Қонни қайта ишлаш бўлими
Қонни қайта ишлаш бўлими икки зона – иш зонаси ва тоза зонадан иборат.
Иш зонасида паспортизация, қон компонентларини сақлаш ва яроқсизликка ажратиш, машина зали, қон компонентларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хоналар бўлади.
Бўлим -40°С гача бўлган температура режимидаги совутгич-музлатгичлар, +2°С+6°С режимидаги температура режимидаги совутгичлар, контактли тез музлатгич, центрифуга, полимер контейнерлар магистралларини ёпиштирувчи диэлектрик кавшарлагич, плазмаэкстрактор, иш столлари билан жиҳозланади.
Иш учун тиббиёт асбоб-анжомлари (қайчилар, қисқичлар) ва ўраш материаллари солинган стерил бикс ишлатилади.
Қуйиш учун яроқсиз қон компонентлари яроқсизлик сабабларига (абсолют яроқсиз ва нисбатан яроқсиз) кўра алоҳида тарзда маркировкаланган алоҳида совутгичда сақланади. Яроқсизлик сабаби контейнер ёрлиғида қизил сигнал ранг билан қайд этилади.
68
Яроқсиз материал аниқланган кунидан 3 кундан ошмасдан йўқ қилиниши керак, 2 нусхада далолатнома билан расмийлаштирилиши ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланиши керак. Қоннинг яроқсиз компонентларини йўқ қилиш амалдаги норматив ҳужжатга биноан амалга оширилади.
Иммунологик бўлим
Бўлимнинг иш хоналари икки зонага ажратилади – қон намуналарини изосерологик текшириш хонаси ва стандарт сиворотка ишлаб чиқариш хоналари.
Бўлимлар жиҳозлаш табелига асосан совутгич, инактивация учун аппарат (сув ҳаммоми), термостат, микроскоп, центрифуга, дозатор, лаборатория идишлари билан жиҳозланади.
Усти ёрилган ёки дарз кетган лаборатория идишларини ишлатиш ман этилади.
Лаборатория идишлари, анжомлар, қон қолдиқларини дезинфекция қилиш мазкур ҳужжат талабларига асосан амалга оширилади.
Лаборатория центрифугаси, термостат ва совутгич жиҳозларига 70% этил спирти билан ишлов берилади. Дозаторлар, микроскопларга 96% этил спирти билан ишлов берилади.
Авариявий ҳолат юзага келишида центрифугада аэрозоллар чўкиши учун центрифуга тўхтаганидан 30 дақиқа ўтганидан сўнг очилади. Пробирка ичидаги нарсани 0,5% хлорли эритмали идишга тўкилади, пробиркаларнинг ўзлари эса 0,5% хлорли эритмали бошқа идишга 10 дақиқага солинади.Центрифуганинг ички юзаси ва роторига 70% этил спирти билан ишлов берилади ва ювиш воситаси билан ювилади. Ишлов берилганидан 1 соатдан кейин центрифугаларда иш қайта тикланиши мумкин.
Қон намуналари солинган пробиркалар текширилганидан сўнг алоҳида совутгичда +4+8°С ҳароратда 48 соат мобайнида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |