8.Туғруқкомплексларида(бўлимларида),болаларшифохоналарида(бўлимларида) ва реанимация ва интенсив даволаш бўлимлари ( Р ИДБ) га беморларнинг йўқлаш тартиблари
8.1.Беморларни ҳолати оғирлигини ҳисобга олган ҳолда, санитария-эпидемиологиктартиблар имкон қадар ШИИларни кириб келишини ва тарқалишини олдини олишга қаратилиши лозим.
8.2.Туғруқ комплекс(бўлим)ларида,болаларшифохоналарида ва РИДБларда беморларни йўқлаш тартиблари санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларга тўлиқ риоя этган холда жорий этилиши лозим.
8.3.Беморларни (болаларни) парвариш қилувчи ва йўқловчи шахслар ДПМнинг ички тартиб қоидаларига, амалдаги санитария меъёрларга қатъий риоя этишлари ва тиббий ходимни кўрсатмаларни бажаришлари лозим.
8.4.Палаталардаги беморларни ўрин-жойларида йўқловчиларни ўтириши қатъиян таъқиқланади.
8.5.Беморларнинг дам олиш вақтида (сокин соат) ва 19.00 дан кейин йўқловчиларни кириши таъқиқланади.
8.6.Жарроҳлик амалиётлари ўтказилган беморларни кириб кўришга бир суткадан кейин даволовчи врачнинг рухсати билан рухсат этилади.
8.7.Даволаш бўлимларининг палаталарида алоҳида парвариш талаб этилиб даволанаётган беморларни йўқлаш фақат бўлим мудирининг,дам олиш кунларидаэса навбатчи врачнинг рухсати билан рухсат этилади.
8.8.Бўлимга йўқловчилар устки кийимларини,бош кийимларини ечган ҳолда ва пойафзалларини артиб, тозалаб алмаштириб ёки бахилла кийиб олганда киришига рухсат этилади.
8.9.Шифохонада карантин деб расман эълон қилинган даврда беморларникириб кўриш учун палаталарга кириш вақтинча тўхтатилади.
8.10.Маст ҳолатдаги йўқловчиларни беморларни кўриши учун киришига йўл қўйилмайди.
8.11.Туғруқ комплекс(бўлим)ларида йўқловчилар қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари лозим:
8.11.1.Туғруқ комплекс(бўлим)ларидатуғруқдан олдинги парваришлаш самарадорлигини яхшилаш принципларига мувофиқҳамроҳ иштирокида туғруқлар ўтказишни жорий этиш тавсия қилинади.
8.11.2. Ҳомиладор-туғувчи аёлнинг хоҳишига кўра,туғруқ жараёнида унинг яқинларидан (турмуш ўртоғи,опа-синглиси,қайнонаси, дугонаси ёки б.қаси) қатнашишига рухсат этилади.
8.11.3.Эпидемиологик нуқтаи-назардан туғруқда қатнашадиган шахс ҳаво орқали, яқин мулоқотда бўлганда юқтириши мумкин бўлган юқумли касалликлар (ҳаво-томчи инфекциялари, ҳалқумнинг яллиғланиши, герпетик тошмалар, қўлларида-йирингли яллиғланиш касалликлари) билан касалланмаган бўлишлари лозим.
8.11.4.Ҳамроҳ иштирокидагидаги туғруқда қатнашишга фақат битта одамга рухсат этилади
8.11.5.Туғруқ жараёнида қатнашадиган ҳамроҳи, шу мақсадда ўзи билан олиб келган тоза кийимларни(кўйлак,шим,пойафзални) кийиб олиши лозим.Бошига рўмол ёки қалпоқ кийиб олиши керак.
8.11.6. Туғруқ жараёнида қатнашадиган ҳамроҳ ниқоб тақиб олиши лозим.
8.11.7. Палатага кириши билан қўлини ювиши лозим. Она-бола бирга бўладиган палаталарда (чақалоқни кўриш учун келганда) йўқловчилар докали ёки бир марта фойдаланиладиган ниқоб тақиб олишлари тавсия этилади.
8.11.8.Туғруқ жуфтлигида қатнашишга ёки хомиладор/туққан аёлни Р ва ИДБ да йўқловчиларни кириб кўришига фақат бўлим мудири, тунги вақтларда эса навбатчи врач рухсати билан рухсат этилади
8.12.Реанимация ва интенсив даволаш бўлимлари (РИДБ)да беморларни йўқлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши лозим:
8.12.1.Агарда бола РИДБда даволанаётган бўлса,болани кириб кўриши учун унинг қонуний вакилларидан (ота-онаси, боқувчиси ва бошқалар) бирига санитария-эпидемиологик тартибларга амал қилиш шарти билан бўлим мудири, тунги вақтларда эса навбатчи врачнинг рухсати билан рухсат этилади.
8.12.2.Ота-онаси (боқувчиси) реанимация бўлимига кирганда халат кийиб, ниқоб тақиб олади ва қўлини ювади.
8.12.3.Бемор болани парвариш қилаётган шахсга болани ўрин-жойига ўтириб овқатланишитақиқланади.
8.12.4.РИДБда парвариш қилувчи шахсни палатада бўлиш вақтлари бўлим мудири/даволовчи врач, тунги вақтларда навбатчи врач томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |