Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-савол: Конституцияда ерга нисбатан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/160
Sana28.04.2023
Hajmi2,84 Mb.
#932800
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   160
Bog'liq
referendum

71-савол:
Конституцияда ерга нисбатан 
хусусий мулк ҳуқуқининг эътироф этилиши 
фуқаролар учун қандай имконият беради?
Жавоб: 
Бозор иқтисодиётига асосланган ҳар бир давлатда 
хусусий мулк иқтисодиётни ривожлантириш ва мамлакатни 
тараққий эттиришнинг асосий омилларидан биридир. 
Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий 
мулкнинг тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар 
қатлами етарлича шаклланмаслигига, ерни ҳақиқий товар 


120
сифатида бозор муомаласига 
киритилмаслигига 
ҳамда 
хорижий 
инвесторларнинг 
миллий иқтисодиётга нисбатан 
ишончи пасайишига олиб келди.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбе-
кистон Республикаси Прези-
денти Ш. Мирзиёев томонидан 2022 йил 20 июнда Конституция-
вий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувда 
“Асосий 
қонунимизда ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ 
белгиланиши лозим”,
деб алоҳида таъкидланганлиги қатъий 
сиёсий ирода намунасидир. 
Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 
68-моддасида
илк маротаба 
“Ер қонунда назарда тутилган 
ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий 
бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи 
шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши 
мумкин”
, деган муҳим норма мустаҳкамланмоқда. 
Мамлакатимизда фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли 
ерларни уларнинг ўзлари томонидан хусусийлаштириб олиш 
имконияти яратилмоқда. Хусусан, “Қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланмаган 
ер 
участкаларини 
хусусийлаштириш 
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фуқаро ва юридик шахслар ер 
участкаларини хусусийлаштириши мумкин. 
Бозор иқтисодиёти ерни ҳам хусусий мулк асосида уларга 
тегишли бўлишини талаб этади. Шу боис, ҳеч муболағасиз 
ушбу норма янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасидаги 
ҳақиқий инқилобий ўзгаришлардан бири сифатида мулкчилик 
муносабатлари ривожига хизмат қилади. 
Ер хусусий мулк сифатида фуқарога тегишли бўлиши унга 
нима беради? Хусусий мулк бўлган ер участкаси мулкдори
ерни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, мерос 
қилиб қолдириш каби ҳуқуқларни қўлга киритади. Энг муҳими, 
бундай ерни давлат фақат мулкдорни розилиги билан, шартнома 
асосида, бозор нархида жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб 
олиши мумкин. Бир сўз билан айганда, ер 
“снос”
га тушиб 


121
кетмайди, давлат ерни келишилган нархда сотиб олсагина, ер 
бегоналаштирилиши мумкин.
Шу билан бирга, ерни умуммиллий бойлик ва муҳим 
иқтисодий ресурс эканлигини назарда тутиб, унга хўжасизларча 
муносабатда бўлишнинг олдини олиш мақсадида 
68-моддада 
назарда тутилган конституциявий шартлар хусусийлаштирилган 
ердан самарали фойдаланишни ва уни келажак авлодларга 
безавол қолдирилишини таъминлайди. 

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish