6.Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Лаборатория ишларини бажариш натижасида талабаларда технологик асбобларнинг ишлаш принципи ҳамда асбоблар ёрдамида технологик параметрларни ўлчаш, ўлчаш хатоликларини аниқлаш, турли параметрларни ўлчаш учун ўлчаш тизимларининг структуравий схемаларини тузиш ва уларни таҳлил қилиш бўйича амалий кўникма ва тажриба ҳосил қилади.
Лаборатория ишларининг тахминий рўйхати
Суюқликли термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш.
Манометрик термометрларнинг структуравий схемасини тузиш.
Қаршиликли термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш.
Қаршиликли термометрларнинг структуравий схемасини тузиш.
Термоэлектрик термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш.
Суюқликли босим ўлчаш асбобларини структурасини қуриш.
Мембранали манометрларни ишлаш принципини ўрганиш.
Сильфонли манометрларни ишлаш принципини ўрганиш
Газларни босимини ўлчаш асбобларининг ишлаш принципини ўрганиш.
Дифманометрли сарф ўлчагичнинг ишлаш принципини ўрганиш.
Суюқликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилишни ўрганиш.
Суюқликлар сарфини босимлар фарқи ўзгармас сарф ўлчагич ёрдамида ўлчаш.
Сатҳ ўлчашнинг визуал воситаларининг ишлаш принципини ўрганиш.
Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг ишлаш принципини ўрганиш.
Суюқлик сатҳини микропроцессорли воситалар ёрдамида назорат қилиш.
Ротацион усулда суюқликлар қовушқоқлигини ўлчаш.
Суюқликларнинг зичлигини ўлчаш.
Моддалар намлигини ўлчаш.
7.Курс иши бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Курс ишининг мақсади талабаларнинг мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, уларда олган назарий билимлари асосида амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимларни қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллашга кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.
Курс ишининг мавзулари бевосита саноат корхоналаридаги технологик жараёнларни назорат қилишда қўлланиладиган ўлчов асбоблари учун белгиланади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.
Курс иши мавзуларининг тахминий рўйхати:
Ҳароратни ўзгариши сабабли ўлчаш асбобида келиб чиқадиган хатоликни аниқлаш.
Дифманометрни кўрсатишига ҳарорат ўзгариши сабабли юзага келадиган хатоликни аниқлаш.
Алоқа линиялари параметрлари ўзгариши сабабли асбобларнинг хатоликларини таҳлил қилиш.
Ўлчаш схемаси таъминоти кучланиши ўзгариши натижасида юзага келадиган ўлчаш қурилмасининг хатоликларни хисоблаш.
Ўлчаш асбоби таъминоти кучланиши ўзгариши натижасида юзага келадиган ўлчаш қурилмасининг хатоликларни хисоблаш.
Ўлчаш қурилмаси узелини ишлаб чиқиш ва макетини тайёрлаш.
Ўлчаш қурилмаси узели макетини тайёрлаш ва тажрибавий тадқиқ қилиш.
Қалқовичли сатҳ ўлчагич хатоликларининг таҳлили.
Буйкли сатҳ ўлчагич хатоликларининг таҳлили.
Сатҳ ўлчагичларни такомиллаштириш мақсадида уларнинг алоҳида узеллари ва блокларини ишлаб чиқиш.
Сатҳ ўлчагичларнинг алоҳида узеллари ва блокларини тажрибавий тадқиқ қилиш.
Фотодиодларни ўлчаш техникасида қўллаш имкониятларини ўрганиш.
Дифманометрларининг ўлчаш схемалари таҳлили.
Термометрларнинг ўлчаш схемалари таҳлили.
Сарф ўлчагичларнинг ўлчаш схемалари таҳлили.
Бошқариш станцияларида қўлланиладиган ўлчаш ўзгарткичлари ишлашини таҳлил қилиш.
Асбобларни такомиллаштириш истиқболлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |