3) Ихтисослик билан боғлиқ ҳунармандчиликни ривожланиши.
Кулолчилик неолит даври деҳқон жамоаларининг жуда оддий ва қўпол қилиб ишлаб-чиқарган махсулотларидан бошланган бўлса, бу махсулотни такомиллаштириш устида иш олиб борган усталар энеолит даври кулолчилигини энг мукаммал даражада ишланган ва санъат асари даражасига етказган кулолчилик пайдо бўлди. Вақтлар ўтиб, худди шундай кулолчиликни такомиллаштириш устида ишлаётган усталардан бири кулолчилик чархини ўйлаб топдилар. Чархда кулолчилик маҳсулотларини тайёрлаш, қўлда шундай маҳсулот тайёрлашга нисбатан жуда тез, силлиқ ва сифатли, ҳамда шаклини пластик жиҳатдан мукаммал бўлган идишларни тайёрлаш имкониятини берган. Шунинг учун ҳам энеолит даврида идишларнинг аксарият қисмини ташқи тарафдан нақш бериб кўринишини яхшилашган бўлишса, кулолчилик чархида ясалган идишларнинг ташқи томонига бундай нақшлар солмаса ҳам шакл жиҳатдан жуда чиройли, теккиз ва юпқа бўлган идишларни яратиш имконияти туғилди.
Кулолчиликда ихтисослашган ҳунармандчилик дейилганда кўпроқ кулолчилик чархида тайёрланган ҳунармандчиликни кўз олдимизга келтирамиз. Бундай кулоллчилик Ўрта Осиёда Номозгоҳ V-VI археологик комплексларида пайдо бўлади. Бизнинг ҳудудларимизда бу комплекслар асосан Сополли маданияти даврига тўғри келади.
Сополли маданияти даврида кулолчилик чархи билан бирга икки ярусли хумдонлар ҳам пайдо бўлди. Хумдонларда идишларни пишириш очиқ ерда идишни пиширишга қараганда яхши бўлган. Пиширилган идишлар албатта ҳар томонлама пишиқ-пухта бўлган, чунки хумдонда ўтни ёниши учун кислород юборилганлиги усун иссиқлик пишаётган идишларнинг ҳар томонидан бир хил теккан.
Номозгоҳ даври кулолчилигини кўрадиган бўлсак, бу кулолчилик 100% қўлда ишланган ва ташқи томонидан жуда нозик қилиб қора рангда геометрик шаклларда нақш берилган идишлар комплексидир. Энеолит ва илк темир даври кулолчилигида пайдо бўлган нақшлар комплекси бироз бўлса ҳам илк темир даврида такрорланган бўлса, аммо ўша даврларда шаклланган нақшлар мажмуаси янада кучайган ҳолда XIX аср охири XX аср бошларидаги туркман гиламларининг нақшида такрорланди. Албатта, бундай ҳолат анча жумбоқли масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, энеолит даври кулолчилиги билан XIX аср охири ва XX аср бошлари ўртасида жуда катта узилиш борки, орадан шунча вақт ўтгандан кейин бу нақшларнинг туркман гиламларида тарқалиши ҳақиқатдан ҳам ақлга сиғмайдиган ишдир.
Ерқўрғондаги V-VI-VII асрларга оид кулолчилик маҳаллалари ва V-VI асрларга оид темирчилик маҳалласи ўтган асрнинг 70-80 йилларида Р.Ҳ.Сулаймонов бошчилигидаги экспедиция томонидан ўрганилган. Ерқўрғон ёдгорлигининг шарқий қисмида узунлиги яқин 600 м, эни яқин 200 м, майдонда милоднинг I асрларига, унинг устки қатламларида эса V-VI ва VII асрларга оид кулолларнинг устахоналари очилган. Бу кулоллар маҳалласида кулол-уста хонадонларидан 10 тага яқини очилган. Устахоналардаги ҳар битта хонадонга қарашли уйларнинг катта қисми 4-5 хонали уйлардан иборат бўлиб, уларнинг функцияси турлича бўлган. Ҳар бир хонадон батафсил ўрганилганда, уларнинг таркиби аксарият ҳолларда қуйидаги хоналарга бўлинган: алоҳида меҳмонхона, уй ибодатхонаси, кулолчилик устахонаси, кулолчилик хумдони, яшаш хоналари каби қисмлардан бўлинган.
Афросиёбдаги X-XII асрларга оид кулолчилик маҳаллаларини Ш.Шораҳимов анча мукаммал ўрганган.
Do'stlaringiz bilan baham: |