Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


Пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий йўналиши



Download 2,9 Mb.
bet35/54
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#217054
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
Рисола

Пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий йўналиши бюджет камомадини молиялаштириш ва пул-кредит соҳасини бошқариш ҳисобланади. Пул-кредит сиёсати қандай амалга оширилаётгани, ҳукуматнинг бюджет тақчиллигини (дефицити) молиялаш қобилияти билан боғлиқ, чунки бу қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари миқдорига таъсир қилади, мавжуд молиялаштириш манбаларини чеклашига ёки кенгайтиришига олиб келади.
Бюджет дефицитининг таъсири нафақат инфляция ва ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларига, балки дефицит ҳажмининг қандай молиялаштирилишига ҳам боғлиқ. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришнинг тўрт муқобил манбалари мавжуд: хусусий сектор томонидан ҳукуматнинг қарз мажбуриятларини ички бозорда ихтиёрий сотиб олиш, ташқи қарз олиш, ҳукуматнинг қарз мажбуриятларини мажбурий жойлаштириш ва Марказий банк орқали пул маблағларини ўтказиш (Марказий банкнинг тўғридан-тўғри кредитлари, Марказий банкнинг ғазнадаги даромадлари, шунингдек, ҳукумат номидан кваз-фискал операциялар). Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мамлакатимизда макроиқтисодий ривожланишни таъминлашда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда бюджет мувозанатини сақлаш муҳим аҳамият касб этади.



3.4.-диаграмма. 2001-2019 йиллардаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари(%)

Жумладан, Мурожаатномада 2021 йилда иқтисодиётни камида 5 фоизга ўсиши, бюджет дефицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш, келгуси 2 йилда эса бюджет дефицитини 2 фоиздан оширмаслик учун зарур чора-тадбирларни белгилаш лозимлиги белгиланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида “Монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш ҳамда Давлат бюджетининг мутаносиблигини таъминлаш орқали пул массаси ҳаддан зиёд ўсишининг олдини олиш” – валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган5. Мамлакатда молия бозорларининг ривожланганлиги, пул-кредит сиёсатини юритиш ва давлат харажатларини бошқариш методларини мукаммаллаштиришда қўшимча имкониятларни яратади. Ўзбекистонда монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш зарурати мавжудлиги амалиётда яққол кўриниб турибди. 2017-2018 йилларда кредитларнинг ошиши мувозанатли макроиқтисодий шароитларда иқтисодий ўсиш суръатларининг қўшимча тезлашишида ўз аксини топиши керак эди. Лекин, иқтисодиётга ажратилган кредитлар ўсиш суръатининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатидан 2 баробардан кўпроқ ошиши, иқтисодиётда қўшимча талаб юзага келишига ва талаб ҳажмларининг амалдаги таклиф ҳажмларидан ошиб кетишига, пировардида мусбат ишлаб чиқариш тафовутининг пайдо бўлишига олиб келди.
Шунингдек, бюджет харажатлари ва кредитлар ҳисобига шаклланаётган инвестициявий ва истеъмол талабининг катта қисми импорт эвазига қондирилиши импорт ҳажмларини кескин оширмоқда. Бу ташқи савдо балансининг манфий сальдо билан ижро этилишига ва миллий валюта курсига нисбатан девальвацион босимнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.






Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish