Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet4/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

11. ПИТИРИМ СОРОКИННИНГ СОЦИОЛОГИК
КОНЦЕПЦИЯСИ...............................................................................104-110
11.1. Питирим Сорокиннинг ҳаёти ва ижоди............................................104-107
11.2. Питирим Сорокиннинг «интеграл фалсафаси»................................107-109
11.3. Питирим Сорокин маданиятнинг уч тури ҳақида..........................109-110
СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ РЕЖАСИ ВА МУСТАҚИЛ
ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ......................................................................111-114
НАЗОРАТ ТЕСТ САВОЛЛАРИ..........................................................115-127
ХУЛОСА.................................................................................................128-129
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.............................................................................130


КИРИШ
Социология фанининг ривожи унинг тарихи билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун малакали социолог мутахассисларни тайёрлашда мазкур фаннинг ўз ўрни мавжуд. Бу фаннинг ўзига хослиги шундаки, унда социологиянинг барча таркибий қисмлари ҳақида маълумот берилади. Бу бир томондан қизиқ ва муҳим, бошқа жиҳатдан эса мураккабдир.
Услубий қўлланма социология фанини мустақил фан сифатида шаклланишининг тарихий шарт-шароитларини таҳлил қилиш қилишга бағишланган мавзудан бошланиб, мантиқий тарзда ҳозирги давр социологиясининг долзарб масалаларини ўрганишга қаратилган мавзулар билан якун топади. Қўлланмада мавзулар хронологик тарзда ва мантиқий боғлиқликда жойлаштирилиб, уларда мўмтоз социология вакиллари социологик таълимотларини акс эттирувчи қарашлар ўзининг муносиб ўрнини топган
Жумладан, социологияни мустақил фан сифатида XIX аср 30-40 йиларидан ривожлана бошлаганлиги Огюст Контнинг янги ижтимоий- иқтисодий шароитларда «социология» тушунчасини фанга киритиши ва уни позитив назария сифатида ишлаб чиқиши билан боғлиқдир. Контнинг асосий ғояси «фан»нинг «метафизика» ва теологиядан ажратишдир.
XIX аср ўрталари ва иккинчи ярми табиийшунослик ва позитив-натуралистик дунёқарашнинг шакллланиши сифатида кўзга ташланади.
Биологик-эволюцион мактаб вакиллари социал эволюцияни биологик эволюция давоми ёки таркиби сифатида кўришган. Табиий омиллар ёки социал ривожланишни ҳаракатлантирувчи кучларнинг қайси бирини биринчи ўринга қўйишига кўра натуралистик мактаблар таснифланган. Шунга кўра, социологияда биоорганик мактаб, ирқий-антропологик мактаб, социал дарвинизм, механицизм ва географик мактаб каби йўналишлар шаклланди. Социологияда позитивистик ёндашувнинг ёрқин намоёндаларидан бири Герберт Спенсер ҳисобланади.
XIX аср охири - XX аср бошларида психологик социология ва унинг тармоқлари оммалашди. Булар: психологик эволюционизм, инстинктивизм, «халқлар психологияси», гуруҳий психология, интеракционизм ҳисобланади.
XIX-XX асрларда социологияда эволюционизм инқирози ва у билан боғлиқ антипозитивистик оқим энг машҳур ҳодисалардан бири бўлди.
XIX аср сўнгида социологияда (айниқса, немис социологиясида) мазкур ғоялар формал ва тушунувчи социологияда ўз ифодасини топди. Формал социологиянинг энг ёрқин намоёндалари Г. Зиммель ва Ф. Теннис бўлса, “тушунувчи социология”нинг муаллифи М. Вебердир.
«Социал мактаб» классиги ва француз жамиятшунослигида муҳим ўрин эгаллаган олим Эмиль Дюркгеймдир. У социологияда назария ва амалиётни ўзаро уйғунлиги асослаган илк олимлардан ҳисобланади ва социологизм тамойилининг тамал тошини ҳам у қўйган.
Ғарб социологиясида итальян олими Вильфредо Паретонинг социологик тизими алоҳида эътиборга лойиқдир. У ўз таълимоти билан XIX аср ижтимоий-сиёсий қарашларида хукмрон бўлган жамият тўғрисидаги метафизик ва спекулятив қарашларга чек қўймоқчи эди.
Америка ва дунё социологиясининг шаклланишида Питирим Сорокиннинг интеграл социологияси муҳим ўрин тутади. Айнан Сорокин ўзининг Америкадаги ижоди давомида экстремал вазиятлар – уруш, очарчилик, инқилоблар социологияси, социал стратификация, социал мобиллик, социетал социал ўзгаришлар борасида муҳим ишлар қилди.
Ўқув методик қўлланмада юқорида номи келтирилган олимларнинг таълимотлари социология фанининг шаклланиши ва ривожланишида асосий аҳамият касб этгани тизимли тарзда очиб берилди.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish