III. Сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
3.1. Сотиб олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- мулкни топшириш-қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;
- Сотувчидан олди-сотди шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш;
- қабул қилиб олган мулкнинг ҳолати, ундаги камчиликлар ва нуқсонлар бўйича Сотувчига мурожаат қилиш;
- мазкур шартнома асосида тўловларни тўлиқ амалга ошириб бўлганидан сўнг мулкни ўзига мулк ҳуқуқи асосида қабул қилиш ҳамда бу ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланади.
3.2. Сотиб олувчи қуйидагиларга мажбур:
- олди-сотди шартномаси бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш;
- мулкни у жойлашган манзилда Сотувчидан қабул қилиб олиш;
- мулк топширилган ва қабул қилиб олинганидан сўнг бу ҳақида тузилган далолатномани тегишли ваколатли вакиллари томонидан имзолаш;
- амалдаги қонун ҳужжатларидан ва мазкур шартнома мазмунидан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларни бажаради.
IV. Ўзаро ҳисоб китоблар:
4.1. Шартнома бўйича мулк учун тўловларнинг жами қиймати 15 000 000 (Ун беш миллион) сўмни ташкил этади.
4.2 Шартноманинг асосий мохияти тарафларнинг келишув бахосидир, тарафлар хакикий бахосини яширганда унинг учун савдо ташкилотчиси жавобгарликни уз зиммасига олмайди.
4.3. Шартнома бўйича мулк учун тўловлар мазкур шартнома тузилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида тўлиқ тўлаб берилади.
4.4. “Сотувчи” ушбу шартнома имзоланган кундан харид нархи “Харидор” томонидан 100 фоиз тўланганлиги тасдиқланади.
V. Мулкни топшириш ва қабул қилиш тартиби:
5.1. Сотувчи Сотиб олувчига шартномада назарда тутилган мулкни унга мансуб ашёларни ҳамда уларга алоқадор тегишли ҳужжатларни топширади.
5.2. Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган мулк учун тўловлар амалга ошириб бўлинганидан сўнг уларга алоқадор тегишли хужжатлари Сотувчи мулкни Сотиб олувчига топширади.
5.2. Мулк у жойлашган манзилда Сотувчи томонидан топширилади ва Сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олинади.
5.3. Сотиб олувчи ўзига Сотувчи томонидан топширилган мулкни қабул қилиб олиши, бунинг учун ўзи томонидан зарур бўлган барча ҳаракатларни амалга оширади.
5.4. Мулкни топшириш ва қабул қилиш жараёни Сотувчи ва Сотиб олувчи вакиллари иштирокида амалга оширилади ҳамда тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
5.5. Мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши лозим. Ушбу далолатнома тўлиқ расмийлаштирилган вақтдан бошлаб мулкни топшириш ҳамда қабул қилиш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари бажарилган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |