарча муолажалар бўлимларга юқумли касалликлар кириб келишини ва тарқалишини олдини олишга қаратилган бўлиши керак:
- ҳар бир беморни алоҳида қабул қилиш;
- синчковлик билан эпидемиологик анамнез йиғиш;
- беморни синчковлик билан кўрикдан ўтказиш, бунда нафақат беморгааниқ ташхис қўйишга, балки юқумли касаллик белгиларимавжуд бўлганда барвақт аниқлашга эътибор бериш;
- беморларни битга(педикулёз), қўтирга кўриш;
- беморни душ ёки ваннада ювинтириб, санитария тозаловидан ўтказиш, тирноқларини олдириш ёки кўрикдан ўтказиш натижасига кўра заруратга қараб бошқа муолажаларни бажариш амалга оширилади.
3.7.Бемор санитар тозаловдан ўтказилгандан кейин унга тоза шифохона ички кийимлар, пижама, халат берилади(агар беморни тоза уй кийими бўлмаса). Беморнинг кийимлари, пойафзаллари махсус клёнкадан ёки матодан тикилган қопчаларга солиниб, махсус ажратилган жойда сақланади ёки унинг яқинлари орқали уйига бериб юборилади. Шифохоналарда беморларни уй кийимларида юришга рухсат этилади. Юқумли касаллик билан касалланиб, шифохонага ётқизилган беморни шахсий кийимлари кўзда тутилган санитария қоидалари бўйича камерали дезинфекциядан ўтказилиши керак.
3.8. Беморда педикулёз аниқланганда, хона ва бемор билан унинг парваришида фойдаланилган буюмлар дезинсекция қилинади. Педикулёз аниқланган бемор ҳақида беморнинг яшаш жойидаги ДСЭНМга хабар берилади, аниқланган педикулёзтўғрисидаги махсус дафтарга ҳамда беморнинг касаллик тарихига даволовчи врачнинг эътиборида бўлиши учун, агар зарурат туғилганда қайта санитар тозалов ўтказиш учун ёзиб қўйилади.
3.9. Қабул бўлимидапедикулёзга қарши қуйидаги тўплам билан таъминланган бўлишилозим:
- беморнинг шахсий буюмларини йиғиб қўйиш учун кленкали ёки матодан тикилган қопчалар;
- сочларни куйдириш ёки зарарсизлантириш учун рух қопланганчелак, латок;
- кленкали қалпоқлар;
- резина қўлқоплар;
- қайчилар;
- майда тишли тароқ (иложи бўлса металл)
- соч олиш машинкаси;
- спиртовка;
- дуррачалар (2-3 дона);
- пахта;
- ошхона сиркаси ва 5-10% ли сирка кислотаси;
- бош битини йўқ қиладиган препаратлар;
- битни барча ривожланиш даврида таъсир этадиган препаратлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |