Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси


Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан дехкоичилик ва чорвачилик mapMOҒugaH иборат



Download 0,65 Mb.
bet24/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Қишлоқ хўжалиги икки тармоқдан дехкоичилик ва чорвачилик mapMOҒugaH иборат. Уларнинг ҳар бирининг ичида тармоқ структураси мавжуд. Деҳқончиликда тармоқлар экиладиган экинларнинг тури ва гурухига қараб булинади. Масалан: Ғалла ишлаб чиқариш, пахтачилик, канопчилик ва бошқалар. Сабзавотчиликда очик ва ёпик усулда сабзавот етиштирилади. БоҒлар эса данакли ва уруҒлиларга булинади. Чорвачиликда эса моллар ва хайвонлар турларига караб тармоқларга булинади: корамолчилик, чучкачилик, паррандачилик, пиллачилик ва х.к. Бундан ташкари ишлаб чиқариладиган махсулотнинг ҳарактерига караб: сут, корамолчилик, гушт-сут, куйчилик, жун-тери олиш бўйича ва бошқалар.
Ишлаб чиқаришдаги роли ва иқтисодий аҳамиятига караб корхоналарда қишлоқ хўжалик тармоқлари: бош (етакчи), кушимча ва ёрдамчи тармоқларга булинади.
Бош (етакчи) тармоқ деб, қишлоқ хўжалик ялпи ва товар маҳсулотида юкори салмокни эгаллаган тармоқка айтилади. Асосий тармоқ корхонанинг ихтисослашишини аниклайди.
Кушимча тармоқ бош тармоқка нисбатан, ялпи ва товар махсулот ишлаб чиқаришда камрок аҳамиятга эга булади. Уларни кушиб олиб бориш меҳнат, ер ва моддий ресурслардан туликрок фойдаланишни таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги тармоқларидан ташкари деҳқончилик ва чорвачиликка хизмат килувчи тармоқлар - таъмирлаш хизмати, электр хўжалиги, автоторанспорт ва бошқалар фаолият кўрсатади.
Ёрдамчи тармоқлар таркибига қишлоқ хўжалик махсулотларини кайта ишлайдиган корхона ва қехлар, курилиш устахоналари, курилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқалар киради.
Махсулотдан фойдаланиш шаклига қараб қишлоқ; хўжалик тармоҒи 2 гурухга булинади:

  1. .Товар, сотиш учун мулжалланган махсулот (пахта, пилла ва бошқалар);

  2. .Нотовар, тўлалигича ёки асосий қисми ички эхтиёжга фойдаланиладиган

Махсулот (ем-хашак ва бошқалар).
Қишлоқ хўжалигининг тармоқлар структураси қишлоқ хўжалик жами ялпи маҳсулоти таркибида алоҳида тармоқлар ялпи ва товар маҳсулотининг салмоҒи билан тавсифланади.
Бир қанча қишлоқ хўжалик тармоқларини корхоналарда иқтисодий асослаб қушиб олиб бориш ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини пасайтиради, меҳнат, ер, моддий ресурсларидан тулароқ фойдаланиш имкониятини беради, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат ҳаражатлари нотекислигини камайтиради. Тармоқларни оқилона қушиб олиб бориш йил давомида қишлоқ хўжалик махсулотлари ва пул воситаларини бир текис келиб тушиши имконини беради, хўжаликлар иқтисодиётига самарали таъсир кўрсатади, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди.
Қишлоқ хўжалигида тармоқларни рақионал қушиб олиб боришнинг асосий тамойиллари, мақсади ва шартлари қуйидагилар:

  1. Ресурс потенқиалидан - меҳнат, ер, сув ва моддий ресурслардан анча самаралироқ фойдаланиш;

  2. Махсулот бирлиги хисобига минимал даражада меҳнат ҳаражатлари ва воситалар сарфлаб максимал миқдорда махсулот олишни таъминлаш;

  3. Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини камайтириш, йил давомида техника ва иш кучидан тулиқроқ фойдаланиш;

  4. Йил давомида айланма воситаларнинг айланишини ва пул воситаларнинг бир текис келиб тушишини таъминлаш ва х.к.

Ихтисослаштириш ишлаб чиқариш йўналишини ҳарактерлайди ва худуд ёки хўжаликнинг тармоқ структурасини аниқлайди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни оқилона ихтисослаштиришнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат:

  1. Ихтисослаштириш бош ишлаб чиқариш воситаси - ердан самарали фойдаланиш учун шароит яратади. Шу асосда Деҳқончилик ва чорвачилик махсулотларининг миқдорини кўпайтириш ва сифатини яхшилайди;

  2. Ихтисослаштириш қишлоқда меҳнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга имконият яратади. Деҳқончилик ва чорвачилик ходимларининг касбий махоратини ўзгартиради, кадрларнинг малакасини ва меҳнат унумдорлигини оширади;

  3. Ихтисослаштириш капитал қуйилмалар ва асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи шарти ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга фан- техника тараққиёти ва илғор тажрибаларни жорий қилишга имконият яратади;

  4. Ихтисослаштириш товар махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларини пасайтириш ҳамда рентабелликни оширишга шароит яратади ва х.к.

Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ихтисослаштириш ижтимоий меҳнат тақсимотининг турли куринишидир. Жойлаштириш - алоҳида турдаги қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришни республика зоналарида, айрим вилоят, туманлар ва корхоналар бўйича миқдорий тақсимлашни билдиради.
Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш уни ихтисослаштириш билан чамбарчас боҒланган. Ихтисослаштиришни амалга оширишда зона ва корхоналарнинг табиий ва иқтисодий шароитларини хисобга олиш муҳимдир. Натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини оқилона жойлаштириш таъминланади.
Қишлоқ хўжалиги зоналарини ёки алоҳида корхоналарни ихтисослаштириш бош(асосий) тармоқни ажратиб олиш ва унинг ривожланишига шароит яратишдир
Қишлоқ хўжалигини иқтисодий асосланган жойлаштириш ва ихтисослаштириш маълум бир тамойиллар асосида амалга оширилади:

  1. Бозор талабини хисобга олиш. Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий қилиш қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва конқентрақиялаш жараёнини ўзгартириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг прогрессив шаклига утиш, зарар келтирадиган махсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиш;

  2. Табиий ва иқтисодий шароитлардан туларок фойдаланиш;

  3. Махсулот ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга якинлаштириш;

  4. Худудларни Озиқ-овқат ва саноатни қишлоқ хўжалик хом-ашёси билан таъминлаш билан худудлараро меҳнат таксимотини кушиб олиб боришни таъминлаш;

  5. Мамлакат иқтисодий мустакиллигини таъминлаш;

  6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштиришда ҳалқаро меҳнат таксимотини хисобга олиш ва х.к.


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish