Ўзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси


Ихтисослаштириш қуйидаги турларга булинади



Download 0,65 Mb.
bet25/59
Sana21.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831849
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59
Bog'liq
Agrobiznes majmua

Ихтисослаштириш қуйидаги турларга булинади:

  1. Хўжалик ичидаги ихтисослаштириш. Бунда махсулот ишлаб чиқариш хўжаликлар ичидаги булимлар, фермалар, бригадалар ва оилалар бўйича ихтисослашади;

  2. Хўжаликлараро ихтисослаштириш. Бунда турли хил махсулотлар етиштириш бўйича корхоналар уртасида меҳнат таксимоти жорий килинади. Хўжаликлараро чучкачилик ёки корамолни бурдокига бокувчи, бўзокларни устирувчи фермалар, маҳсулотларни кайта ишловчи корхоналар ва х.к. ташкил этилади;

  3. Тармоқлар ичида ихтисослаштириш. Бунда бир тармоқ ичида, чунончи чорвачиликда - корамаолчилик, чучкачилик, куйчилик каби соҳалар бўйича, деҳқончиликда эса Ғалла, пахта, сабзавот, полиз каби маҳсулотларни етиштириш бўйича меҳнат таксимоти жорий килинади. Хўжаликда ихтисослаштиришни тула ҳарактерлаш учун ихтисослаштириш коэффиқиенти курсаткичи қабул килинган. У қуйидагича ҳисобланади:

100
Ких = (9.1)
Х(2п-1)
бу ерда 100 - алоҳида тармоқ бўйича товар махсулотларининг умумий хиссаси,фоиз Х - тармоқдаги товар махсулотларининг турлари бўйича хиссаси, фоизда;
n - товар махсулотларининг хиссаси бўйича тартиб раками (энг Юқоридан бошлаб).
Масалан: пахтачиликда ихтисослашган хўжаликда товар махсулотлари таркиби қуйидагилардан иборат булсин (жами товар махсулотга нисбатан фоиз хисобида): пахта-50 фоиз, дон-30 фоиз, сут-15 фоиз ва бошқа турдаги махсулотлар эса 5 фоиз.
Шу маълумотлар асосида ихтисослаштириш коэффиқиентини қуйидагича ҳисобланади.
100
Ких = = 0.38 (9.2)
50(2*1-1) +30(2*2-1) +15(2*3-1) +5(2*4-1)
Бу коэффиқиент канча бир бутунга якин булса, ихтисослаштириш даражаси шунча юкори булади. Агар ихтисослаштириш коэффиқиенти 0,35 булса, паст даражадаги ихтисослаштириш; 0,35 дан 0,50 гача урта; 0,50 дан 0.60 гача юкори; 0,60 дан катта булса, чуқурлаштирилган ихтисослаштириш дейилади;

  1. Зона ёки иқтисодий районлар бўйича ихтисослаштириш. Бунда қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш бўйича зона ёки иқтисодий районлар бўйича меҳнат таксимоти жорий килинади

Қишлоқ хўжалигида тармоқларни кушиб олиб боришнинг ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги курсаткичлар тизими билан аникланади:

  1. 100 га қишлоқ хўжалигига ярокли ерга ва хайдаладиган ерга, 1 та ходимга, 100 сумлик асосий ишлаб чиқариш фондларига ва 100 сумлик жорий ишлаб чиқариш ҳаражатларига тўғри келган ялпи ва товар махсулот киймати;

  2. 100 га хайдаладиган ерга тўғри келган Ғалла, пахта, гушт, сут ва бошқалар;

  3. Меҳнат унумдорлиги, махсулот таннархи, махсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги.

Демак, махсулот етиштириш учун каерда қулай шароит мавжуд булса, махсулот бирлигининг таннархи ва баҳоси арзонлашса, бу хўжалик ва истеъмолчилар учун шунча фойдалидир.
Ижтимоий меҳнат таксимоти бир томондан ишлаб чиқаришни ҳар хил соҳаларини ва уларни маълум хилдаги махсулот етиштиришга ихтисослаштириб ажратса, бошқа томондан улар уртасида аник ва пухта кооператив алокаларни таказо этади. Хўжаликлар, бунда ўзаро ва саноат корхоналари билан ишлаб чиқариш , иқтисодий алокаларни амалга оширадилар. Янги хилдаги йирик ихтисослашган ташкилий ишлаб чиқариш формалари вужудга келади.
Бозор шароитида мулк шаклларининг турли туман бўлиши, қишлоқда ишлаб чиқариш ва ер муносабатларининг ўзгариши, аграр тармоқнинг хўжалик механизмида бошқарувнинг ўзгариши ИНТЕГРАЦИЯ муносабатларининг кенгайишига сабаб булади. Йирик ишлаб чиқариш билан бирга майда ишлаб чиқаришни бир- бирига мувофиқ ҳолда олиб борилиши юкори иқтисодий самарадорлик гаровидир.
ИНТЕГРАЦИЯ сўзи маълум булаклар йетиндисини бир бутунга бирлаштириш маъносини билдиради. ИНТЕГРАЦИЯ бутунлай ёки кисман ташкилий кушилишга олиб келади. Бир хилдаги тармоқ ва соха корхоналарининг ўзаро кооперақиялашиши горизонтал ИНТЕГРАЦИЯ дейилади.
Горизонтал ИНТЕГРАЦИЯ икки хил маънода амалга оширилади:

  • биринчи, алоҳида бўлган, умумий ишлаб чиқариш жараёнида ўзига хос вазифани бажарувчи ихтисослашган қишлоқ хўжалиги корхоналари уртасида кооперақияни амалга оширишдир ;

  • иккинчи, бир нечта хўжаликларнинг имконият ва маблағларини йирик ихтисослашган корхона ташкил этиш мақсадида бирлашишидир.

Горизонтал бўйича хўжаликлараро кооперақиянинг ташкилий формалари бўлиб, улар хўжаликлараро кооперақия корхоналари бирлашмаларидир. Хўжаликлараро кооперақия қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган соҳаларда, курилиш, хизмат қилиш ва бошқаларда ташкил топгандир. У корхоналар ва хўжаликлар уртасида ҳар хил бирикмалар куринишларида амалга оширилиши мумкин. Хўжаликлараро кооперақия капитал маблагларни тез коплаш, ер, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Қишлоқ хўжалигининг бир қатор технологик вазифаларини саноат ва хизмат курсатиш тармоқларига утиши билан қишлоқ хўжалигининг меҳнат фаолияти торая боради, тайёр махсулот яратувчи қишлоқ хўжалиги - кўп холларда хом-ашё етказиб берувчи сифатида иштирок этади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлиги кўп холларда унинг ўз фаолиятига боғлиқ эмас, балки қишлоқ хўжалигида яратилган маҳсулотларни кайта ишлаш, саклаш, етказиб бериш ва бошқа хизмат қилиш тармоқлари соҳаларига , улар уртасидаги алока ва ишларни яхши йулга қуйидагиига боғлиқдир. Бу эса саноат тармоқларини қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ўзвий бирлашишига шарт- шароит яратиб беради. Бундай бирлашишнинг заминида маълум бир махсулот яратиш, мақсадларнинг бир хиллиги ётади, яъни ягона технологик жараён ётади. Горизонтал бўйича амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кооперақиясидан фарк килган ҳолда бундай бирлашиш вертикал агросаноат ИНТЕГРАЦИЯси деб юритилади.
Агросаноат ИНТЕГРАЦИЯсига хос бирлашмалар авваламбор маҳсулоти тез бўзиладиган қишлоқ хўжалиги тармоқлари ( ўзум, мева, сабзавот, мойли экинлар ва бошқа)да вужудга келди.
Хозирда вертикал ИНТЕГРАЦИЯ асосида фаолият олиб борадиган агросаноат тўзилмаларининг қуйидаги шакллари мавжуд:

  • агросаноат корхоналари;

  • холдинг компаниялари;

  • агрофирмалар;

  • илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари.

Агросаноат корхонаси - бу ишлаб чиқаришнинг шундай ташкилий тўзилмасидирки, унда қишлоқ хўжалиги хом -ашёсини ишлаб чиқариш ва уни кайта ишлаш ўзвий боғлиқ ҳолда ташкил этилган булади. Агросаноат корхонасининг таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини кайта ишловчи булинмаларга эга бўлган хўжаликлар - заводлардир. Бундай корхоналарда махсулотни нобуд бўлишининг олди олинади ва юкори иқтисодий самарадорликка эришилади.
Холдинг компаниялари ( агросаноат бирлашмалари ) - бу бир нечта қишлоқ хўжалиги корхоналари, саноат корхоналари, совуткич хоналари, саклаш, транспорт, савдо хўжаликларининг йетиндиси бўлиб, улар мева, сабзавотлардан консерва, ўзумчиликда вино ва бошқа ишлаб чиқаришларда кенг шаклланган.
Агрофирма - фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот махсулотлари ва ўзумни етиштириш, тайёрлаш,кайта ишлаш , сотиш бўйича асосий фаолиятга эга бўлган юридик шахс.
Илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари - бу тармоқда илмий - техника тараккиётини жадаллаштириш ҳамда ҳаётга татбик этишни кенг жорий этиш мақсадида тўзиладиган бирлашмалардир. Улар уруҒ селекқияси, хосилдор навлар ва кучатлар яратиш, махсулдор чорва зотларини яратиш йўналишида хизмат киладилар.
Агросаноат ИНТЕГРАЦИЯси натижасида синергетик самарадорлик вужудга келади, у жорий ҳаражатларнинг камайиши, махсулот хажмининг ошиши, махсулот сифатининг яхшиланиши, махсулотни истеъмолчига етказиб бериш муддатларининг кискариши, аҳоли талабини тулик кондирилиши билан асосланади.
Синергетик самарадорликнинг иқтисодий курсаткичлари - сарфланган ресурслар хажми ўзгармаган ҳолда махсулот хажмининг кўпайиши ва жорий ҳаражатларнинг тежалиши, ялпи даромад, фойда, рентабеллик даражаси. Ушбу курсаткичлар агросаноатнинг шаклланишида хисобга олинади.
Аграр ислоҳотларнинг асосий жихатларидан бири - қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитларни яратишдир. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини бошқариш масалаларининг мажмуи мураккаб ички ва ташки ахборотлашган алокага эга. Ички алока асосида масалаларнинг ўзаро ахборотлашган ҳаракати, мажмуи ва булимларда қарорлар қабул қилиш ўз аксини топади. Ташки алока эса бошқарувнинг бошқа функқияларини амалга оширувчи булинмалар, ташкилотлар ташки мухит, бозор, юкори ташкилотлар, вазирликлар ва ташкилотлар билан ўзаро алокаларида ифодаланади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига нафакат ўз мамлакати, балки чет эл бозорларидаги вазият ҳақида, у ердаги товар ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, нархлар ҳақида мунтазам ахборот зарур. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бозор механизмларини шакллантириш, бозорнинг асосий субъектлари - товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш шу механизмларга мос бўлган ахборот мухитини вужудга келтиришни тоқозо этади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ахборотлаштириш жараёнлари замонавий техника имкониятлари, янги ахборот технологияларининг бошқа технологиялар ривожланишига таъсири, ахборотларнинг хусусиятлари, ахборотнинг канчалик даражада инсон меҳнатининг асосий предметига айланаётгани ва бошқа омиллар билан белгиланади.
Республиканинг глобал ахборот тармоҒига уланиши мамлакатимизда иқтисодиётиёт ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ижтимоий- иқтисодий тизимнинг ахборот салохияти ёки ахборот ресурсларини оқилона шакллантириш, улардан самарали фойдаланиш энг муҳим вазифа булмокда. Ҳозирги замон жамияти - ахборот жамиятидир. Ахборот жамиятида энг асосий капитал - бу-ахборотдир.
Интернет тармоҒида электрон тижоратдан фойдаланиш имконияти жуда кенгдир. Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиш асосларидан бири бу минтакада “Электрон жамият” яратиш ҳисобланади. “Электрон жамият” куришнинг асосий омилларидан бири жахон микёсида электрон тижорат тизими хисобланиб, бу тизим ёрдамида фойдаланганлар катта микдордаги сармояларга эга булмокдалар.
“Электрон тижорат тўғрисида” ги қонуннинг 3-бандида “Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш бўйича ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир” деб кўрсатиб берилган. Бундан куринадики, Ҳозирги кунга келиб, барча жисмоний ва юридик шахслар ўзларига керак бўлган ҳамма нарсани Интернет оркали сотиб олишлари мумкин булади. Интернет - тижорат Ҳозирги кунда ўзининг энг ривожланган чуккисига чикди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ахборотлар тизимини ривожлантириш мустакилликнинг биринчи йилларидан бошлаб амалга оширилиб келаётган ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш сиёсатининг асоси бўлиб, қишлоқда ахборотлаштиришнинг миллий тизимларини яратиш, ҳар бир инсон ҳаётига, компьютер техникаси ва ахборот технологияларини оммавий тарзда киритишни, миллий Иқтисодиётнинг асосий тармоҒи бўлган қишлоқ хўжалигини жахон бозоридаги ракобатбардошлигини оширишни таъминлайди.
Замонавий ахборот технологиялари, қарор қабул қилиш учун лозим бўлган маълумотларни тез етказиб бериш қобилиятига эга, шу билан бирга замонавий ахборот тизимларининг муҳим хусусияти, турли хил ахборот компьютер тизимлари мижозлари олиши мумкин бўлган аграр сохага оид ахборот янгиланишининг мунтазамлилиги ва тезкорлигидадир.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолият доираси кенглиги доимий хўжалик фаолиятини ўзлуксиз кўзатиб боришни талаб килади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ахборотлар тизими, ахборотлар технологияси ва компьютерлар ёрдамида бошқаришни ташкил этиш тобора кўпрок аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалигида ахборотлаштиришнинг ривожланган тизимини ташкил этиш, қуйидаги муаммоларни ечиш имконини беради:
-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва сервисини самарали ташкил этишнинг ахборот таъминоти,
-минтакавий қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг янги илмий ишланмаларидан фойдаланишини ташкил этиш,
-бизнес-режаларни тўзиш услубиётларини ишлаб чиқиш,
-инвестицияларни жалб қилиш,
-бухгалтерия хисоботларини ишлаб чиқиш,

  • дон, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг янги хосилдор навларини яратишни тезлаштириш ва уларни жорий қилиш,

  • экинлар диверсификақиясини ташкил этишга кумак бериш,

  • ресурс тежамкор экологик соф замонавий технологияларни тарҒибот ва ташвикот қилиш,

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кўп меҳнат талаб киладиган жараёнларини механизақия даражасини ошириш,

  • Ўзбекистон шароитида ипакчилик, асаларичилик, баликчилик, паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бошқа ихтисослашган тармоқ турларининг самарадорлигини ошириш,

  • аграр фанининг янги ютукларини қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига фаол ва самарали жорий этиш,

  • таълим-фан-ишлаб чиқариш ИНТЕГРАЦИЯси, ҳуқуқий, иқтисодий ва экологик билим даражасини ошириш ва бошқалар.

Юқоридагилардан келиб чиккан ҳолда, шуни таъкидлаш мумкинки ишлаб чиқариш ИНТЕГРАЦИЯси учун шароит яратиш жараёнини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб булмайди. Электрон ахборот массивларидан рақионал ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тармоҒининг, ривожланишини янада юкорирок даражасига кутарилишига ёрдам беради. Ишловчиларни етакчи миллий ва чет эл ютуклари тўғрисидаги ахборот билан тулик ва ўз вактида таъминлаш, бутун аграр тармоқнинг ривожланишига олиб келади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish