Ўзбекистон республикаси прокуратураси хоразм вилояти шовот тумани



Download 42,4 Kb.
Sana22.07.2022
Hajmi42,4 Kb.
#835742
Bog'liq
01.01.20 йил



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРОКУРАТУРАСИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


ШОВОТ ТУМАНИ
ПРОКУРАТУРАСИ

221000, Шовот тумани, Туркистон кўчаси, 75-уй.






Вилоят прокурорининг ўринбосари
адлия катта маслаҳатчиси


Е.Т.Каипбергеновга

2019 йил “ ____ ” декабрь


№2с-03-19-____




АХБОРОТ
13.11.2019 йилдаги 30-Ф-сонли
Фармойиш ижроси юзасидан




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Президентимизнинг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда менга беркитилган 2-штабда 18 та идора-ташкилотдан 18 нафар ходимлардан иборат сектор штаби ишчи гуруҳи тузилди.
Прокурор секторига беркитилган 12 та маҳаллада жами 6065 та хонадон мавжуд бўлиб, мазкур хонадонларда 34404 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан кам таъминланган оилалар қаторига киритилган 753 та оиланинг 361 таси 01.12.2019 йил ҳолатига прокурор ташаббуси билан кам таъминланганлар қаторидан чиқарилди.
Кам таъминланган оилаларнинг асосан иш билан бандлигини таъминлаш лозим бўлган оила аъзоларини иш билан таъминлаш, имтиёзли банк кредитлари ажратиш орқали кам таъминланганлар қаторидан чиқарилишига эришилмоқда.
Масалан, “Қум ёп” маҳалласи, Нурзиё кўчаси, 28-уйда яшовчи кам таъминланган оила вакили Н.Бобожонова фарзанди М.Фарходов тумандаги “Абдулазиз Абдурасул Абдурахм” хусусий фирмасига қарашли қурилиш моллари дўконига сотувчи вазифасига ишга жойлаштирилиб, унинг оиласи доимий даромад манбаига эга бўлганлиги боис кам таъминланган оилалар қаторидан чиқарилишига эришилди.
Шу каби, “Оқ олтин” маҳалласи, Арчазор кўчаси, 164-уйда яшовчи фуқаро М.Сариева TEXTILE FINANCE KHОRЕZM” МЧЖ ХКга доимий ишга жойлаштирилиб, мазкур оила кам таъминланган оилалар қаторидан чиқарилишига эришилди.
Шунингдек, сектор ҳудудида йил бошига нисбатан 1285 нафар ишсизлар рўйхатга олинган бўлса, 01.01.2020 йил ҳолатига шундан сектор ташаббуси билан 490 нафарининг доимий иш билан бандлиги таъминланди.
Масалан, 2-сектор раҳбарияти ташаббуси билан “Оқ олтин” маҳалласи, Арчазор кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи иш топишда қийналаётган фуқаро М.Дусчановани “TEXTILE FINANCE KHОRЕZM” МЧЖ ХКга ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Шу билан бир қаторда, жорий йилнинг 1-ярми мобайнида 18 нафар сектор штаби аъзолари, 4 та кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда сектор ҳудудидаги 12 та маҳалладаги 6065 та аҳоли хонадонлари муаммолари уйма-уй юриш орқали тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилиши таъминланди.
Жами муаммоси мавжуд 268 та хонадоннинг аниқланган 424 та муаммоларининг тумандаги тегишли идора-ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ечимини топишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 424 таси ёки
100,0 фоизи тўлиқ ҳал қилинди.
Масалан, “Бунёдкор” маҳалласи, Шохобод кўчаси, 3-уйда яшовчи фуқаро Ш.Палванованинг уйма-уй юришда аниқланган уни иш билан таъминлаш ҳақидаги муаммоси тўлиқ хал қилиниб, “TEXTILE FINANCE KHОRЕZM” МЧЖ ХКга ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Шу каби, секторда аниқланган молиявий маблағлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этилиши мақсадида халқ депутатлари туман кенгашига сектор раҳбарининг асослантирилган сўровлари киритилди.
Шунингдек, сектордаги кам таъминланган оилаларнинг моддий шароитларини яхшилаш мақсадида сектор штаби биносида ярмаркалар ташкил қилиниб, 99 нафар кам таъминланган оилаларга қорамол, қўй, эчки, парранда, ишлаб чиқариш анжомларини бозор нархларидан ошмаган ҳолда сотиб олишлари учун “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратиб берилиши таъминланди ва юқоридаги маҳсулотларни жойида олиб кетишлари учун замин яратилди.
Бу каби тадбирлар натижасида жорий йилнинг 1-ярми мобайнида сектор раҳбари ва аъзоларининг ташаббуси билан 262 нафар фуқарога 4,0 млрд. сўмдан ошиқ, шундан 130 нафар кам таъминланган оила вакилларига 1,5 млрд. сўмдан ошиқ имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.
Хусусан, узоқ муддатдан буён кредит муаммоси ечимини топмаётган “Бешмарган” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Қурбановага қорамолчиликни ривожлантириш учун 15,0 млн. сўм кредит ажратиб берилиши таъминланиб, талаби тўлиқ қаноатлантирилди.
Сектор фаолияти давомида асосий эътибор сектордаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ҳамда оғир касалликка чалинган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган аъзолари мавжуд бўлган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда жиноят содир этишга мойил бўлган 9 тоифа шахслар яшаётган оилаларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилмоқда.
Хусусан, сектор ҳудудидаги МФЙ раислари раҳбарлигидаги яраштириш комиссияси аъзолари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга тааллуқли бошқа идоралар масъуллари (туман ИИБ профилактика нозирлари) билан биргаликда 9 тоифа шахслар билан уларнинг оила аъзолари иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишининг олдини олишга қаратилган мунтазам йиғилишлар ўтказиб келинмоқда.
Шу каби, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судидан 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ажралиш учун ариза билан мурожаат қилган ва судда жараёнда бўлган, шунингдек ярашишлари учун муҳлат берилган эр ва хотинларнинг рўйхати олиниб, уларни яраштиришнинг барча чораларини кўриш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Оила маркази ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги яраштириш комиссиясига топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, сектор раҳбарияти ва аъзолари ташаббуси билан ногирон ва оғир (сурункали) касалликка чалинган 330 нафар шахс 7,3 млн. сўмлик бепул дори-дармон билан, 32 нафар шахс 15,1 млн. сўмлик протез-ортопедик маҳсулотлар билан, 13 нафар шахс 13,5 млн. сўмлик ногиронлик аравачаси билан, 2 нафар шахс 0,8 млн. сўмлик сунъий эшитиш мосламаси билан, 12 нафар шахс
0,5 млн. сўмлик хасса билан, 5 нафар шахс 0,3 млн. сўмлик қўлтиқ таёқ билан таъминланган бўлса, 205 нафар беморга вилоят касалхоналарида бепул даволанишлари учун йўлланмалар берилиб, 90 нафар шахснинг 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланди.
Масалан, уйма-уй юриш давомида “Қирғоқ бўйи” маҳалласи, Қ.Ниёзий кўчаси, 10-уйда яшовчи фуқаро Ш.Бобожонованинг қизи С.Бахтиёрова икки томонлама ценсаневрал касаллиги билан туғулганлиги сабабли уни “Кухлэар имплантацияси” жарроҳлик амалиёти билан даволаниши учун моддий ёрдам зарурлиги ҳақидаги муаммоси тўлиқ ҳал қилиниб, унга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 25,0 млн. сўм пул ажратилиши таъминланди.
Шу каби, “Асавей” маҳалласи, Маънавият кўчаси, 141-уйда яшовчи фуқаро М.Хасанованинг турар жойини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги муаммоси тўлиқ ҳал қилиниб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришида амалий ёрдам берилиши таъминланди.
Булардан ташқари, чекка ҳудуд ҳисобланган “Моноқ”, “Огоҳий” ва “Тўқманғит” маҳаллаларда яшовчи 112 нафар хотин-қизлар 55-оилавий поликлиникада чуқирлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик жараёнида аниқланган 74 та беморга амбулатор ва стационар шароитда даволаниши тавсия қилинди.
Шу кунга қадар 2-сектор штабига келиб тушган 49 та ёзма мурожаатларнинг аксарияти қаноатлантирилди.
Секторда 2019-2020 йилларда амалга оширилиши белгиланган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 13 та инвестиция лойиҳаларидан хозирги кунга келиб, барчаси тшлиқ амалга оширилди.
Шу билан бирга, сектор ҳудудидаги фаолияти тугатилган ва тўхтатилган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати алоҳида-алоҳида шакллантирилиб, уларнинг муаммоларини аниқлаб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган.
Бундан ташқари, прокурор секторидаги маҳаллаларда яшовчи фуқаролар томонидан “Халқ қабулхонаси”га йўлланган мурожаатлар ҳар ой якуни билан таҳлил қилиниб, умумлаштириб борилмоқда.
Бунинг натижасида прокурор секторидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролардан туман “Халқ қабулхонаси”га келиб тушаётган мурожаатларнинг кескин камайиб эришилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган жами 97 та “Сайёр қабул” жараёнида 1870 нафар фуқаро қабул қилиниб, қабулларда келиб тушган 470 та оғзаки мурожаатларнинг, 143 таси қаноатлантирилган бўлса, 327 таси бўйича тушунтиришлар берилган.
Масалан, “Бешмарган” маҳалласи, Кувалдош кўчаси, 17-яшовчи фуқаро Н.Қўзибаевнинг мурожаатига кўра, маҳалладаги 600 метрдан иборат “Марварид” кўчасига тош ва шпец ётқизилиши таъминланиб, маҳалланинг мазкур ҳудудида яшовчи аҳолисининг темир йўл релси орқали юришларининг олди олиниб, уларнинг хавфсизликлари таъминланишига эришилди.
Ҳудди шунингдек, “Огоҳий” маҳалласи, Хидоят кўчаси, 43-уйда яшовчи фуқаро О.Муллашевнинг мактаб биноси олдидаги Хидоят кўчасидан ўтган пастлаб қолган инсонлар хаёти учун ўта хавфли бўлган очиқ ҳолдаги 0,4 кВ ҳаво электр узатиш симлари меъёр даражасига кўтарилиб, мактаб ўқувчилари ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланди.
Ўтказилаётган “Сайёр қабул”ларда 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш хусусида тарғибот ишлари олиб борилмоқда, шунингдек “Сайёр қабул”ларнинг аксарияти телевидение, интернет тармоғи ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиб борилмоқда.
Шу каби, ҳурматли вилоят прокурори Ж.Жураевнинг жорий йилнинг
29 ноябрь куни туманимизга шахсан ташрифлари жараёнида кўп фарзандли кам таъминланган оила ҳисобланган “Бунёдкор” маҳалласи, Уста Содиқ кўчаси,
42б-уйда яшовчи фуқаро Машарипов Мақсуд Саидмуродовичнинг хонадонида бир кеча меҳмон бўлиб, мазкур оиланинг яшаш шароитлари, муаммолари билан қизиқиб, яшаш уйини томорқа майдонларини оқар сув билан таъминлашда амалий ёрдам берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, унинг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 5 та, туман прокурорининг ташаббуси билан 5 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тариқасида озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар тарқатилди.
Шу билан бирга, сектор раҳбарияти ташаббуси билан сектор таркибига кирувчи маҳаллалардаги кўчаларни ҳар ойлик режа-график асосида ободонлаштириш ишлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 12 ойи давомида мобайнида 21 та маҳаллаларга қарашли 32 та кўчада ободонлаштириш ишлари ўтказилиб, натижада 32 та кўчанинг жами 26,1 километр узунликдаги қисми ҳашар йўли билан ободонлаштирилди ва кўкаламзорлаштирилди.
Хашар натижасида йиғилган 77,9 тонна чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, 1259 та мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оқланди.
Хашар ишларида жами 1783 нафар фуқаролар, туман ободонлаштириш бошқармасининг 1 та сув сепадиган, “Тоза ҳудуд” ДУКнинг 1 та аҳлат ташийдиган машиналари доимий иштироки таъминланди.
Шу каби, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб прокурор секторига беркитилган маҳаллаларда ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш бошланган. Шу даврдан бошлаб шу бугунги кунга қадар 393 та ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш ўтказилиб, 276 та объектда 456 та турли ҳил муаммолар мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур муаммоларни ечимини топиш юзасидан тегишли
чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Шунингдек, секторда кўп йиллардан буён ечимини топмаётган муаммоларга асосий эътибор қаратилиб, бундай муаммоларнинг узоқ муддатдан буён ечимини топмаслигининг туб сабабларини ўрганган ҳолда ечимини топишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, сектор штаби амалий ёрдами билан Шовот каналига 250 мм ҳажмдаги сув чиқариш насоси ўрнатил ва насос электр линиясига тақилиб,
1600 метр буткул кўмилиб қолган сув йўлларини қазиб-тозаланди, қазиш ва тозалаш натижасида чиққан тупроқ уюмлари олиб чиқиб кетилиб, сектор ҳудудидаги Асавей, Бунёдкор ва Замондош маҳаллалари аҳолисининг 30 йиллик орзуси ушалиб, мазкур маҳаллалардаги 350 га яқин аҳоли хонадонларининг томорқа ер майдонларига оқар сув етиб бориши таъминланди.
Шу билан бирга, туман прокурорининг ташаббуси билан “Моноқ” маҳалласидаги 3-сон мактаб биносига табиий газ етказиб берувчи ГРП қурилмаси тўлиқ соз ҳолатга келтириш орқали бинода газ босимини оширишда амалий ёрдам берилди.
Ушбулар Сизга ахборот тариқасида билдирилмоқда.
2-сектор раҳбари,
туман прокурори Д.А.Абдуллаев
Download 42,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish