Марказий Осиё билан муносабат - “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” тамойилини амалда татбиқ этишга киришилди. Натижада минтақамизда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда.
- Туркманистон ва Қирғизистон билан стратегик ҳамкорлик ўрнатилди. Қозоғистон билан стратегик ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш борасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди, 2 миллиард доллар миқдорида иқтисодий битимлар тузилди. Тожикистон билан ҳамкорлигимиз ҳар томонлама мустаҳкамланмоқда. Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди.
- Қирғизистон билан давлат чегаралари тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган катта қадам бўлди. Қўшни Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлида муҳим келишувларга эришилди, янги иқтисодий лойиҳалар бўйича амалий ишлар бошланди. Шунингдек, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари, мусулмон мамлакатлари билан ҳам самарали битим ва келишувларга эришилди.
-
- БМТ Бош Ассамблеяси 72-сесиясида Ўзбекистоннинг позицияси
| - Ўзбекистон БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг “Сув, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари ўзаро чамбарчас боғлиқ” деган позициясини тўла қўллаб-қувватлайди.
| - Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган “Амударё ва Сирдарё ҳавзасида сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида”ги конвенциясини тўла маъқуллайди.
| - Ўзбекистон БМТ шафелигида Орол денгизи ҳамда Оролбўйи ҳудуди бўйича махсус Траст жамғармасини тузишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлайди.
| - Ўзбекистон БМТнинг 2017 йил 10 февралда “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп шериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол денгизи фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” бўйича қўшма дастурининг амалга оширила бошланганини тўла қўллаб-қувватлайди. Бу дастур Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясининг асосий қоидалари Барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос келишни яна бир бор тасдиқлайди.
| - Глобал иқлим ўзгаришлари туфайли Марказий Осиёнинг аксарият мамлакатларида тупроқ емирилиб, унумдор ерлар қисқариб, чўлланиш, сув тақчиллиги, қурғоқчилик, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш жиддий муаммога айланмоқда. Оролбўйи экологик ҳалокат туфайли бу таҳдидларни бартараф этиш учун Ўзбекистон 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида “Персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги” концепциясини ишлаб чиқишда ИҲТга аъзо давлатларни ҳамкорлик қилишга таклиф қилди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |