4-мавзу: Айрибошлаш ва савдо – сотиқнинг тарихий реконструкцияси.
Режа:
1) Илк айрбошлашнинг савдо-сотиққа айланиши ва археологик акси.
2) Озиқ-овқат, ҳунармандчилик буюмлари ва хомашёни айрбошлаш ва уларни кейинги жамиятлардаги ривожи.
3) Савдо-сотиқни халқаро савдога айланиши ва ўрганиш усуллари.
1) Илк айрбошлашнинг савдо-сотиққа айланиши ва уларнинг археологик акси.
Ибтидоий даврнинг сўнгги босқичларига келиб, қабилалараро ва шунингдек жамоалараро меҳнат тақсимотининг вужудга келганлигини кўрамиз. Яъни, маълум бир соҳа вакилларини бошқа бир соҳа вакилларининг ишларига аралашмасдан ўзларининг ишларини юритиши бошланади. XIX асрнинг охиригача бўлган олимларнинг фикрига кўра, “инсоният тарихидаги энг дастлабки меҳнат тақсимоти илк подачи қабилаларининг гуруҳларини бошқа гуруҳлардан ажраб чиқиши бўлган” деган назария устувор бўлган эди. Кейинроқ эса, чорвачиликни ёшини илк деҳқон жамоалари ёшидан кўп бўлмаганлигини кўрсатди. Нима бўлганда ҳам доимий равишда ишлаб чиқариш билан шуғулланган гуруҳларда ошиқча маҳсулотни ишлаб-чиқаришга муваффақ бўлганлар. Ибтидоий даврни емирилиши ҳамда синфий жамиятларни вужудга келишида роль ўйнаган йирик фактор металлургияни вужудга келиши бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, металлургия жамиятни ривожида жуда ҳам катта роль ўйнаган, аммо ҳамма жойда ҳам металлургия ривожланмаган ва шунинг учун ҳам ҳамма жойда ҳам жамиятни ривожида асосий роль ўйнаган маҳсулот бўлиши мумкин ҳам эмас.
Доимий равишда қўшимча маҳсулотни ишлаб чиқариш, натижасида уруғ жамоаларида ўз уруғи эҳтиёжидан кўра кўпроқ маҳсулот ишлаб-чиқилганлиги доимий фактга айланиб борди. “Доимий равишда қўшимча маҳсулотни ишлаб чиқараверишнинг оқибати, бутун бошли ибтидоий даврни, уруғчилик тузумини тагига болта урган билан баробар бўлди”.
Аммо айнан ибтидой даврнинг сўнгига келиб биринчи меҳнат тақсимоти вужудга келди. Бу даврда ибтидоий қабилалар гуруҳининг ичидан ишлаб-чиқариш йўли билан хўжалик юргизувчи гуруҳларни пайдо бўлганлигини кўришимиз мумкин. Айнан шундай деҳқон жамоалари ёки деҳқон-чорвадор сифатида хўжалик юритган жамоалар албатта олий тоифадаги овчи-балиқчилар билан маҳсулот айрбошлаганлар. Улар тайёр хомашё маҳсулотлари ва буюмлардан ташқари чорва моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам алмаштиришни йўлга қўйдилар. Илк деҳқон жамоалари ва илк деҳқон-чорвадорлар нафақат архелогик материаллар орқали, балки Жануби-Шарқий Осиё, Африка, Океания, Шимолий ва Жанубий Американинг этнографик материалларида ҳам кузатилган. Аммо бу даврни ўрганишда ҳақиқий ибтидоий давр жамоаларига оид хусусиятлар билан атрофдаги цивилизацияларнинг таъсири натижасида вужудга келган ҳолатларни ажратиш жуда қийиндир.
Ибтидоий даврнинг емирилишига ва шу жумладан жамиятни синфларга бўлинишига асосий сабабчи бўлган асосий нарса доимий равишда ошиқча махсулотни ишлаб чиқариш бўлади. Бу даврга келиб деҳқончилик хўжаликларининг турли тизимлари, вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |