2.ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда технологик жараёнларни назорат қилишнинг асосини белгиловчи ўлчаш воситалари ва асбоблари, ўлчашнинг усулларини, ўлчаш асбобларини тузилиши ва ишлаш принципларини тушуниш, ўлчаш асбобларининг технологик параметрларини ҳисоб-китоб ишларини бажара олиш, технологик параметрларнинг оптимал қийматларини тўғри танлаш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга:
– технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг асосини белгиловчи автоматик назоратнинг технологик ўлчашлари ва асбобларига қўйиладиган талаб даражасидан келиб чиқиб, назорат-ўлчов асбобларининг тузилиши ва ишлаш тамойилларини;
ўлчаш асбобларини берилган ўлчаш диапазонига мос равишда тўғри танлаш қоидалари ва усулларини;
технологик ўлчашлар ва асбобларга доир лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
«Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанини ўзлаштириш жараёнида талаба:
назорат қилиш тизимларининг ривожланиш тенденцияси;
автоматлаштириш соҳасидаги республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, ҳудудий муаммолар ва фан, техника ва технология ютуқлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
соҳанинг технологик ўлчаш усуллари ва асбобларининг турларини;
назорат-ўлчаш асбоблари ва воситаларининг статик ва динамик тавсифларини аниқлаш усулларини;
назорат-ўлчов асбобларининг конструкцияларни ҳисоблаш тамойилларини;
назорат қилиш тизимларини тузилишларини;
берилган назорат қилиш тизимларига қўйилган талабларга мос келувчи техник воситаларни тўғри танлашни;
маълум хусусиятга эга техник ўлчаш воситаларини лойиҳалаш усулларини;
пневматик, электр, электрон, гидравлик ва аралаш турдаги назорат тизимларининг тузилиш принциплари ва уларни ишлатишни;
назорат қилиш тизимларини статик ва динамик тавсифларини топиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
назорат-ўлчаш тизимларининг асосини ташкил этувчи технологик ўлчаш асбобларининг ташкил этувчиларини ҳисоблаш;
технологик ўлчаш асбобларининг маълум шароитда ишлашини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
назорат-ўлчаш асбобларини улар ўлчайдиган ва назорат қиладиган технологик параметрлар ва уларнинг ўлчанадиган диапазонларига кўра созлаш;
назорат-ўлчаш тизимларини ва уларни асосини ташкил этувчи асбоблар ва уларнинг параметрларини ҳисоблаш, танлаш;
автоматик назорат қилиш тизимларини ишини таҳлил қилишда уни ташкил этувчиларининг конструктив параметрларини маълум мезонлар асосида тўғри танлаш малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |