Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси



Download 465,66 Kb.
bet3/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН СОҲАЛАР

1.1.Ушбу санитария–эпидемиология қоидалари (кейинги ўринларда санитария қоидалари)шифохона ичи инфекцияларини даволаш-профилактика муассасаларида келиб чиқиши, тарқалишининг олдини олиш бўйича асосий санитария-гигиена, профилактик ва эпидемияга қарши комплекс чора-тадбирлари талабларини белгилайди.


1.2.Ушбу санитария қоидаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар, ташкилий ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар бажаришлари мажбурийдир.
1.3.Ушбу санитария қоидаларига риоя қилиш бўйича жавобгарлик якка тартибдаги тадбиркорларга, юридик ва мансабдор шахсларга юклатилади.
1.4.Ушбу санитария қоидаларини бажарилишини назорат қилишДавлат санитария–эпидемиология назоратини олиб борувчи ташкилотлар зиммасига юклатилган.
Назорат ишлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланган муддатлар оралиғида лаборатория асбоб–ускуналарини қўллаб текшириш ва ўлчовлар ўтказиш усули билан олиб борилади.



  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Шифохона ичи инфекцияси (кейинги ўринларда ШИИ), (синонимлари: касалхона ичи инфекциялари, госпитал инфекциялар, назокоминал инфекциялар деб юритилади) бемор даволаниш учун шифохонага ёки даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилганда, микроблар билан зарарланиши натижасида беморда юқумли касалликнинг турли клиник шаклларини шифохонада ётган вақтида ёки даволаниб чиққанидан кейин намоён бўлиши, шунингдек, даволаш муассасаси ходимининг мазкур муассасада ишлаган вақтида юқумли касаллик билан касалланиб қолишҳолатлари ҳисобланади.


2.2.ШИИ қўзғатувчилари вируслардан тортиб содда бир ҳужайрали жониворларгача бўлади. Кўп ҳолатларда бактериялар, айрим ҳолатларда эса вируслар ва замбуруғлар бўлиши мумкин.
2.3. Касаллик манбаи бўлиб, шифохонада даволанаётган беморлар, ишловчи ходимлар, айрим ҳолларда беморларни парвариш қилаётган шахслар бўлиши мумкин.
2.4. ШИИ ни кенг тарқалишига шифохоналардаги асептика ва эпидемияга қарши тартибларнинг бузилиши билан бир қаторда такомиллашиб бораётган турли даволаш, ташхис қўйиш муолажалари, жарроҳлик амалиётлари сонининг, тиббий диагностика услубларива турларининг кўпайиши ҳамда мурожаатэтаётган беморларнинг иммунологик реактивлигинисусайиб бораётганлигишунингдек, кўп тармоқли, турли йўналишдаги даволаш диагностика мажмуаларининг фаолияти, ушбу жойдаги беморлар ва ишловчи ходимларнингбўлимлараро ҳаракатланиши ШИИни келтириб чиқарувчи микроорганизмларнингҳам кенг кўламда айланиб юришига (циркуляциясига) сабаб бўлмоқда.
2.5.Госпитал штаммларга хос бўлган асосий хусусиятлар уларнинг адгезивлиги, вирулентлиги, инвазивлиги ҳамда антибиотикларга ва дезинфекцияловчи воситаларга резистентлиги (чидамлилиги)дир.
2.6.ШИИни стандарт аниқлаш инфекцияни тасдиқлаш учун қўлланиладиган эпидемиологик, клиник, микробиолиогик ва мазкуринфекцияга хос бўлган бошқа меъзонларни ўз ичига олади. Бундан кўзланган мақсад барча рўйхатга олинаётган инфекциялар юқорида таъкидланган мезонлар талабларига мос келиши лозим.
2.7. ШИИни ДПМларда келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда ушбу санитария қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тегишли меъёрий ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган профилактик санитария - гигиена чора-тадбирларини тўла ҳажмда,ўз вақтида амалга ошириш билан эришилади.
2.8. ШИИ профилактикаси мақсадида 200 ўриндан ортиқ, айниқса, таркибида жарроҳлик, туғруққа кўмаклашиш ва болалар ихтисослигидаги бўлимларга эга стационарларда врач-эпидемиолог штати ажратилиши керак, 200 ўриндан кам стационарларда эса, бу маъмурият ихтиёрига кўра амалга оширилади. ДПМда врач-эпидемиолог бўлмаган тақдирда профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш масалалари ДПМ бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари зиммасига юклатилади.
2.9.Врач эпидемиолог ШИИларниҳисобга ва рўйхатга олинишини назорат қилади, санитария-гигиена, санитария техник ҳолатлар хамда ташқи мухитни, лаборатория текширув натижаларига асосланиб профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларни тахлил этади ва профилактик эпидемияга қарши дезинфекцион чора тадбирлар ишлаб чиқади, шунинигдек даволаш ва диагностик жараёнлар билан боғлиқ бўлган касаликларга қарши курашиш чора тадбирларини ташкиллаштиради.Шунингдек, у Ўзбекистон республикаси ССВ амалдаги буйруқлари ва услубий қўлланмаларини қайта ишлаш ва амалиётга тадбиқ этиш орқали тиббий ходимларнинг ШИИ профилактикасига оид бўлган билим даражасини ошириш билан шуғилланади. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни амалиётга тадбиқ этиш ва назорат қилиш орқали тиббиёт ходимларининг шахсий мухофазасига оид бўлган масалалар билан хам шуғилланади.
2.10.ДПМ врач эпидемиологи бевоситамуассаса бош врачига бўйсунади. Ўз иш фаолиятида Ўзб.Рес.ССВнинг буйруқлари, услубий қўлланмаларидан фойдаланади, ҳудудий ДСЭНМ мутахассислари билан узвий боғликликда иш олиб боради.
2.11.Ҳар бир станционарда,унинг ихтисослигидан қатъий назар, бош врач буйруғига асосан ҳар йили инфекцион назорат комиссияси ташкил этилади. Инфекцион назорат бўйича комиссия фаолияти даволаш-профилактика муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ амалга оширилади. Комиссия бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари томонидан бошқарилади.
2.12. Режага юқумли касалликларни турлари бўйича боблар, жумладан йирингли яллиғланиш, септик касалликлар, шунингдек юқумли касалликлар қайд этилганда бирламчи эпидемияга карши чора-тадбирларни ўтказиш қисмлари киритилади.
2.13.Ҳайъат таркибига маъмурият вакиллари, асосий даволаш бўлимлари мудирлари, микробиолог, врач эпидемиологёки врач эпидемиолог ёрдамчиси, бош ҳамшира, шифохонани ихтисослашганига қараб бошқа мутахассислар жалб этилади. Бундан ташқари ҳайъат таркибига дорихона мудири ва марказий стерилизация бўлими (МСБ) ходими ҳам киритилади.
2.14. ДПМ раҳбарининг буйруғи билан бўлимларда юқумли касалликларни профилактикаси назорати бўйича маъсул ходимлар тайинланади.
2.15.Инфекцияни назорат ҳайъатининг асосий вазифалари: эпидемиологик тахлиллар натижаларига кўра бошқарувқарорларини қабул қилиш, ДПМ эпидемиологик назорат режасини ва дастурини ишлаб чиқиш, ДПМ раҳбарияти билан чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шифохонанинг (бўлимнинг) барча хизмат тизимлари, шунингдекҳудудий санитария-эпидемиология хизматлари ўртасида узвий боғлиқликларни таъминлайди.
2.16. ШИИ бўйича профилактик чора-тадбирлар касалланишнинг эпидемиологик таҳлиллари натижаси асосида ва шифохонадаги жорий вазиятни мунтазам равишда ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ҳайъат йиғилиши камида ҳар чоракда бир маротаба ўтган давр мобайнида бажарилган ишларни таҳлилини муҳокама этиш билан ўтказилади. Бир-бири билан боғлиқ бўлган ШИИлари рўйхатга олинганда навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши ўтказилади. Ҳайъатқарорининг бажарилиши барча ходимлар учун мажбурийдир. Ҳайъат томонидан барча бажарилаётган эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган диагностик ва даволаш муолажалари жойларда амалга оширилаётган алоҳидалаш-чегаралаш чора-тадбирлари ҳамда стерилизация ва дезинфекция усуллари самарадорлигига тегишли баҳолар берилади.
2.17. Профилактик чора-тадбирлар вазиятдан келиб чиққан ҳолда, яъни ҳар бир мурожаат этаётган беморни қон орқали юқадиган юқумли касалликларни (ВГ «В», «С», ОИВ билан ва бошкалар) манбааси сифатида баҳолаш билан амалга оширилади.
2.18.ДПМга ишга кираётган ҳар бир ходим амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
2.19. Гепатитнинг В турига қарши вакцинация(эмлаш) ўтказилганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлмаган ҳолда касаллик юқиши бўйича юқори хавф гуруҳига оид тиббиёт ходимлари ва ДПМ ходимлари ишга кириш вақтида гепатитнинг В турига қарши профилактик иммунизациядан ўтади.
2.20.Санитария-гигиеник, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларни бажарилиши бош врачлар, бўлим мудирлари, тунги пайтларда навбатчи врачлар зиммасига юклатилади.




  1. Download 465,66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish