Тери-таносил стационарлари ва диспансерларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш
Ушбу бобда тери-таносил стационарларида (бўлимларида) шифохона ичи инфекциялари касалликлари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирлари мажмуига қўйилган асосий талаблар белгиланади.
Тери-таносил стационари жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, тери ва терининг юқумли касалликларига (қичима, дерматомикозлар) чалинган беморларни ташҳислаш ва шифохонага ётқизиш учун мўлжалланган.
Стационар тузилмаси жинсий йўл билан юқадиган касалликларга чалинган беморлар, сурункали тери касалликлари, замбуруғли касалликлар ва қичимага чалинган беморларни ётқизиш учун алоҳида бўлимлар ва хоналарга эга бўлиши керак.
Стационарларда (бўлимларда) аёллар, эркаклар ва болаларни алоҳида ётқизиш учун алоҳида палаталарга эга бўлиши керак.
ЖЙБЮК ва сурункали тери касалликларига чалинган беморларни ётқизиш учун стационарларда (бўлимлар) тартиб соматик стационарлар тартибига тенглаштирилади.
Қичимага чалинган беморларни ётқизиш учун бўлимлар (скабиозорийлар)
Қичимага чалинган бемор шифохонага келиб тушганда кетма-кетлик қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда санитария ишлови берилади, барча кийими ечиб олинади.
Бемордан ечиб олинган ички кийим ва устки буюмлар 1% карбофос эритмали дезинфекцияловчи воситада ивитилган қопга (жилдга) тўпланади ва камерали ишлов берилади. Камерали ишлов берилмасдан буюмларнинг берилишига рухсат этилмайди.
63
Санитария кўриги ўтказиш хонасига дезинсекция воситалар (карбофос ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган бошқа дезинсекцияловчи воситалар) билан ишлов берилади.
Адёл, ёстиқ, матрасларга дезинфекция камерасида мажбурий ишлов берилади.
Намли тозалов ишлари дезинсекция воситалари (карбофос ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган бошқа дезинсекцияловчи воситалар) қўлланилган ҳолда олиб борилади.
Беморнинг кийими ва кўрпа-тўшаги 5 кун давомида алмаштирилмайди, сўнгра бемор чўмилтирилади ва фақат тоза кийим кийдирилади, шунингдек, кўрпа-тўшаги алмаштирилади. Кийилган кийим ва кўрпа-тўшакларга камерали ишлов берилади.
3 . Дерматомикозларга чалинган беморлар ётқизилаётган стационарлардаги (бўлимлар) тадбирлар
Фавус, қирма темираткига чалинган беморлар учун умумий шифохоналарда алоҳида палаталар бўлиши керак. Уларнинг бошқа беморлар билан мулоқотда бўлишига рухсат этилмайди.
Беморнинг барча устки кийими мажбурий тарзда камерали дезинфекция қилиш усули билан зарарсизлантирилади. 7-жадвал.
Алоҳида кир ювиш хонаси бўлмаган тақдирда, беморлар ва уларга хизмат кўрсатиш ходимларининг тўшак тўпламлари бошқа беморлар тўшак тўпламларидан алоҳида тарзда ювилиши керак.
Тўшак тўпламлари аввал дезинфекцияловчи эритмаларда зарарсизлантирилади.
Инфекцион касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланган боғлов материаллари, қирқилган сочлар, тирноқлар ёпиқ контейнерга тўпланади ва жавобгар шахс кузатувида ёқилади.
Ишлатиладиган асбоб-анжомлар (пинцетлар, қайчилар, скальпеллар) ёпиқ идишга тўпланади ва 10-15 дақиқа давомида 1%ли сода эритмасида қайнатилади ёки йўриқномасига кўра дезинфекцияловчи воситаларда зарарсизлантирилади.
Дезинфекция қилиш тартиби 8, 9-жадвалларда акс эттирилган.
IX. Шошилинч тиббий ёрдам станциясида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш
Умумий қоидалар
Ушбу бобда шошилинч тиббий ёрдам станциясида шифохона ичи инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирлари мажмуига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади.
64
Шошилинч тиббий ёрдам шошилинч тиббий аралашув талаб этиладиган ҳолатдаги фуқароларга (бахтсиз ҳодисаларда, жароҳатланишда, заҳарланишда, шунингдек, бошқа ҳолатлар ва касалликларда) кечиктирмасдан кўрсатилади.
Дори воситалари ва бир маротабалик сарфловчи материаллари билан таъминлаш амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам сайёр бригадаси намунавий рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
Шошилинч тиббий ёрдам станцияси майдони ва техник ҳолатига кўра амалдаги санитария-гигиена нормативлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун шошилинч тиббий ёрдам сайёр бригадаси шифокорлар ихтисоси ҳисобга олинган ҳолда амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жиҳозланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |