Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида кенг қўламли дастўрнинг амалга оширилиши кооперақиянинг замонавий тизимини яратиш, жахон амалиётида юқори самарадорликка олиб борувчи кооперақиянинг турларини қуллаш заруриятини тақозо қилмоқда. қишлоқ хўжалигидаги кооперақия янги Деҳқонни тарбиялайди, уни ташаббускорликка ва ўз-ўзига ёрдам беришга ургатади, унинг ижтимоий хисларини ривожлантиради ва уни ақлий маданиятга жалб этади.
Кооперақия бу - маълум сохада ўз маблаилари ва ҳаракатларини бирлаштириб кооператив аъзоларини йирик хўжалик ташкилотининг турли афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишидир
Кооперақия, тарихан юзага келган ва доимий равишда такомиллашиб борувчи ижтимоий-хўжалик фаолияти шакли сифатида, жамият ривожланишининг турли босқичларида ушбу жамиятнинг маълум қатламлари ёки гурухларининг эхтиёжларини қондириш усули бўлиб юзага келади.
Кооператив муассасалар шахсий хўжалик манфаати таъсири остида эмас, жамоа фаровонлиги мақсадларида иш юритувчи фаолият юритувчиларнинг янги турини яратади. Кооперақия йули билан иқтисодий мотивақия қайта тўзилади ва жамоатчилик асосида такомиллашган иқтисодий тизим элементлари тайёрланади.
Кооператив асосда ташкил этилган хусусий секторнинг тадбиркорлик фаолияти турли ижтимоий бойликларни яратишга хисса қушади. Ҳозирги ривожланган мамлакатларда миллий даражада кооперақиялашган бирлашмаларнинг роли йилдан йилга ортиб бормоқда. Уларнинг мақсади ўз таркибига кирувчи кооперақиялашган хўжаликлар манфаатларини химоя қилишдан иборат бўлиб қуйидагилар билан изохланади:
бошқа хуқуқий шакллардаги корхоналарнинг йирик бирлашмалари томонидан рақобатни ошириш;
майда хўжаликлар ва хусусий тадбиркорлар фойдалана олмайдиган замонавий технологияларни қуллаш имкониятини ошириш;
кооперақиялашган хўжаликларнинг хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш ва режалаштириш, ахборот алмашиш, ходимлар малакасининг даражасини оширишга мажбур этувчи хўжалик юритиш шарт- шаротларини яратиш;
жамоавий ўзини ўзи молиялаш учун кооперақиялашган банкларни ташкил этиш йули билан кредит - молия соҳасда кооперақиялашишни амалга ошириш.
Аграр тармоқда кооперақияларни ривожлантириш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини истиқболини белгиловчи омил ҳисобланади.
Кооператив - ихтиёрий ташаббускор ва ўз-ўзини бошқарувчи жамоат ташкилоти бўлиб,тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хиссадорлик асосида шахсларнинг ихтиёрий бирлашуви орқали ташкил этилади, ўз-ўзини молиялаштириш асосида фаолият кўрсатади ва ўз олдига аъзоларининг хаёт ва меҳнат шароитларини яхшилашга кумаклашиш мақсадини қуяди.
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнида қатнашиш даражасига қараб кооперативлар уч турга (8.1-расм), яъни ишлаб чиқарувчи, хизмат курсатувчи ва истемолчи кооперативларга булинади.
Кооперативлар аграр соха ходимларининг касбий таълими ва ишлаб чиқаришга ургатиш масаласига ҳам эътибор беради. Ихтисослаштирилган уқув юртлари, уқув-ишлаб чиқариш марказлари, фермерлар малакасини ошириш курсларида фаолият олиб боради..
Қишлоқ хўжалигида кооперақия тизимини ташкил этиб моддий-техника ресурслари «завод-кооператив-фермер» тизимида фермерларга етказилса, қушимча ҳаражатлар миқдори бирмунча қисқартирилиб, махсулотлар сифати ортади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида фермерлик кооперақияси давлат сиёсати доирасида ривожланади. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчи, уларни қайта ишловчи ва хизмат курсатувчи тўзилмалар уртасида мамлакат (миллий) ва минтақа миқёсидаги кооперақиялар фаолият олиб бораяпти. Кооперақиянинг бу шакли асосан пахта ва Ғалла етиштирувчилар уртасида ташкил қилинган. Кооперақиянинг бу шакли пахта ва Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини давлат томонидан қуллаб-қувватлашнинг бир
куриниши сифатида намоён булади. Бу тизимга қуйидаги объектлар киритилган: