Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси



Download 0,65 Mb.
bet5/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Таҳлил қилиш-ҳодисанинг ҳар бир қисмини алоҳида батафсил ўрганиш, улар орасидаги боғланишларни тадқиқ қилиш мақсадида уларни таркибий қисмларга ажратишдир. Таҳлил қилиш илмий билишнинг энг асосий ва кўп тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси ишлаб чиқариш тармоғидаги чуқур жараёнларни ва хусусиятларни кўрсатиб беришдан иборатдир.
Таҳлил усули — илмий ўрганиш усули бўлиб, бунда тадқиқот объекти хаёлан айрим бўлакларга булинади ёки объектнинг белги ва хоссалари айрим ўрганиш учун ажратилади. Таҳлил айрим элементларнинг моҳияти ва улар орасидаги боғлиқликларни аниқлашга имкон яратади.
Иқтисодий-статистик услуб — ўрганилаётган объектларнинг катта мажмуасида, ишлаб чиқариш омилларини ўрганиш ва уларнинг сўнги натижасини аниқлашда қўлланилади. Нотипик, яъни доимий бўлмаган холатлар, шарт-шароитларни бартараф қилишга имкон беради.
Тажриба услуби - бу услуб ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усуллари ва йўлларига иқтисодий жиҳатдан баҳо бериш бўйича тажрибалар ўтказиш, корхона фаолиятининг шарт-шароитларини аниклаш, бу шарт-шароитларнинг самарадорликка таъсирини аниқлашда қўлланилади. Тадқиқотларнинг юксак сифатли бўлишига имкон беради.
Ҳисоб-китоб, режа услуби - бу услуб корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этишда баъзи бир жиҳатлар ёки бутун тизимни ривожлантиришнинг истиқболли режасини ишлаб чиқишда қўлланилади. Мақсадга эришишнинг энг самарали вариантини танлаш, яъни қуйидаги вазифаларни оқилона бажаришга имкон яратади.
Дедуктив усули - умумий қоидалар ва қонуниятлардан келиб чиқиб, нисбатан жўзъий хулосалар чиқарилади. Ҳар қандай иқтисодий тамойил ва механизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. Юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади.
Индуктив усули - бунда алоҳида бир хил фактлардан умумлаштиришга, жўзъийдан умумий хулосалар чиқаришга таянилади. Назарий ғояларни яратиш жараёни эса индуктив тадқиқ этиш усули деб номланган. Демак, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ҳар қандай иқтисодий муаммони аввал унинг назариясидан, яъни ғоясидан амал қилишига қараб ўрганиш ёки бу муаммонинг амалиётга жорий этилишидан, яъни амалиётдаги ҳолатига асосланган ҳолда ғоя ёки назариясини яратишга қараб тадқиқот олиб бориш мумкин.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанида қўлланиладиган ҳар бир услуб ўзига хосликка, афзалликларга ва айни пайтда маълум бир камчиликларга ҳам эга. Фанда тадқиқотлар олдига қуйидаги аниқ мақсад ва вазифаларга қараб, бирор услуб ёки услублар мажмуасидан фойдаланилади. Пировард натижанинг ҳакконийлигини аниқлашнинг энг муҳим йўли - илмий хулосаларнинг амалиётда, ишлаб чиқариш тажрибасида кенг исботланишидадир.
Назорат ва мухокама учун саволлар:

  1. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг предмети, мақсади ва асосий вазифалари нималардан иборат?

  2. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанида қандай ўрганиш усулларидан фойдаланилади?

  3. Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ва ташкилотларни ижтимоий- иқтисодий ривожланиши учун қандай ҳуқуқий ва меъёрий хужжатлар қабул қилинган?

  4. Олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги корхона ташкилотларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири қандай?

  5. Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини шакллантириш ғояларини яратишда иқтисодчи мутахассисларнинг ўрни қандай?

  6. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  7. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳуқуқий - меъёрий асосларини санаб беринг.

  8. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини миллий иқтисодиётиётда тутган ўрни ва аҳамияти нимадан иборат?

  9. Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалигини ривожланиш истиқболларини кўрсатиб беринг?

  10. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида аграр соҳани ривожлантириш тамойиллари нималардан иборат?


2-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ МОҲИЯТИ ВА
МАЗМУНИ


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish