3. Кўчма бригада.
3.1. Операция хонаси учун тоза ва ёруқ хона танланади, қон олишдан аввал хонада намли тозалов ўтказилади.
3.2. Кўчма бригада томонидан йиғилган қонлар марказга қуйидаги “совуқлик занжирига” риоя этган ҳолда ташиш амалга оширилади:
-совутгич жиҳозларини мавжудлиги (термоконтейнерлар ёки авторефрежаторлар, совуткич элементлар, музли халталар)
-қон маҳсулотларини механик таъсирлардан ҳимоя қила оладиган ва имкон қадар микроблар билан ифлосланиш хавфни камайтирадиган махсус идишлар мавжудлиги.
4. Қонни қайти ишлаш бўлими.
4.1. Қонни қайта ишлаш бўлими иккита зонадан иборат – тоза ва ишчи зоналар.
4.2. Ишчи зонада олинган қонга паспорт ёзиш, маҳсулотларни сақлаш, яроқсиз қон маҳсулотларни йўқотиш, машина зали хоналари ва қон компонентлари ишлаб чиқариш хонасидан иборат бўлади.
4.3. Хонада ҳарорат даражасини -40 С0 даражага совута оладиган совутгич-музлаткич, ҳарорат даражасини +2 С0+6 С0 даражада бўлишини таъминлайдиган совуткич, тез контактли музлаткич, центрафуга, полимер контейнерлар магистраллари ёпиштиргичи, плазмаэкстрактор ва иш столи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
4.4. Иш учун тиббий буюмлар (қайчи, қисқич) дан ва стерил боғлов материаллари солинган биксдан фойдаланилади.
4.5. Қуйиш учун яроқсиз бўлган қон компонентлари алоҳида махсус ёзувлари бўлган совуткичларда яроқсизлик сабаблари (умуман яроқсиз, нисбий яроқсиз) кўрсатилган ҳолда ажратилиб сақланади. Яроқсизлик сабаби қизил рангли белгилар билан контейнер ёрлиғига ёзиб қўйилади.
4.6. Яроқсиз деб топилган маҳсулотлар яроқсизлиги аниқланган кундан кўпи билан 3-кун ичида йўқотилиши лозим, бу тўғрисида 2 нусхадан иборат далолатнома тузилиб муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади. Яроқсиз деб топилган қон компонентлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ йўқотилади.
5. Иммунология бўлими
5.1. Бўлимнинг ишчи хоналари 2 та зонага ажратилади-қон намуналарини изосерологик синовлардан ўтказиш ва стандарт зардоблар тайёрлаш хоналари.
5.2. Бўлим совуткич, фаоллаштирувчи аппарат(сувли баня), термостат, микроскоп, центрофуга, дозатор ва белгиланган рўйхатнома асосида лаборатория идишлари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Юқори қисмларида синиқ бўлган ёки ёрилган лаборатория идишларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
5.3. Лаборатория идишлари, жиҳозлари ва қон чиқиндиларини зарарсизлантириш ушбу ҳужжат талабларига муфовиқ ўтказилади.
5.4. Лабораториядаги центрафуга, термостат ва сувутгич жиҳозларига 70% ли спирт билан ишлов берилади. Дозаторлар, микроскопларга 96% ли спирт билан ишлов берилади.
5.5. Центрафуга ишлаётган жараёнда авария ҳолати содир бўлганда центрафуга айланишдан тўхтагандан сўнг аэрозоллар чўкиб бўлишини ҳисобга олган ҳолда 30 дақиқадан кейин очилади. Пробирка ичидаги суюқликлар таркибида 0,5% ли хлор сақловчи эритмаси бўлган идишга қуйилади, пробиркалар эса 0,5% ли хлор сақловчи эритмага 10 минутга чўмдирилади. Центрофугани ички юзалари, ротори 70% ли спирт билан ишлов берилади ва ювувчи воситалардан фойдаланиб ювилади. Центрофугага ишлов берилгандан сўнг 1 соат ўтгандан кейин центрофугадан қайта фойдаланиш мумкин. Тест ўтказилган қон намуналари алоҳида совуткичда +4+8С0 хароратда 48 соат давомида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |