Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси



Download 31,87 Kb.
bet4/4
Sana12.06.2022
Hajmi31,87 Kb.
#658848
1   2   3   4
Bog'liq
Ҳисобот

Хулоса ва таклифлар


“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖда ўтаган стажировка давомида Банк фаолияти билан боглиқ вазифалари, функциялари ва давлат, жамият ҳамда хўжалик юритувчи субектлар билан ўзаро алоқаларини таҳлил килиб, магистрлик диссертацияси мавзусига оид маълумотларни йигдим.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Ташки иктисодий фаолият миллий банки” АЖ бошкаруви раиси ўринбосари Б.Жалиловдан амалиёт ўташ жараёнида лидерлик, бошқарув маҳорати, тизимли фикрлаш кобилияти, ўзгаришларга мослашувчанлик каби бошкарув компетенцияларини намоён этиш, масъулиятлилик, бошкаларни ишонтириш, мотивация килиш, мулокот маданиятидан самарали фойдаланиш тажрибаси каби кўникмаларни ўрганиб бордим.
Стажировка давомида банк фаолиятини ўрганиш, таҳлил килиш натижасида куйидаги хулоса ва таклифларни тайёрладим.
Энг аввало шуни айтиб ўтиш лозимки, тижорат банкларига хусусий капитални жалб этилмас экан, уларни тез суръатларда ривожланиши кийин масалалигича колиб кетиши мумкин. Шу жиҳатдан оладиган бўлсак, тижорат банкларида Давлатнинг улушини имкон кадар пасайтириш яхши натижаларга олиб келади. Давлат тижорат соҳасида иштирок этиши яхши амалиёт эмас. Бунда банк активларидан самарали фойдаланиш даражаси тушиб кетади. Давлатники -бу хеч кимники деганидир.
Шунингдек, банкларга стратегик ривожланиш ва жараёнларни тезлаштириш учун илгор халкаро банк амалиёти тажрибаларидан фойдаланишимиз керак. Бу, албатта, тижорат банкларини ривожланишига, охир-окибат бутун иқтисодиётни ривожланишига хизмат килади.
Бугунги кунда республикамиздаги тижорат банклари ўртасидаги рақобат кундан кунга кучайиб бормоқда. Бу албатта ижобий холат бўлиб банкларнинг хизмат кўрсатиш сифатини ошишига, хизматлар нархини пасайишига ва хизматлар турини кенгайишига ва охир оқибат истеъмолчиларга манфаат олиб келади. Лекин ушбу талабларга жавоб бериш ва ракобатбардошлигини ошириш борасида хозирда барча тижорат банкларидаги каби Миллий банкда унинг айрим филиалларида хам асосий муаммолар сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:
юридик шахсларнинг кредит буюргмаларини куриб чикишнинг механизмининг мураккаблиги;
банк мижозларининг банкка бўлган ишончи пастлиги; муаммоли кредитлар қолдигининг юқорилиги;
банк фаолиятига талукли бўлмаган иш ва топширикларнинг кўплиги;
банк департаметлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ягона мақсадда биргаликда ҳаракат килиш яхши йўлга кўйилмаганлиги;
бошкарувни кўпрок марказлашганлиги сабаб тезкор қарорларни кабул қилиш кийинлиги ва бошкалар.
Ушбу муаммоларнинг ечимлари сифатида қуйидаги таклифларни келтириш мумкин:
1. Энг аввало банк секторидаги давлат улушини қисқартириш лозим, банкни хусусийлаштириш керак. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси банк секторининг 80 фоизи давлатга тегишли. Бу салбий кўрсаткич бўлиб, банк тизими ривожланишини секинлаштиради.
2. Кредит беришда марказлашганликни камайтириш мақсадида худудий бўлимларда бош банкнинг ишончлик вакили штат бирлигиги кирувчи, кредит аризаларини кўриб чиқишда бош банк ходими вазифасини бажарувчи маъсул мутахассис лавозимини жорий килиш лозим.
3. Банклар томонидан кредит қарздорликларни ундириш билан боглиқ хатарларни камайтириш ҳамда суд харажатларни олдини олиш мақсадида кредит карздорликларни тижорат банклари томонидан суддан ташқари (судга мурожаат қилмасдан) гаров мулкидан ундириш механизмини жорий этиш ва қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш лозим.
4. Банклар томонидан берилган кредит карздорликларни ундириш жараёнида кредитнинг асосий қарзи учун фоизлар ҳисобланишини тўхтатиш тартибини жорий этиш (масалан, иктисодий судлар томонидан кредит карздорликни ўндириш хакидаги киритилган даъво аризасини кабул килган кундан бошлаб ёки банк томонидан активга "фоизларни ўстирмаслик" макомини берган пайтдан бошлаб).
5. Банк ходимларининг малака ва билим савияларини ошириб бориш мақсадида ривожланган мамлакатлар банкларига, ўкув муассасаларига мунтазам юбориш зарур. Бугунги кунгача 45 та мутахассис Хитой, Корея, Россия, Германия ва Қозоғистон давлатларининг йирик банкларида тажриба орттириб келган. Бу эса банк жами ходимларига нисбатан жуда кам.
6. Банкни ривожлантириш, ракамли трансформация килиш, банк хизматлари сифатини баҳолаш халкаро стандартларини жорий қилиш, “сирли мижоз” ўрганишларини давом килдириш.
7. Банк мижозларига қулайлик яратиш, банк хизматлари тезкорлиги ва сифатини ошириш мақсадида, мавжуд банк технологияси тизимини замонавий дастурий таъминотлар ва техник ускуналар билан таъминлаш, масофавий хизматларни кўпайтириш, “рақамли банк”, “smart” офислар тармоқларини кенгайтириш мақсадга мувофик бўлар эди.
Download 31,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish