Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet49/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

Марказий Осиёнинг устуворлиги
Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё устуворликни сақлаб қолади. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистоннинг ҳаётий муҳим манфаатлари шу минтақа билан боғлиқ эканлигига бориб тақалади. Марказий Осиё ўзининг муҳим геосиёсий жойлашуви ва улкан минерал-хом ашё ресурслари захираларига эгалиги туфайли жаҳон миқёсида кучли эътибор объекти бўлиб, йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари туташадиган ҳудуддир.

Ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Минтақада трансчегаравий дарёлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи, миллионлаб кишиларнинг соғлигига, аҳоли генофондига оғир зиён етказаётган Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигини талаб этади.
Минтақанинг очиқ денгиз портларига чиқишига имкон берувчи транспорт-коммуникация йўлларини барпо этиш зарурати ҳам ўзаро бирдамлик талаб этади. Сўнгги йилларда ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бораётган Ўзбекистонда ўз қўшниларига нисбатан прагматик ва шу билан бирга очиқ ҳамда яхши қўшничилик, дўстлик ва хайрихоҳлик принципларига асосланган сиёсат олиб борилмоқда. Ўзбекистон минтақадаги барча долзарб масалаларни ўзаро манфаатдорлик, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик принципларига асосланган ҳолда, музокаралар йўли билан халқаро ҳуқуқ нормаларига мос равишда ҳал этиш тарафдори эканлигини сақлаб қолади. Марказий Осиё муаммолари ташқи кучларнинг аралашувисиз минтақадаги давлатларнинг ўзлари томонидан ечилаётгани ўзаро ишонч руҳини мустаҳкамламоқда.
Пандемия даврида Марказий Осиё республикалари жиддий ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, минтақавий жипсликнинг нақадар зарурлигига амин бўлишди. Айнан шу туфайли Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи бир нечта ташаббус илгари сурилди:
5.2.-расм. Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи илгари сурилган ташаббуслар
Ўзбекистон ташқи сиёсатида бошқа минтақалардаги шериклар борасида кириб келган йилда жиддий ўзгариш кузатилмайди. Давлат раҳбари маърузасида Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш ҳақида маълумот берилди.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish