Ўзбекистон Республикаси Президентининг 019 йил сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон фармони ижросини бажарилиши юзасидан Пахтаоболд педагогика коллежини ўрганиш бўйича МАЪЛУМОТНОМА
I. Таълим жараёнини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар 1. Профессионал таълим муассасаси номи, ташкил топган йили, қуввати, уставларнинг ишлаб чиқилганлиги, муҳр ва штамплар ҳамда пешлавҳаларнинг тайёрланганлиги (1-жадвал). Таълим муассасаси 2004 йилда Пахтаобод педагогика коллежи сифатида янги қурилиш ҳисобига ташкил топган, қуввати 750 ўрин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 майдаги 418-сонли “Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 77-сонли буйруқлари асосида Пахтаобод педагогика коллежи Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилган. Коллеж устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Пахтаобод тумани давлат хизматлари марказининг 2020 йил 14 октябрдаги 73/01 сон билан рўйхатдан ўтказилган. Таълим муассасасининг муҳр ва штамплари ҳамда пешлавҳалари мавжуд.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори асосида 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш бўйича амалга оширилган ишлар (2-жадвал). Таълим муассасасига ўқувчиларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги “2020-2021 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги 351-сонли буйруғи асосида 2020 йил 6 июндаги 17-сонли ички буйруқ билан маслахат маркази ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори асосида 2020/2021 ўқув йили учун жами 555 нафар ўқувчилар 5 та мутахассислик бўйича ўқишга қабул қилинди.
3. Олий таълим муассасаси томонидан техникумларга методик ёрдам кўрсатилиши, техникум ва ОТМ кафедраси ўртасида ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар.
4. Касб-ҳунар мактабларида умумтаълим фанлари бўйича ижара тизими асосида адабиётлар билан таъминлашни ташкил этилганлиги.
ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб умумтаълим фанлари бўйича ижара тизими асосида адабиётлар билан таъминланиш ҳолати.