6. Туғруқ комплексларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ўрнатиш.
6.1. Умумий қоидалар
6.1.1. ШИИ устидан эпидемиологик назорат ўрнатиш ва санитария-гигиена, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказишни ташкиллаштириш ДПМ эпидемиологи (бош врачни даволаш ишлари бўйича ўринбосари) амалга оширади.
6.1.2. Туғруқ мажмуаларида (бўлимларида) ШИИ устидан эпидемиологик назорат қуйидагиларни назарда тутади:
- ШИИни аниқлаш, ҳисобга олиш ва қайд этиш;
- чақалоқлар ва туққан аёлларни касалланишларини таҳлил қилиш;
- ўлим сабабларини таҳлил қилиш;
- тиббий ходимларни касалланишларини таҳлил қилиш;
- микробиологик мониторинг (кузатув) ўтказиш;
- ШИИларини келтириб чиқаручи хавф омилларини ва гуруҳларни аниқлаш;
- эпидемиологик ҳолатни мураккаблашаётганидан (ёмонлашаётганидан) дарак берувчи омилларни (предвестники) (чақалоқ ва оналар ўртасида йирингли септик инфекцияларни кичик турларини аниқланиши ва рўйхатга олиниши, ташқи муҳитда ўтказилган лабаратория текширувлар натижасида 10% ва ундан кўп мусбат натижалари) аниқланиши;
- эпидемиологик вазиятни прогноз (таҳмин) қилиш ва баҳолаш.
6.1.3. Эпидемиологик назорат маълумотлари асосида санитария-гигиена, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тадбиқ этилади ҳамда ўтказилаётган чора-тадбирлар эффективлиги баҳоланади.
6.2. Шифохона ичи инфекцияларини аниқлаш ва ҳисобга олиш.
6.2.1. Чақалоқларда инфекцион касалликлар акушерлик стационарларида ётган даврида ёки шифохонадан чиқарилгандан кейин 7 кун ичида аниқланса, шу стационарда касалланган деб ҳисобга олинади. Йирингли септик инфекцияларни генерализациялашган шакллари (сепсис,остеомиелит,менингит) бола туғилгандан кейин 1 ой ичида аниқланса, касаллик туғилган шифохонада юқтирилган деб ҳисобга олинади.
6.2.2. Туққан аёлларни туғруқдан кейинги касалликлари (эндометрит, йирингли мастит, сепсис ёки перитонит ва бошқалар) акушерлик стационарларида ётган даврида ёки шифохонадан чиққан бўлсада туққанига 30 кун бўлмаган бўлса шу шифохонада касаллик юқтирилган деб ҳисобланади.
6.2.3. Агарда чақалоқда йирингли яллиғланиш касалликларининг белгилари аниқланадиган бўлса, шифохонада юққан ёки юқмаганидан қатъий назар, касаллик тарқатувчи манба сифатида зудлик билан алоҳидаланади ва бошқа йўналишдаги шифохонага ўтказилади ҳамда мазкур вазиятдан келиб чиққан ҳолда тегишли комплек чора-тадбирлар ўтказилади.
6.2.4. Чақалоқларни ва туққан аёлларни юқумли касалликлар билан касалланганлигини ҳисобга олиш ҳамда бу ҳақидаги маълумотларни йиғишни ташкиллаштириш нафақат акушерлик стационарларида, балки болалар шифохоналарида, поликлиникаларда, хирургия, гинекология бўлимларида, аёллар маслаҳатхоналарида ва бошқа ДПМларида ҳам олиб борилади. Ушбу муассасаларда чақалоқда ёки туққан аёлда ШИИ аниқланганда ёки гумон қилинганда бу ҳақда зудлик билан 12 соатдан кеч бўлмаган вақт ичида ҳудудий ДСЭНМига телефон орқали чақалоқ ёки туққан аёлда ШИИ аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотни етказиш керак, 24 соат ичида шошилинч хабарнома Ф-58/У тўлдирилиб , ҳудудий ДСЭНМига берилиши шарт.
6.2.5. ДПМ эпидемиологи шифохонанинг таркибий қисмидаги бўлим мудирлари билан ҳамкорликда атрофлича кузатув ишларини ўтказиш йўли билан ШИИсини фаол аниқлаш бўйича қуйидагиларни бажаради;
- юқумли касалликларни аниқлаш ва оператив (ҳар куни) равишда рўйхатга олиниши устидан назорат ўтказиш;
- чақалоқлар ва туққан аёллар орасида инфекцион касалликлар ҳолатлари, санитария-гигиена ва дезинфекция тартиблари бузилиши ҳолатлари, бактериологик таҳлиллар натижалари ҳақида туғруқ мажмуаси (бўлимлари) барча функционал бўлимларидан кундалик ахборотни олиш;
- уларнинг юзага келиши сабабларини ўрганиш ва шошилинч чоралар кўрилиши учун ДПМ раҳбариятини хабардор қилиш.
6.2.6. Чақалоқлар ва туққан аёлларнинг шартли-патоген микроорганизмлар қўзғатган касалликларини ҳисобга олиш ва қайд этиш ХКК-10 кодларига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |