Эндоскопик асбоб-ускунага ишлов бериш ва уни сақлашга талаблар Стерил бўлмаган аралашувлар учун ишлатилганидан сўнг эгилувчан эндоскопларга ишлов бериш қуйидаги кетма-кетликда бўлиши керак:
Киритилувчи найча ташқи юзасини дастлабки тозалаш, каналларни ювиш; видеоэндоскоп учун – ҳимоя қалпоқчаси ёрдамида герметизация.
Эндоскопни кўздан кечириш ва герметиклигини текшириш. Герметик бўлмаган эндоскопга ишлов берилмайди ва ишлатилмайди.
Якуний тозалаш ёки дезинфекция билан бирлашган якуний тозалаш ўз ичига қуйидагиларни олади:
83
эндоскопни барча каналларини ирригатор, адаптер ва ювиш найчалари орқали тўлдирган ҳолда ювиш воситаси ёки ювиб-дезинфекцияловчи восита эритмасига восита йўриқномасида кўрсатилган вақтга ботириб қўйиш;
эндоскоп ташқи юзаларини салфетка билан тозалаш, чўтка билан клапанлар, клапан тешиклари, ён оптика ва тозалашга очиқ каналларни тозалаш;
эндоскопнинг барча каналларини ирригатор, адаптерлар ва ювиш найчалари орқали ювиш ёки ювиб-дезинфекцияловчи эритма билан ювиш;
эндоскопнинг ташқи юзалари ва каналларини тозалашдаги мосламалардан фойдаланиб ичимлик суви билан чайиш;
ташқи юзаларни тоза материал билан ва каналларни ҳаво ҳайдаш орқали (аспирация билан) қуритиш.
Эндоскопларни тозалаш ва чайиш босқичларидан кейин қолган ювишда ишлатилган сув дастлаб зарарсизлантирилмасдан марказий канализацияга тўкилади.
Эндоскопни тозалаш сифатини текшириш азопирам ва фенолфталеин синов қўйиш орқали аниқланади.
Эндоскопни қўл усулида ишлов бериб ЮДД қилиш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:
Ўзбекистон Республикасида рухсат этилган ва рўйхатдан ўтказилган дезинфекция воситаларидан бирининг эритмасида эндоскопни тўлиқ ботириш ҳолатида дезинфекция қилиш учун ушлаб туриш. Барча каналлар эритма билан мажбурий тўлган бўлиши, ҳаво пуфакчалари ташқи юзалардан салфетка билан олиб ташланиши керак;
ЮДД учун мўлжалланган муайян воситани қўллаш бўйича йўриқномага кўра эндоскопни чайиш. Гастроинтестинал тадқиқотлар учун эндоскоплар ичимлик суви сифатига эга сув тармоғидаги сувда, бронхоскоплар стерил сувда, қайнатилган сувда ёки антибактериал фильтрларда тозаланган сувда чайилиши керак.Эндоскопни чайиш учун муайян миқдордаги сув бир марта ишлатилади.
Эндоскопнинг ташқи юзаларидан намликни стерил материал ёрдамида йўқотиш; каналлардан ҳаво ҳайдаш ёки ҳавони фаол аспирация қилиш орқали. Эндоскоп каналларидан намликни тўлиқ йўқотиш учун 70-95% этил спирти билан чайиш ва ҳаво ҳайдаш орқали якунланади.
Эндоскопларга механизациялашган усулда ишлов бериш асбоб-ускунани эксплуатация қилиш ҳужжатига кўра амалга оширилади. Стерил бўлмаган аралашувлар учун эндоскопларга ювиш-дезинфекциялаш машинасида ишлов беришнинг ҳар бир циклидан аввал, агар ювиш-дезинфекциялаш машинаси йўриқномасида бошқа кўрсатмалар берилмаган бўлса,уларни қўл усулида якуний тозалаш амалга оширилади (шу жумладан, барча очиқ каналлар учун чўткадан фойдаланган тарзда).
84
Эндоскопларнинг маълум бир моделларига ювиш-дезинфекциялаш машинасида ишлов бериш асосий каналларни машинага улаш учун адаптерлар мавжуд ҳолатида амалга оширилади. Ювиш-дезинфекциялаш машинасида қўшимча канал улаш учун адаптер йўқлиги ҳолатида (сув узатиш учун, СО узатиш учун, элеватор ўтказгичи учун) бу каналга ювиш-дезинфекциялаш машинасида цикл бошлангунича қўл усулида ишлов берилиши керак.
Ишлов беришдан сўнг эндоскоп қайта ишлатилиши мумкин ёки қайта контаминация бўлмайдиган шароитларда сақланиши мумкин.
Иш сменаси давомида ишлов берилган эндоскоп йиғилган ва стерил материалга ўралган ҳолда навбатдаги ишлатишгача 3 соатгача сақланиши мумкин. Кўрсатилган вақт давомида ишлатилмаган эндоскоп қайтадан ЮДД қилинади.
Иш сменалари орасида эндоскоп ёйилган ҳолда, стерил материалга ўралган ёки эндоскопларни қуритиш ва сақлаш шкафида ўралмаган ҳолда асептик муҳитда сақланиши керак.
Эндоскопларнинг қуритиш ва сақлаш шкафида асептик муҳитда сақланиш муддати шкафни эксплуатация қилиш йўриқномасида кўрсатилади. Эндоскоплар стерил матоли ғилофда сақланиши муддати 72 соатдан ошмаслиги керак. Кўрсатилган муддатдан сўнг эндоскоп қайта ЮДД қилинади.
Эндоскопларни шкафда тўғридан-тўғри ультрабинафша нурлар остида сақланиши тақиқланади.
Линзаларни тозалаш учун сув солинадиган идиш (контейнер, бакча), шу идиш учун қопқоқ ва улаш учун шланглар иш сменаси якунида тозаланади, қуритилади ва стерилизация қилинади. Ишлатишдан аввал идиш стерил сув билан тўлдирилади.
Аспирация банкаси иш жараёнида 4 дан 3 қисмидан ошмаган тарзда тўлдирилади. Ҳар сафар бўшатилганидан сўнг у ботириш орқали дезинфекция қилинади ва тозаланади. Ҳар бир аспирация сўриб олиш учун камида иккитада банка мўлжалланади.
Стерилизациядан аввалги дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган тозалаш жараёни 6.1.3. бандида ўрнатилган дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган якуний тозалаш жараёнига ўхшаш тарзда бажарилади.
Эгилувчан эндоскопларни стерилизация қилиш кимёвий воситалар эритмаларида қўл усули билан бажарилади ёки эндоскопнинг муайян модели учун ишлатишга чекловларга эга бўлмаган (материаллари, каналлар сони, узунлиги ва диаметрига кўра) паст ҳароратли стерилизаторларда механизациялашган усулда бажарилади.
85
Эндоскопларни қўл усулида стерилизация қилиш ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:
эндоскопни тўлиқ ботириш ва каналларини адаптерлар (ювиш найчалари) орқали мажбурий тўлдириш, ҳамда ташқи юзаларидан ҳаво пуффакчаларини йўқотиш тарзида мазкур бобнинг 6.6. бандида кўрсатилган воситаларнинг бирининг эритмасида стерилизация қилиш учун ушлаб туриш;
муайян стерилизация қилиш воситасининг қўллаш йўриқномасига кўра эндоскопни стерил сувда чайиш. Ички каналлари адаптерлар, ювиш найчалари орқали чайилади.
Стерил сув ва сув учун стерил контейнерлар бир марта ишлатилади.
Эндоскопнинг ташқи юзалари стерил салфеткалар билан қуритилади, каналлари босим остидаги ҳаво ёки ҳаво аспирацияси орқали қуритилади. Каналлар спирт билан қўшимча қуритилмайди. Стериллаш воситаси қолдиқларидан ювилган ва қуритилган буюмлар стерил мато солинган стерил стерилизация қутисига жойланади. Стерилизация қилинган буюмларни сақлашнинг рухсат этилган муддати 72 соатдан ошиқ эмас.
6.3. Стерил операция аралашувлари учун қаттиқ эндоскопларга ишлов бериш ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади: дастлабки тозалаш, дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш, стерилизация.
Қаттиқ эндоскоплар ва уларга тегишли буюмларни дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш қўл усулида ёки ювиш-дезинфекциялаш машинасида механизациялашган усулда ўтказилади.
Эндоскопга қўл усулида ишлов беришда дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни киритади:
ювиб-дезинфекцияловчи эритмада эндоскопни тўлиқ ботириш ва каналларини мажбурий тўлдириш тарзида дезинфекция қилиш учун ушлаб туриш;
тегишли ўлчамдаги чўтка ва симли тозалаш анжомлари ёрдамида эндоскопнинг ички каналлари ва ечиладиган деталларини механик тарзда тозалаш;
ички каналларни махсус мосламалар (босим остида ювиш найчалари, ювиш шприцлари ёки учликларга эга ювиш тўппончаси) ёрдамида ювиш;
эндоскопни, шу жумладан каналларни махсус мосламалар ёрдамида ичимлик суви сифатидаги сув ва дистилланган сув билан чайиш;
Эндоскоп ташқи юзалари юмшоқ мато билан, каналлари ҳаво тўппончалари ёрдамида ҳаво билан қуритилади. Ишлаб чиқарувчи йўриқномасида кўрсатилган бўлса, оптик юзалар қўшимча тарзда 70% спирт билан қуритилади.
86
Дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш механизациялашган усулда эндоскопик асбобнинг ишлаб чиқарувчиси томонидан рухсат этилган кимёвий воситалар ёки кимёвий воситалар ва термик усулда ювиш-дезинфекциялаш машинасида бажарилади.
Дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизация якунланганидан сўнг азопирам ва фенолфталеин синов қўйиш орқали сифати текширилади; эксплуатация қилиш йўриқномасига мос равишда функционал тестлар ўтказилади, тасвир сифати текширилади, эндоскопнинг кранлар ва қимирлайдиган қисмларининг шарнирлари мойланади.
Стерилизациянинг автоматик циклидан аввал эндоскоп яхшилаб қуритилади ва танланган стерилизация усули учун тасияланган стерилизация контейнерига солинади.
Эндоскопни қўл усулида стерилизация қилиш 6.2.4. бандига асосан ўтказилиши керак.
Видеокамерани бошқариш блоки ва видео бошча блокига (оптик адаптер (объектив) интеграция қилинган видео бошча блоки, винтли уланиш ва оптик адаптер ёки адаптерсиз видео бошча) ишлов бериш тармоқ штекери узилганидан сўнг дарҳол бошланади.
Видеокамерани бошқариш блоки альдегидлар, спирт ёки биологик ифлосликларни қотирувчи бошқа компонентларни ўзида сақламайдиган дезинфекция воситасида ҳўлланган бир марталик салфетка билан артилади.
Видео бошча, объектив ва видео бошча кабели узилишлар ва ёриқларга текширилганидан сўнг нейтрал ювиш воситаси эритмасида дастлабки тозалаш бажарилади.
Эндоскопик асбоб-ускуна видео бошчаси, объективи ва видео бошча кабелини дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан олдинги тозалаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:
дезинфекция қилиш учун ушлаб туриш вақт мобайнида ювиш-дезинфекциялаш эритмасида ботириш;
видео бошча ва объективдан ифлосликларни юмшоқ чўтка (мато) билан тозалаш;
дистилланган сув билан чайиш.
Эндоскоп видео бошчаси, объективи ва видео бошча кабелиишлаб чиқарувчи тавсиясига кўра буғли, газли ва плазмали усуллар билан стерилизация қилинади. Стерилизациядан аввал оптика ва камера штекери тозалиги текширилади, шиша юзалари 70% спирт билан қуритилади, шикастланишларга текширилади.
Оператив аралашув ўтказиш вақтида видео бошча ва кабель ҳимоясини ошириш учун бир марталик стерил ғилофларни ишлатишдан аввал мазкур тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мос равишда ишлов беришнинг барча жараёнларидан ўтказилиши керак.
87
Шиша толали (суюқликли) световодларни дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш қўл усулида ёки механизациялашган усулда бажарилади. Шиша юзалар стерилизациядан аввал қўшимча тарзда 70% спирт билан қуритилади, функционал тест ўтказилади. Шиша толали световодлар мазкур бобнинг 5.6. бандида келтирилган усуллар билан стерилизация қилинади. Суюқликли световодлар газли усулда ёки кимёвий воситалар эритмаларида стерилизация қилинади.
Сўриш насосига (ювиш насоси ёки помпаси) тегишли буюмлар бўлган аспирация банкаси ва кўп марта ишлатилувчи силикон найчалар комплектини дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввалги тозалаш ҳар бир эндоскопик операциядан сўнг қўл усулида ёки механизациялашган усулда ўтказилади, стерилизация қилиш буғли усулда ишлаб чиқарувчи тавсия этган режимда бажарилади.
Тармоқдан узилганидан сўнг помпани таркибида спирт сақламайдиган дезинфекция воситаси эритмасига ҳўлланган салфетка билан артилади. Инсуффляция асбобига унга тегишли буюмлар билан бирга ишлов бериш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: Тармоқдан узилганидан сўнг мослама таркибида спирт сақламайдиган дезинфекция воситаси эритмасига ҳўлланган салфетка билан артилади
Кўп марта ишлатиладиган силикон найчалар комплекти:
ювиш воситаси эритмасида дастлабки тозаланади;
ювиш-дезинфекциялаш воситалари оқими билан найчаларнинг ички бўшлиқларини тўсиқларсиз ювиш учун махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қўл усулида ёки механизациялашган усулда дезинфекция қилиш билан бирга олиб бориладиган стерилизациядан аввал тозаланади; қўл усулида ишлов бериш ҳолатида ковакли бўшлиқларни чўткалар билан механик тозаланади;
дистилланган сув билан чайилади;
ички бўшлиқларни ҳаво билан ва ташқи юзаларни мато билан қуритилади;
герметиклиги кўриб чиқилади ва текширилади;
буғли усулда стерилизация қилинади.
Артроскопия учун найчалар тўплами бир марта ишлатилади ва уларга қайта ишлов берилмайди.
6.4.Стерилизация қилинган эндоскоплар ва унга тегишли асбобларни сақлаш муддати танланган стерилизация усули, тури ва қадоқлаш материалининг яроқлилик муддатига асосан белгиланади.