O’zbekistondagi umumiqtisodiy vaziyati - МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИНГ ЭРКИН КОНВЕРТАЦИЯСИ: КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА ВА ПРОГНОЗЛАР
- Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли фармонига асосан 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб:
- ИНВЕСТИЦИЯЛАР КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
- Бугунги кунда юртимизда 7 та эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этилган. Булар:
- Бундан ташқари Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 май куни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган еттита эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисидаги фармонига асосан «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди
- БМТ Уставида ва Халқаро ҳуқуқ принциплари бўйича декларацияда 7 та асосий принцип қайд этилган:
- Куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик
- Зиддиятларни тинч йўл билан бартараф этиш
- Бошқа ички ишларига аралашмаслик
- Халқларнинг тенг давлатларнинг ҳуқуқлилиги ва ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаши
- Ҳамкорлик
- Давлатларнинг суверен тенглиги
- Халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларни виждонан бажариш
- Бу принциплар Ўзбекистоннинг 6 та манфаатдорлик тамойил-принциплари билан уйғунлаштирилди:
- Тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик, тенглар орасида тенг бўлиш
- Мафкуравий қарашлардан қатъий назар очиқ-ойдинлик, барча давлатлар билан кенг алоқа ўрнатиш
- Ички миллий қонунлардан халқаро ҳуқуқ нормаларининг устун туришини тан олиш
- Ҳам икки томонлама ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш. Миллий давлат манфаатлари устун бўлган ҳолда ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш
- Умумбашарий қадриятлар устуворлиги, халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, юзага келган можароларни тинч йўл билан ҳал этиш.
- 1.Давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли суъбекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш.
- 2.Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етазиш.
- 3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
- 4. Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.
-
- Ҳаракатлар стратегиясининг чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлари
- Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишдаги муаммолар:
- Давлат чегараларини аниқлаштириб олишда:
- Марказий Осиёдаги давлат чегараларининг халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солинмаганлиги минтақа хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф сабабларидан бири бўлиб, ўзаро муносабатларда соғлом сиёсий муҳитни яратиш ҳамда минтақавий интеграция жараёнларига ўз салбий таъсирини ўтказиб келганлиги;
- Ҳудуд ва чегара муаммолари, айниқса, Ўзбекистон Республикаси учун потенциал хавф манбаи бўлиб, совет даврида ўтказилган миллий чегаралаш сиёсатининг салбий оқибатлари ўзини кўрсатиши билан ҳам боғлиқ;
- Дунёдаги қудратли куч марказлари, шунингдек, минтақавий етакчи давлатлар Марказий Осиёда ўз манфаатларини излаётган ҳозирги шароитда; минтақа республикалари ўртасида ҳудудий келишмовчиликларнинг мавжудлиги минтақада барқарор сиёсий вазиятни юзага келтириш ва ўз таъсирига олиш воситасига айланиб қолиши мумкин;
- Мавжуд ҳудудий муаммоларнинг ҳал этилмаганлиги Марказий Осиё давлатлари ўртасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
- 2017 йил 10-11 ноябрда Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлида ҳамкорлик” мавзусида ўтказилган халқаро анжуман минтақадаги фундаментал муаммолар муҳокамкасига қаратилди.
- Ана шу халқаро анжуманда БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё давлатларида хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир махсус резалюциясини қабул қилинди.
- БМТ шафелигида Марказий Осиё минтақасидаги фундаментал муаммолар ечими
Do'stlaringiz bilan baham: |