Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


Cамарали ташқи сиёсат йўналишидаги янги вазифалар



Download 2,9 Mb.
bet47/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

5.2 Cамарали ташқи сиёсат йўналишидаги янги вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида ташқи сиёсат масалаларига ҳам анъанавий тарзда алоҳида эътибор қаратилди. Маълумки, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда олиб борган ташқи сиёсати нафақат миллий хавфсизлигимиз, балки минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётга муҳим замин яратди.



Давлатимиз олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Мудофаа ва жамоат хавфсизлиги масалалари. Ўзбекистон раҳбари дунёнинг турли минтақаларида кечаётган минтақавий можаролар ва тўқнашувлар ҳақида гапирар экан, айнан мана шу мураккабликлар тинчлик ва хавфсизлик соҳасида пухта ўйланган сиёсат юритиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришни тақозо этишига урғу берди. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки МДҲ ҳудудидаги кучли мудофаа қобилиятига эга мамлакатлар сирасига киради.
Мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида:

  • қўшинларнинг профессионал ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш;

  • ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

  • ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш назарда тутилмоқда.

Хавфсизлик ва тинчлик борасида навбатдаги таъкидланган масала – бу маҳаллада жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилди. Бу ерда ҳуқуқ-тартибот идоралари олдига янгидан янги вазифалар белгиланиб, уларни аҳоли осойишталигининг чинакам посбонларига айлантириш йўлида янги дастурлар амалга оширилиши белгиланди.
2020 йилда Сардоба ва Бухорода бўлиб ўтган икки табиий офат давлат идоралари ва жамият олдига муҳим вазифаларни қўйди. Бу икки офат мамлакатда илгари кузатилмаган инқирозли ҳолатни юзага келтирди. Бундай табиий ва техноген офатларнинг олдини олиш мақсадида бу борадаги мавжуд тизимни янада такомиллаштириш тақозо этилмоқда. Мурожаатномада эса янги тизимдаги ёнғин хавфсизлиги, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини тубдан мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар таклиф этилди. Бу борадаги энг муҳим таклифлардан бири – “Фавқулоддаги ҳолат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳамда қайд этилган муаммолар ечимига қаратилган Ҳукумат дастурини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish