ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК
ВА ҲУҚУҚИЙ СИЁСАТ ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
Тошкент – 2023
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ
100
САВОЛГА
100
ЖАВОБ
УЎК:
342.41(575.1)(083.13)
КБК:
67.400.1(5Ўзб)
Ў 32
ISBN 978-9943-8166-3-3
Янгиланаётган Конституция. 100 саволга 100 жавоб.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва
ҳуқуқий сиёсат институти. – Тошкент. “Адолат” миллий ҳуқуқий ахбо
-
рот маркази, 2023 йил. – 180 б.
УЎК:
342.41(575.1)(083.13)
КБК:
67.400.1(5Ўзб)
ISBN 978-9943-8166-3-3
М.Э. Абдусаломов
– Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди раиси, ю.ф.н.
А.Ж. Ташкулов
– Ўзбекистон Республикаси
адлия вазири
Тақризчилар:
Масъул муҳаррир:
ю.ф.д., профессор М.Х. Рахманкулов
Мазкур қўлланмада янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси лойиҳасида белгиланган 100 та энг муҳим ўзгартиш
ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти савол-жавоб тарзида батафсил
ёритилган.
Ушбу қўлланма референдум ташкилотчилари ва кенг жамо ат-
чиликка мўлжалланган.
Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллан-
тириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конс-
титуциявий комиссия аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор
М.Х. Рахманкуловнинг умумий таҳрири остида тайёрланди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат
институти,
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик
университети
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази,
2023 йил
©
©
3
КИРИШ
Конституция ҳар бир давлат тараққиётининг пойдевори
бўлган ҳуқуқий, сиёсий ва мафкуравий ҳужжат – мамлакатнинг
Асосий қонуни ҳисобланади. 1992 йил 8 декабрда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон
ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил
демократик давлатимиз, эркин жамиятимизнинг мустаҳкам
ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Фуқароларнинг энг муҳим орзу-интилишлари ва мақсадлари
Асосий қонун – Конституцияда тўлиқ ифода этилади.
Мустақиллик йилларида Конституция асосида инсон қадри
улуғланадиган демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли
фуқаролик жамиятини қуриш мақсадида кенг қамровли
янгиланишлар ва ислоҳотлар амалга оширилди, бу борада бой
тажриба тўпланди.
Ўзбекистон бугун ўз тараққиётининг янги босқичига қадам
қўймоқда. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
белгиланган адолатли ва халқпарвар давлат барпо этиш йўлида
долзарб аҳамиятга эга бўлган вазифаларни тўлақонли амалга
ошириш унинг мақсади, кўламига монанд ва муносиб бўлган
янги мустаҳкам конституциявий маконни шакллантиришни
тақозо этади.
Шу нуқтаи назардан, конституциявий ислоҳотлар табиий
ривожланиш натижаси бўлиб, миллат ва халқ сифатида кейинги
қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ўта аҳамиятлидир,
адолатли жамият қуриш йўлида улкан қадамдир.
Бинобарин, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар
инсоннинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари бундан
буён барча соҳаларда устувор аҳамият касб этишини қатъий
қоидага айлантириш, бир сўз билан айтганда,
Do'stlaringiz bilan baham: |