26. Профессионал таълим муассасаларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар холати (9-жадвал).
Таълим муассасаси 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни амалга ошириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган. Жумладан, иссиқлик тизимини босим остида ювиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган. Тегишли ташкилотлар билан далолатномалар тузилган. Ҳозирда коллеж биноси тўлиқ иссиқлик билан таъминланмоқда. 2020-2021 куз-қиш мавсуми учун жами 11,2 тонна брикет ва 26,10 тонна кўмир ёқилғиси олиб келинган.
27. Профессионал таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича молиявий маблағларнинг ажратилиши ҳолати.
Пахтаобод педагогика коллежида 2020-2021 ўқув йили учун моддий техник базани мустаҳкамлаш учун молиявий маблағлар белгиланган режа асосида ажратилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари:
Пахтаобод педагогика коллежи директори,
физика-математика фанлари номзоди: А.Собиров
Do'stlaringiz bilan baham: |