1. Қатламлаштириш – энг оддий статистик усуллардан бири. Агар четланишлар маҳсулотни тайёрлаш шароитлари билан боғлиқ деб фараз қилинса, ўлчаш кўрсаткичларини алоҳида қатламлар бўйича, яъни машина ва
Млн. сўм
400
380
360
1
340
Йиллар
2015 2016 2017 2018
1.12.-расм. Даромаднинг ўзгариши
1-графикнинг реал бўлаги
2-ривожланиш тенденциясини тавсифловчи бўлак.
ускуналар бўйича алоҳида, ҳар бир оператор бўйича алоҳида, хом ашё бўйича алоҳида, бригадалар бўйича, сменалар бўйича ҳам алоҳида нисбий ўрганилиб, таҳлил қилиш ишларини амалга оширилади.
2. Графиклар - ўрганилаётган воқеликнинг фақатгина аниқ бир вақтдаги холатинигина тавсифлаб қолмай, балки ривожланиш тенденциясини ҳам ўрганиш имконини беради.
Устунли графиклар-маҳсулот таннархининг унинг турига боғлиқлиги, корхонанинг кўрган зарарини ишлаб чиқарилган яроқсиз маҳсулотнинг ҳўжмига боғлиқлиги каби омилларни миқдорий жиҳатдан устунларнинг баландлиги орқали ифодалашга асосланганю устунли графикларни ясашда ординаталар ўқи бўйича миқдори; абцисса ўқи бўйича омиллари қўйилади. ҳар бир омилга маълум бир устун тегишли бўлади.
50
40
30
20
10
0
1.13.-расм. Маҳсулотнинг сотиб олинишини рағбатлантириш.
1-сифат;
2-нархнинг арзонлаштирилиши;
3-кафолатли муддат;
4-дизайн;
5-олиб бориб бериш;
6-бошқалар.
Айланали графиклар – маълум бир параметр айрим қисмларининг нисбатини тавсифлаш мақсадида қўлланилади.
Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатларнинг маҳсулот таннархидаги улушини ифодалашда ёки айрим маҳсулот турлари бўйича олинган даромадларнинг корхонанинг умумий даромадидаги улушини ифодалашда қўлланиши мумкин.
Парето диаграммаси. Фирма, корхоналар фаолиятида диаграммаларни қўллаш орқали ҳал қилинадиган жуда кўп муаммолар юзага келади. Парето: кредит миқдорининг айланувчанлигидаги қийинчиликлар, буюртмалар қабул қилишнинг янги қоидаларини ўзлаштириш, яроқсиз маҳсулотнинг юзага келиши, дастгоҳларнинг носозлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш билан унинг сотилиши орасидаги вақтнинг чўзилиб кетиши, омборхоналарда маҳсулотнинг туриб қолиши, рекламацияларнинг келиб тушиши, хом ашё ва материалларнинг вақтида келиб тушмаслиги ва бошқалар.
Парето диаграммаси юқоридагиларни акси, яъни айрим цех ёки бўлимларнинг ижобий тажрибасини бутун корхонага татбиқ этиш керак бўлган ҳолатларда ҳам қўлланилади. Парето диаграммаси ёрдамида эришилган ютуқларнинг сабабини аниқлаб, самарали ишлаш усулларини кенг татбиқ этиш мумкин.
Парето диаграммасини муҳим омилларни назорат қилишда қўллаганда энг кенг тарқалган услуб – АВС-таҳлили услубидан фойдаланилади. Фараз қилайлик, омборхонада 1.000, 3000 ва ундан ортиқ сондаги деталлар бўлсин. Деталларни бир хилда бирма-бир назорат қилиш жуда кўп меҳнат сарфини талаб қилади ва самарасиз ҳисоблавнади. Агар бу деталларни гуруҳларга ажратсак, масалан, омборхонадаги ҳамма деталларнинг 20-30% ини ташкил этувчи энг қиммат деталларга унинг умумий қийматининг 70-80%и, жами маҳсулотнинг 40-50%ини ташкил этувчи энг арзон деталларга эса маҳсулот қийматининг 5-10%игина тўғри келади.
Биринчи гуруҳни А, иккинчи гуруҳни В деб атаймиз. қиймати умумий қийматга нисбатан 20-30 %ни ташкил этувчи оралиқ гуруҳни эса В деб атаймиз. Агар омборхонадаги А гуруҳга тегишли маҳсулотларнинг сифати кучли назорат қилиниб, С гуруҳга тегишли маҳсулотлар сифати енгилроқ назорат қилинса, маҳсулот сифатини назорат қилиш самарали амалга оширилган ҳисобланади.
Бундай таҳлил омборхоналарни, маҳсулотнинг сотилиши билан боғлиқ бўлган пул миқдорини назорат қилишда кенг қўлланилади.
Парето диаграммаси яроқсиз маҳсулотнинг юзага келиши, дастгоҳларнинг носозлиги, омборхоналардаги деталларни назорат қилиш каби муаммоларни ҳал этишда устунли графиклар кўринишида ифодаланади. Диаграммалар бир неча вариантда тузиш тавсия этилади. Уларни кетма-кет таҳлил қилиб, оқибат натижада алоҳида Парето диаграммасини тузиш мумкин.
Парето диаграммасини сабаб натижавий диаграмма билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқдир. Маҳсулот сифатининг паст бўлишидек жуда муҳим масалани ҳал этишда ҳар бир конкрет дефект бўйича унинг моиятини аниқлаб олиш керак.
Бундай ҳолатларда имкони борича кўпроқ сондаги манфаатдор шахслар тўпланади ва маҳсулот сифатсизлигининг асосий сабаби ўрганилади. Натижада, биринчи навбатдаги эътиборни талаб қиладиган тўртта-бешта сабабларда тўхтатилади.
Корхонанинг мураккаб иқтисодий фаолиятида, унинг турли бўлинмаларида муаммолар келиб чиқиши мумкин. Ушбу муаммоларни хал этишни Парето диаграммасини тузишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.
Улар ёрдамида фирма фаолиятининг турли сохаларидаги муаммоларни тахлил қилиш мумкин.
Молиявий соҳада: ҳар бир маҳсулот тури бўйича маҳсулот таннархининг таҳлили; маҳсулот турлари бўйича фойданинг таҳлили; фойда фоизининг таҳлили ва бошқалар.
Маҳсулот сотиш соҳасида: маҳсулот турлари бўйича истеъмолчилар талабининг ўзгаришининг таҳлили; маҳсулот турлари бўйича сотишдан келиб тушган тушумнинг таҳлили; айрим маҳсулот турлари бўйича қайтган товарларнинг таҳлили ва бошқалар.
1.15.-расмда Парето диаграммаси ифодаланган:
а – да деталлар аниқ кўриб чиқилади;
б – да деталлардаги дефектлилик ҳолатлари акс эттирилган;
в – да бирорта аниқ дефектнинг келиб чиқиш сабаблари акс эттирилган.
группа группа группа
А В С
б
Группа
А
Группа Группа
В С
Группа
А
Группа Группа
В С
Моддий-техникавий таъминот соҳасида: хом ашё ва материаллар турлари бўйича махсус танлаш холатларининг таҳлили; хом ашё ва материалларни турлари бўйича етказиб бериш кунларининг кечиктирилиши таҳлили; хом ашё ва материалларнинг омборхоналарда бекорга ушланиб туриши ҳисобига молиявий йўқотишларнинг таҳлили ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш соҳасида: иш участкалари бўйича айрим қайта тузатишлар сонининг таҳлили; айрим машина ва дастгоҳдаги носозликларнинг таҳлили; алоҳида ҳафтанинг кунлари бўйича яроқсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши фоизининг таҳлили; айрим жараёнлар бўйича жараёнларнинг тўҳтаб қолиши холатларининг таҳлили ва бошқалар.
Иш юритиш соҳасида: ходимлар бўйича алоҳида келиб тушган таклиф мулоҳазалар сонининг таҳлили; алоҳида таклиф мулоҳазаларни қайта ишлаш кунлари сонининг таҳлили; айрим ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича режанинг ошириб бажарилиши таҳлили ва бошқалар.
Сабаб натижавий диаграммалар: Японияда ишлаб чиқариш жараёнининг биринчи линиясини худди 4М нинг ўзаро алоқаси:
Material-(материал) + Machine-(машина) + Man-(оператор) + Method-(метод) кўринишида тушунилади.
Сабаб натижавий диаграммасини 3.13-расмда ифодаланган кўринишда тасвирлаш мумкин. Бундай диаграммани баъзан «балиқ суяги» деб ҳам аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |