6.7.Эпидемияга қарши кураш ва профилактика чоралари самарадорлигини баҳолаш
Ўтказилаётган чора-тадбирларни эффективлигини туғруқ комплексидаги (бўлимидаги) эпидемиологик вазиятни ҳолатидан келиб чиқиб баҳоланади. Баҳолаш барча ўтказилаётган комплекс чора-тадбирлар учун ёки алоҳида ҳар бир тадбир учун ўтказиш мумкин. Тадбирларни алоҳида ҳар хил тури бўйича баҳолаш ўтказиш янги иш шакллари ёки иш услублари қўлланилганда ҳамда янги услублар ёки дори воситалари синалаётганда ажратиб ўрганилади.
6.8. Эпидемиологик вазиятни баҳолаш.
Юқорида келтирилган барча маълумотларни таҳлил қилиш муайян туғруқ комплексидаги (бўлимидаги) чақалоқлар ва туққан аёллардаги ШИИ бўйича эпидемиологик жараённинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни олишга имконият беради, бу билан касалликни келиб чиқиш сабаблари аниқланади, эпидемиологик вазиятга баҳо берилади ҳамда самарали профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади.
7. Чақалоқлар ва туққан аёллар оасида гуруҳли шифохона ичи касалликларини текшириш ва бартараф этиш.
7.1. Ўзаро битта инфекция манбаи ва умумий юқиш омиллари билан боғлиқ битта инкубацион давр (максимал 7 кун) ичида юзага келадиган 3 та ва ундан ортиқ чақалоқлар ва туққан аёлларнинг гуруҳли ШИИ касалликлари (авж олиши)ҳолатлари киритилади.
7.2. Гуруҳли касалликларнинг юзага келиш сабабларини текшириш ва уларни бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш туғруққа кўмаклашувчи муассасалар ва Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органлар томонидан олиб борилади.
7.3. Гуруҳли касалланишлар келиб чиққанда.
7.3.1. Ҳомиладор аёлларни ва туққан аёлларни туғруқ комплексига (бўлимига) қабул қилиш тўхтатилади.
7.3.2. Ваколатли Давлат санитария эпидемиология назорати органини мутахасис врачлари, ДПМ эпидемиологи томонидан неонатолог, акушер гинекологлар иштирокида комплекс эпидемиологик текширув ўтказилади, вужудга келган нохуш вазиятни келиб чиқиш сабаблари аниқланиб, гуруҳли касалланишни тўхтатиш тадбирлари ишлаб чиқилади.
7.3.3. Эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ туғруқ комплексини фаолиятини тўхтатиш масаласи ҳал этилади.
7.3.4. Шошилинч равишда ҳомиладорларни, туққан аёлларни ва чақалоқларни қабул қилиш учун резерв ўринлар тайёрланади.
7.3.5. Касалланган болаларни ёткизиш учун хона ажратилади, қулай шароитлар яратилиб алоҳидаланади, куну-тун мобайнида ёрдам кўрсатадиган реанимация ва интенсив терапия хизматлари ташкил этилади.
7.3.6. Ўтказилган эпидемиологик текширувлар натижасига кўра гуруҳли касалланишни сабаблари,эпидемиологик жараённинг тури касаллик манбалари, касалликни тарқалишидаги касаллик қўзғатувчисини юқиш йўллари ва юқтирувчи омиллар тўғрисида хулосалар қилинади. Бу хулосаларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳли шифохона ичи инфекциясини тўхтатиш ва батамом тугатиш бўйича комплекс профилактик эпидемияга қарши тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. Шу билан бир қаторда специфик ва носпецифик профилактикаларни ўтказиш масалалари ҳам ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |